Latest news

13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  1 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  4 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  15 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11

Голландия - Чили 2:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Голландия - Чили 2:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Голландия ва Чили ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
 
ГОЛЛАНДИЯ - ЧИЛИ 2:0
21:00. Сан-Пауло. "Коринтианс Арена".
Бош ҳакам
:
Бакари Гассама (Гамбия).
Голлар:
1:0 – 77 Фер,  2:0 – 90 Депай.
Голландия –
Силессен, Янмат, де Врей, Влар, Блинд, Н. де Йонг, Вейналдум, Снейдер (Фер, 75), Роббен, Кюйт (Конголо, 89), Ленс (Депай, 69).
Чили – Браво, Хара, Медель, Сильва (Вальдивия, 70), Исла, Диас, Гутьеррес (Босежур, 46), Мена, Арангис, Санчес, Варгас (Пинилья, 81).
Огоҳлантиришлар: Сильва (25), Блинд (64).


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

- Учрашув якунланди. Голландия Чилини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа европаликлар биринчи, жанубий америкаликлар иккинчи ўринни эгаллашди.

90+2 - ГООООЛ! Де Йонг-Роббен-Депай ташкил этган ҳужумни Депай самарили якунлади. Ўйин охирида Голландия 2 гол уришга эришди. 

90 - 3 дақиқа қўшиб берилди.
88 - Куйт ўрнига Конголо туширилди.
85 - Ҳар икки жамоа деярли тенг савияда ўйин намойиш қилмоқда. Фақат Голландия стандарт ҳолатдан унумли фойдаланиб қолди. Нимчорак финалда бу жамоалар рақибларига осон бўлмайди.
81 - Варгас ўрнига Пинилья туширилди. Чилининг кескин ҳужуми эса ноаниқ зарба билан тугади.
77 - ГОООООЛ!!! Голландлар фаоллашишди ва ҳисобни очишди. Бурчакдан зарбасидан кейин жарима майдонига оширилган тўпни Фер боши билан дарвозага йўллади. У бир оз олдин майдонга тушганди.
74 - Снейдер ўрнига Фер майдонга туширилди.
73 - Куйт бурчак зарбасидан тўпни боши билан урди, лекин зарба ноаниқ чиқди.
70 - Сильва ўрнига Валдивиа майдонга тушди. У бир пайтлар "Ал Айн" таркибида "Пахтакор"га қарши Тошкентда ўйнаган.
69 - Ленс ўрнига Депай туширилди.
66 - Роббеннинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпини Браво қайтарди.
64 - Блинд қўполлиги учун огоҳлантирилди.
62 - Санчес Силессен билан деярли бирга-бир ҳолатга чиқди, бироқ тўпга улгурмади.
61 - Голландия вақт ўтса бўлди қабилида ўйнаяпти. Уларни тушуниш мумкин. Шу натижа ҳам ван Гаал шогирдларига пешқадамликни келтиради.
56 - Санчеснинг 30 метрлардан тепган тўпи дарвозадан баланддан ўтиб кетди. Иккинчи бўлим ҳам биринчисидан фарқ қилмаяпти. Бирор гол ўйинни қиздириб юбориши мумкин.
50 - Ҳамон Чили бардамроқ кўриняпти. Улар тўп киритиш учун кўпроқ уринишмоқда.
46 - Иккинчи бўлим старт олди.
46 - Гутеррес ўрнига Басежур майдонга туширилди.
- Иккинчи бўлимни бошлаш учун футболчилар майдонга чиқиб келишяпти. Голландия бу бўлимни бошлаб беради.

45 - Биринчи бўлим якунланди. Зерикарли ўтган бўлимда жамоалар гол ура олишмади. Иккинчи бўлимда футболчилар шиддатлироқ ўйнашмаса, чемпионатнинг энг зерикарли учрашувларидан бирига даъвогар бўла оладиган беллашув.
40 - Роббендан суперрейд! Тўпни эгаллаб олган Роббен майдон марказидан бошлаб 3 рақибни алдаб ўтди ва дарвозага зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ўйиндаги энг кескин вазият юзага келди. Арьеннинг тўп билан тезлигига қойил қолса арзийди.
34 - Чилининг ҳимоядаги хатосидан европаликлар фойдаланишгани йўқ. Голландлар зарба беришни чўзиб юборишди.
32 - Озгина қизиган ўйин яна хотиржамлик билан тил топишиб олди.
26 - Снейдернинг зарбасидан кейин тўпни Браво осонлик билан ушлаб олди.
25 - Сильва Ленсни қўполлик билан тўхтатгани учун огоҳлантирилди. Хавфли жарима тўпи.
23 - Хавфли зарба! Бурчак зарбаси комбинацион тарзда ижро этилди, бироқ Гутерреснинг зарбаси салгина ноаниқ чиқди.
19 - Ўйинда шиддат йўқ. Жамоалар нимчорак финални ўйлаган ҳолда тўп тепишяпти. Зерикарли футбол намойиш этилмоқда.
15 - Сампаоли шогирдлари ўйиннинг айни пайтида фаолроқ ҳаракат қилмоқда.
13 - Ниҳоят ноаниқ кетсаям биринчи зарба берилди. Варгас боши билан анча баландга зарба берди.
9 - Голландия жарима зарбасидан фойдаланишга уриниб кўрди, лекин Чили хавфни бартараф этди. Жамоалар эҳтиёткор футбол намойиш қилишяпти.
- Кескин вазиятлар содир этилмаяпти. Дастлабки 5 дақиқа ортда қолиб бўлди.
- Жамоалар ташаббусни ўз қўллари, янаям аниқроғи оёқларига олиш илинжида.
- Бошланди!
- Ўйинни Чили термаси бошлаб бермоқда.
- Бу жамоалар шу кунгача бирор марта тўқнаш келишмаган. Сан Паулодаги стадионда ажойиб муҳит кўзга ташаниб турибди.
- Голландларни дуранг натижа ҳам гуруҳ ғолибига айлантиради. Чилига эса фақат ютуқ зарур.
- Қадрли ўқувчилар, ўйин шарҳини сизларга Беҳзод Назаров тақдим этади. Айни пайтда жамоалар мадҳияси янграмоқда.
- Учрашув соат 21:00да бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика