Latest news

09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  0 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  2 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  1 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  0 03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  1 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  5 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  8 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  4 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  3 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда News

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол аҳлини ҳаётларидаги унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдира олган, бир нечта рекордлар соҳиби, 43 ёшигача тўп тепган тажрибали дарвозабон Павел Бугало таваллуд топган кун. Павел Викторович бугун 51 ёшга тўлди. 


Эътиборлиси, Бугало бугун қадрдон жамоасида ишламоқда. Павел Бугало футболдаги илк қадамларини "Пахтакор"да ташлаган, 1992-1999 йилларда "шерлар" дарвозасини қўриқлаган. 

" Бу клубда узоқ вақт ўйнаганман. Мен учун "Пахтакор" оиламдек гап",- дейди собиқ кипер.

Миржалол Қосимов, ОКМК бош мураббийи

"Паша билан кўп йил бирга ўйнадик ва бугунги кунда ҳам бир жамоадамиз. У ҳақда кўп гапириш мумкин. Футболга меҳри сабаб 43 ёшигача майдонда тўп тепди. Ҳаётда ҳам ажойиб инсон. Табиатан анча босиқ, камтар ва камгап. Ишончим комил, ундан яхши мураббий етишиб чиқади. Ўзи сингари машҳур, совриндор дарвозабонларни терма жамоаларимизга тайёрлаб беради"


 

Павел Бугало ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, исм-шарифи катта харфлар билан ёзиладиган дарвозабонимиз бир футболчи эришиши мумкин бўлган муваффақиятлар соҳибидир. У профессионал футболчилик фаолиятини 1991 йили "Чирчиқ" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Пахтакор", "Алания" (Россия), "Женис", "Жетису", "Ордабаси" (уччаласи Қозоғистон), "Бунёдкор", "Андижон", "Локомотив" клублари шарафини ҳимоя қилди. Бугало 1992 йили илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, 2017 йилгача олий лигада тўп тепган ягона футболчи ҳисобланади. 


У шунингдек, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси (1996, 1997) деб топилган ягона дарвозабон ҳамдир. Павел "Пахтакор" (1992, 1998) ва "Бунёдкор" (2008) жамоалари таркибида уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. 1993 ва 1997 йилларда "Пахтакор", 2008 йили эса "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон кубогига эга чиққан. 2002 йилда "Женис" клуби билан бирга Қозоғистон кубоги соҳиби ҳам бўлган. 1995-2007 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 

Ўйлаймизки, Павел Бугалонинг мураббийликдаги фаолияти ҳам ёрқин давом этади. Бундан кейин ҳам янгидан-янги дарвозабонларни етишиб чиқишида унинг бой тажрибаси асқотишига шубҳа йўқ. Бугун 51 ёшни қарши олган Павел Бугалони "Пахтакор" раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, барча ходимлари, сайтимиз ижодкорлари ва мухлислар номидан қизғин муборакбод этамиз. Унга оилавий тинчлик, соғлиқ, бахт-саодат тилаймиз.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика