Latest news

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

4-ўриндаги АГМК гуруҳда 1-ўринни олиши мумкин ёхуд гуруҳдаги барча клубнинг очкоси тенг бўладими? News

4-ўриндаги АГМК гуруҳда 1-ўринни олиши мумкин ёхуд гуруҳдаги барча клубнинг очкоси тенг бўладими?

Осиё чемпионлар лигасида бугун 5-тур якунига етади.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган АГМК клуби бугун "Ал Ҳилол" билан ўйнайди.

Тўртта турдан сўнг АГМК ҳисобида 4 очко билан гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда. Бироқ Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши мумкин.

АГМК бугун "Ал Ҳилол"ни исталган ҳисобда мағлуб этса, сўнгги турда эса "Истиқлол"ни икки тўп фарқи билан таслим қилса 99 фоиз ҳолатда гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди.

Бунга фақат "Шабаб Ал Аҳли" қаршилик қилиши мумкин. БАА клуби ҳам кейинги иккита ўйинда ғолиб бўлса АГМКда ҳам, уларда ҳам 10тадан очко бўлади. Очколар тенг бўлиб қолса биринчи навбатда ўзаро ўйинларга қаралади.

Бунда Машарипов ўйнаётган клуб АГМКдан устун бўлади: 3:1, 1:2.




Агар сўнгги турдан кейин "Истиқлол", "Ал Ҳилол" ва АГМК ҳисобида очколар тенг бўлиб қолса у ҳолда мана шу учта клубнинг ўзаро ўйинлари инобатга олинган ҳолда жадвал тузилади. Бундай ҳолатда АГМК (5 ва 6-турда ғалаба қозонса) 7 очко тўплаган бўлади ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. Бунда АГМК сўнгги икки турда исталган ҳисобда ютиши етарли бўлади.

Агар сўнгги турдан кейин фақат "Истиқлол" ва АГМКнинг очколари тенг бўлиб қолса, у ҳолда Ўзбекистон клуби гуруҳда биринчи бўлиши учун охирги турда Қосимов шогирдлари икки тўп фарқи билан ютиши шарт бўлади.

Агар сўнгги турдан кейин барча клубларнинг очколари тенг бўлиб қолса: Агар бугун АГМК ва "Шабаб Ал Аҳли" ғолиб бўлса, сўнгги турда иккала баҳсда дуранг бўлса ҳамма клубда 8тадан очко бўлади. Бундай ҳолатда тўплар нисбатига қаралади.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика