Latest news

21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  0 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  17 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  35 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  7 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8

4-тур. Бугунги тўртта ўйинида имкониятлар қандай? News

4-тур. Бугунги тўртта ўйинида имкониятлар қандай?

Бугун олий лиганинг 4-туридан ўрин олган дастлабки тўртта баҳс бўлиб ўтади.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Андижон» (Андижон)
11 апрель 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, О.Абдувосилов, А.Калинин, А.Рубаков.
Назоратчи: А.Абдуллаев.
Имкониятлар: 55-45%



Ва ниҳоят қўқонликлар орзиқиб кутган кун ҳам келди. Йиллар кетди бу куннинг келиши учун. Мана, олий лиганинг 4-турига келиб "Қўқон-1912" ўз майдонида, олий лигада, бўлиб ҳам водий дербисида мухлислар олдида саф тортади.

Мавсумни кўтарингки кайфиятда бошлаган Рустам Абдуллаев жамоаси бу ўйинга анча жиддий тайёргарлик кўрди. Ғалаба қозониш имконияти ҳам чакки эмас, боиси рақиб бугунги кунгача биронта очко ишламаган. Учрашувда Қувондиқ Рўзиев иштирок эта олмайди. "Қўқон-1912"нинг захира ўриндиғидан келиб чиқса, бу жиддий йўқотиш бўлиши мумкин.

"Андижон" аввалги 3та ўйинда ўз дарвозасидан 8та гол ўтказиб юборган. Лекин ўйин водий дербиси мақомини олишини инобатга олсак, Гесс учун ҳам бу ўйин ўта муҳим.


«Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд)  
11 апрель 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, Р.Фозилов, М.Мажидов, Ш.Қаюмов
Назоратчи: И.Нехочин
Имкониятлар: 55-45%



"Динамо" яхши майдонда яхши ўйнайдиган жамоалар сирасига киради. Бундай майдон Ғузорда мавжуд. Айнан шу омил икки жамоа ўртасида тенг курашга бой бўладиган ўйин бўлишига асос бўла олади. "Шўртан" 3-тур ўйинини ўтказиб юборди, "Динамо" эса аламли тарзда очколарни бой берди. Руҳий томондан Қурбоновнинг жамоасида устунлик бор. Таркиб борасида тенглик. "Динамо"нинг ҳимояси чакки ҳаракат қилмаяпти.


«Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
11 апрель 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, Т.Галеев, А.Пўлатов, А.Раҳимов
Назоратчи: Р.Айтеков.
Имкониятлар: 60-40%



Агар "Навбаҳор" шу ўйинда ҳам ғалаба қозона олмаса, иккинчи даврада "Сўғдиёна" ва "Андижон" ҳомийлар томонидан пул билан таъминланса наманганликларнинг турнир жадвалидаги аҳволи анча оғирлашиб қолиши мумкин. Таркиб четдан қараганда ёмон эмас, аммо ғалаба йўқ. Тўртинчи турга келиб жамоа ўз майдонидаги учинчи ўйинини ўтказади. Уйдаги очколар олтинга тенг.


«Металлург» (Бекобод) – «Нефтчи» (Фарғона)
11 апрель 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Т.Гайнулин, Н.Рўзимов, Р.Лутфулин
Назоратчи: Д.Роман.
Имкониятлар: 50-50%



Бу ўйинда имкониятлар теппа-тенг. Турнир жадвалидаги қўшнилар. Иккиси ҳам "Локомотив"дан бир очко олди, иккисида ҳам 2тадан дуранг ва биттадан ғалаба бор. Тўплар нисбати ҳам бир хилда - 3:2. Ўйиннинг Бекободда бўлиши бироз "Металлург"га устунлик беради, аммо рақиб сафидаги футболчиларнинг маҳорати имкониятларни тенглаштиради. Мағлуб бўлмаган жамоалардан бири ютқазадими ёки яна дуранг, буни Бекободда бўлиб ўтадиган ўйиндан кейин билиб оламиз.

"Сўғдиёна"нинг иши эса анча оғирлашиб қолган. Агар футболчилар ўз имкониятлари даражасидан юқори ўйнаб очколарни қўлга киритмасалар, Даврон Файзиев ҳеч қандай селекция бозорида иштирок эта олмайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика