Latest news

00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  1 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  6 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  69 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  1 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  3 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  1 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  1 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  3 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3

ЯПОНИЯ - ГРЕЦИЯ 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

ЯПОНИЯ - ГРЕЦИЯ 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бразилиядаги мундиал доирасидаги Япония - Греция учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

ЖЧ-2014. "С" гуруҳи, 2-тур.


ЯПОНИЯ – ГРЕЦИЯ 0:0
Натал. “Арена дас Дунас” стадиони
Бош ҳакам
: Хоэль Агилар (Сальвадор)

Япония
: Кавашима, Учида, Хонда, Нагатомо, Оказаки, Окубо, Конно, Ямагучи, Хасебе (Эндо, 46), Осако (Кагава, 57), Йошида.

Греция
: Карнезис, Манятис, Манолас, Самарас, Коне (Салпингидис, 81), Митроглу (Гекас, 35), Торосидис, Фетфазидиз (Карагунис, 41), Сократис, Чолевас, Катсуранис.

Огоҳлантириш
: Хасебе (13), Катсунарис (26),Торосидис (89).

Четлатиш
: Катсунарис (38).

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ




ЎЙИН ТУГАДИ!

90+3` Япония ҳужум қилмоқда. Бутун ўйин давомида бўлгани каби. Греция "автобус"га миниб ўтирипти.

Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` ЭНДОнинг зарбаси!!!! Карнезис ўз ўрнида!!!!

89`
Жарима тўпи. Япония тепади. Торосидис эса огоҳлантириш олди.

88`
Греция Евро-2004да Португалияга ҳимояланиш учун борганди. Бу сафар улар Бразалияга ҳам ҳимояланиш учун келишганми? Лекин 2004 йилда умуман бошқа Греция эди. Чемпион бўла олган греклар. Буниси гуруҳдан чиқа олмайдиган Греция. Фарқ катта.

86`
Нигерия - Эрондан кейинги энг зерикарли ўйин шу бўлса керак. Балки энг зерикарлисидир.

84`
Кавашима зерикиб ўтирганди, бизга ўхшаб. Қаердандир тўп келди у томон. Ушлаб олдида, кейин зарб билан майдон марказига тепиб юборди.

82` ЯПОНИЯНИНГ ҲУЖУМИ!!!!! Ҳеч нарсасиз якунланди!

80`
Греция таркибида ўзгариш. Панагиотис ўрнига Салпингидис тушди.

77`
Окубонинг узоқдан йўллаган зарбасини Карнезис қайтарди.

75`
Оказаки пенальти ишламоқчи бўлди. Лекин ҳакам унинг актёрлик маҳоратига тан берди ва 11-метрлик жарима зарбасини белгиламади. Тўғри қилди!

74`
Япония 13 марта дарвоза томон зарба йўллади. Лекин шуларнинг ҳеч бири дарвозадан жой олмаяпти...

71` УҲҲҲҲҲҲҲҲ! Учида ҳозир оёғини учида гол уриши мумкин эди-я...

70` Японларни "самурай", "самурай" дейди! Ҳеч бири "самурай"га ўхшамаяпти...

69` Жарима майдончаси ичига узатилган тўпни чап қанотдан етиб келган Окубо деярли бўш қолган дарвозага аниқ йўллай олмади, афсус! Гол кўришимизга оз қолганди...

68` ЯПОНИЯ!!!!!!!!!! ГОЛ????? ҚАНИ ГОЛ?????? ОКУБО!!!!!!!

67` Микрафонни қўлига олган Хондани, қўшиғни куйлаш пайтида томоғи бўғилиб қолди, ўхшамади.

66` Жарима тўпи. Микрафон олдида Хонда!

64` Қўшиқ сал авжига чиқмоқда. Ижрочилар яхши эмаску, лекин йўқдан кўра яхши...

62`
Айни пайтда футболчилар "гитара", "пианино", "барабан" каби асбоблар билан "мумтоз" қўшиқ куйлашмоқда.

60` "Автобус" оғир ҳаракатланиб, ниҳоят рақиб жарима майдончаси олдигача борди. Бурчак тўпи ҳам ишлашди. Кетма-кет тўрт бор амалга оширилган "корнер"дан ҳам наф чиқмади.  Аниқроғи, уларнинг биттасида япон посбони Кавашима ўзини кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

57`
Шинжи Кагава майдонда пайдо бўлди. Осако ўрнига.

56`
Хонда жаримани тепишга тайёрланаётган бир пайтда, қаердандир Эндо келиб қолди. Эндонинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

54` ЭЭЭ МАЛАДЕС!
Япония ниҳоят тезлик билан ҳужумга ўтди. Окубони қўполлик билан тўхтатиб қолган греклар дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

52`
Япония жарима зарбасини амалга оширишди. Эндонинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпига ҳеч ким зарба бера олмади.

50`
Греция "автобус" бўлса, Япония "запорожец" каби ҳаракатланяпти.

48`
Биринчи бўлимдаги сценарий бошланди. Тўп "самурайлар"да. Улар эса олдинга ўтишга шошилишмаяпти.

47`
Майдон марказидан тўпни ўйинга киритган греклар тезда дарвоза томон зарба йўллашди. Лекин Самараснинг бўш дарвозага марказдан тепган тўпи ноаниқ чиқди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Зерикарли ўтган биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС! Бироз дам оламиз ва иккинчи таймдан чиройли ва ёрқинроқ ўйин кутиб қоламиз!

44`
Ҳей ошна, ўзингмисан? Грецияга тегишли бу сўзлар. Сўнгги 5 дақиқа фақат уларнинг ҳужуми остида ўтмоқда.

43` Греция жонланди! Буларга яна битта қизил кўрсатса янаям яхши ўйнар-а, балки?

41`
Грецияда иккинчи мажбурий ўзгариш. Фетфатсидиз ўрнига Карагунис майдонга тушди.

40` УҲҲҲҲҲ! Торосидиснинг зарбасини Кавашима қийинчилик билан бартараф этиб юборди! Қойил! Мана бўларкан-у ҳужум қилса!

39` ҚИЗИЛ!
Шу керакмиди сенга Катсунарис? Иккинчи сариқ ва қизил! Катсунарис "қизил" чиқмагани учун, қизил олдими? Греция энди битта кам бўлиб ўйинни давом эттиришга мажбур!

38`
Агарда бизни ўқийдиганлар орасида виртуаль футбол, яъни (playstation 3) кўча тилида сони "PES" ўйнайдиганлар бўлса, улар яхши билишади. Футболчиларни ўйин олдидан "настроение"си зўр бўлса, қизил. Яхши бўлса, яшил ва ёмон бўлса, оқ чиқади. Бугунги футболчилар "оқ" чиқишгандек. Жуда оғир ўйнашмоқда.

36`
Митроглу ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Гекас майдонга тушди. Қани шоввоз, ўзингни кўрсат!

34`
Бу ўйинга ким бомба ташлай оларкин? Ўйин қизитиш керак!

32`
Митроглуга тиббий ёрдам кўрсатилди ва у майдонга қайтди. Ўйин давом этади. Тўп "самурайлар"да.  Жимжитлик давом этмоқда...

30` Илк хавфли вазият!

29` ЗАРБИШЕЕЕЕЕ! Хонда!!!!!!!!!! Карнезисссссс!!!!!! Кейсуке Хонда тўпни жонли девордан чиройли тарзда ўтказиб, дарвозани нишонга олди. Канезис эса тўпга ташланди ва қайтариб юборишни уддасидан чиқди.

28`
Хонда ва Япония учун ажойиб имконият! Хавфли нуқтадан жарима тўпи!

27`
Греция футболчиси Катсунарис ҳакамнинг сариқ карточкаси билан сийланди.

25`
Бунақанги ўйин билан бу иккала жамоа гуруҳда қолиб кетишади.

24`
Япония жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончаси томон ноаниқ узатилган тўп ҳужумни бузиб қўйди.

22`
Греция ҳам ҳужумга ўтмоқда. Чап қанотдан уюштирилган ҳужум самарасиз якунланди.

21`
Ҳозирча ҳаммаси жуда оддий. Япония тўп билан муомалада. Баъзи вазиятларда эса дарвоза томон зарба берилмоқда. Мана ўша биттаси, Осако зарба йўллади. Ноаниқ.

20`
Дарвоза томон зарбача! Ямагучининг тепган тўпини Карнезис эгаллаб олди.

19`
Греция ҳар доим ўз анъанасига содиқ қолади. Яъни, зерикарли футбол намойиш этишади.

18`
Тўп билан рақиб жарима майднчасигача бориш бу ҳужум эмас, бу уриниш. Япониянинг навбатдаги уриниши бесамар кетди.

17`
Япония шошилмаяпти. Тўғри ҳали вақт кўп. Лекин бу қадар ўйнайверса, вақт ўтиб кетаверади.

15`
Япония тўпни ўзиники қилиб олган. Рақибга бергиси йўқ. Вой барака топгур, ҳужумга ўт. Ҳа майли, бўлмаса тўпни рақибга бер, ҳужум қилсин!

13`
Япония сардори уялмай рақибини футболкасидан тортиб қолди. Буни ҳамма кўрди. Ҳакам ҳам албатта. Огоҳлантириш.

12`
Ҳозирча кичик эпизодлар. Диққатга сазовор вазиятлар йўқ. Ўйин тезлиги пастроқ.

10`
Тўп билан муомалада бўлиш фоиз кўрсаткичида 70 га 30 Япония фойдасига экан.

9`
Учида анча фаол. Ушбу футболчининг тезлиги ва футболни ақл билан ўйнай олиши унинг энг асосий ютуқларидан бири.

8`
Осиёликлар позицион ҳужумга ўтишмоқда. Хондани бугун икки нафар герк футболчиси ушлашмоқда.

6`
Япония ёмон эмас. Бу жамоа Грецияни мағлуб эта олади. Лекин бунинг учун бутун ўйин давомида бир темпда ўйинни олиб бориш керак.

5`
Греция бурчак тўпини амалга оширди. Лекин Япония ҳимоячиси хавфни тезда бартараф эта олди.

4`
Япониянинг умиди Хонда, Учида, Оказаки ва Наготомо каби футболчилардан. Греция етакчилари эса Самарас, Митроглу, Торосидис эса бугун ўз жамоалари ғалабасига катта ҳисса қўшишлари кутилмоқда.

3`
Греция ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштирди.

2` ЯПОНИЯ!!!!!
Анча қайноқ бошланди дебют! Окубонинг фаоллиги сал қолса гол билан якунланиши мумкин эди!

1` Япония - Греция беллашувига старт берилди! Бошладик...



Давлат мадҳиялари жаранг солади энди...

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларни якунлашди ва кийиниш хонасига йўл олишди. Бироздан сўнг саф тортиб чиқиб келишади. Ўйлаймизки, бир оздан сўнг сайтимизнинг фидоий юзерлари ҳам футбол кўриш учун уйқудан уйғониб кетишади! Жаҳон чемпионати пайтида уйқуни бироз "йиғиштириб" қўйсак ҳам бўлади! Тўрт йилда бир келади-я мундиал! Ҳали зерикиб, соғиниб кутамиз бу дамларни...

Бугун кимдир Японияга мухлислик қиладими? Грециягачи? Наҳотки Евро-2004дан кейин греклар мухлислари пайдо бўлишмаган бўлса? Ҳақиқий футбол ишқибозлари ҳеч кимга мухлислик қилишмасада, бу ўйинни ҳам кўришса керак-а?


Бу иккала жамоалар биринчи турда ўз рақибларидан устун кела олишмаган ва бугун барча куч-ғайратларини ушбу беллашув сарфлашни мақсад қилишгани табиий. Ютқазган жамоа кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотади. Шу боис, бу учрашув қизиқарли кечиши керак.

Уйқуни бир четга суриб, сайтдаги хабарлар лентасини бир айланиб келинглар! Ҳа демай ўйин ҳам бошланади...


Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Навбатдаги футбол беллашувини кўришга тайёргарлик кўраётганлар борми? Ундай бўлса, жуда яхши. Япония - Греция учрашуви Сизга ажойиб футбол-шоусини тақдим беришига умид қилиб қоламиз! Камина эса ушбу ўйинни шарҳини ёзиб боради. Ким дейсизми? Танимадингизми? Танидингиз? Ҳа, ундай бўлса янаям яхши. Тўғри, ўша Шаҳбоз Беғамов яна Сизлар билан бирга.

- Ўйин соат 03:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика