Latest news

17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  1 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   1 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  0 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  10 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

"40 соатлик йўлдан кейин ҳам йигитларнинг чарчагани кўринмади" News

"40 соатлик йўлдан кейин ҳам йигитларнинг чарчагани кўринмади"

Про-лиганинг 24-тури доирасида "Машъал" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Олимпик MobiUz" жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида қатнашди.

Mashal

Anvar Murodov - 14', Nurjakhon Muzaffarov - 79', Shaxboz Juraev - 81'

PRO liga. Round 24

23/10/2024, 16:00

1
:
3
Finished

Olympic-MobiUz

Nurlan Ibraimov - 5'

45'
90'
14'  Anvar Murodov
79'  Nurjakhon Muzaffarov
81'  Shaxboz Juraev
81'  Islom Baratov
5'  Nurlan Ibraimov
5'  Murod Komilov

Ўйин ҳақида

- "Машъал"ни Суперлигага чиққани билан табриклайман. Улар мавсумда яхши ўйин кўрсатиб келишмоқда. Бугунги учрашувга жиддий тайёрланган эдик ва ғалабани жуда ҳам хоҳлагандик. Ўйинни яхши бошладик, тезкор гол урдик. Лекин ўзимизнинг хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда биз ғалабани кўпроқ хоҳладик шекилли, ҳимояни унутиб қўйдик ва шуни ҳисобига иккинчи голни қўйиб юбордик. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Голларда ҳимоя чизиғининг айби борми?

- Голларда ҳимоячиларнинг ҳам айби бор. Лекин умуман олганда бу бутун жамоанинг айби. Чунки ҳимоя ҳужумдан бошланади. Кўп вазиятларда қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Жамоавий ўйин ҳисобига биз мағлуб бўлдик.

- Ярим жамоангиз Уругвайда бўлиб келди. Бу ўйинга бориб келиш 40 соат вақтни олибди. Бу ҳам жамоанинг чарчашига таъсир қилганми?

- Балки таъсир қилгандир. Чунки дам олганимиз йўқ. Бугун асосий таркибда ўйнаган 11 йигитнинг барчаси Уругвайда бўлиб келди. Икки кун йўлда юрдик, ўйинолди машғулот ўтказдик ва 6 соат йўл юриб, ўйинга келдик. Таъсири бўлиши мумкин. Лекин йигитлар бунга мослашган, бу кўриниб турибди. Бироқ ўйин давомида уларнинг чарчагани кўринмади. Биз индивидуал хатолар эвазига ютқаздик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика