Latest news

02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  58 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  21 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  4 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  3 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  9 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  7 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  2

Про лига қачон бошланиши эълон қилинди News

Про лига қачон бошланиши эълон қилинди

ПФЛ матбуот хизмати Про лига 5 апрелдан старт олади, дея хабар берди.

Аввалроқ мусобақада 14 та клуб иштирок этиши маълум қилинганди. Улар 13 тадан уй-сафар — жами 26 та ўйинида иштирок этади.  

Про лига 5 апрель санасидан старт олиши режалаштирилган. Лигада мусобақани март ойидаги ФИФА кунларидан аввалроқ бошлаш имконияти ҳам мавжуд. Бироқ Наманган, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Каттақўрғон, Нукус каби шаҳарлардаги жами 7 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Ғазалкентдаги стадионда эса қурилиш ишлари бошланмаган. Бунинг эвазига "Насаф" ва "Машъал" каби Суперлига клублари мавсумни Про лига учун режа қилинган майдонда бошлайди. Про лиганинг бошқа клуби шартнома имзолашни режалаштираётган стадионда эса элитанинг бошқа клублари тўп тепади. 

Лига режасига кўра, Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қадар Про лига клублари 7 та тур доирасида майдонга тушади. Бунда ўйинлар Суперлига билан деярли тўқнашмайди. Элита клублари танаффусга чиққан муддатдан кейин ҳам Про лига клублари яна 3 тадан ўйинда иштирок этади. 

Про лига тавқими

1-тур: 5-6 апрель

2-тур: 10-11 апрель

3-тур: 15-16 апрель

4-тур: 20-21 апрель

....

24-тур: 26-27 октябрь 

25-тур: 1-2 ноябрь 

26-тур: 7-8 ноябрь

Мавсум тўлиқ тақвими билан ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

Rating: +3   

Comments

   
23 feb 20:32:29
Игорьжон
Бир вактлари собик СССР даврида кучаларни таъмирлаш ишлари килингандан сунг Яна кучаларни ковла ковла бошланар эди. Шу вакт мобойнида эсимда бор муштум журналида ёзилган эди каерлар ковланмаган деб сурашса,айтсак уша ерни хам ковлаб юборасизлар деб айтилган.демокчи булганим уз вактида килинмаган ишларни айни кизгин паллада бошлашади бизникилар.
   
23 feb 18:52:38
Адхамжон Низамов
Бу кандай чемпионатки стадионлари тайёр эмас.Суперда хам,прода хам.Бирор йил Туркияга хаммасини хайдаб,имкониятини узига юклаб,бир мавсум чемпионатни уша ерда утказиш керакми дейманда.Унгача ажабмас стадионлар тайёр булса.Буни иложи йуклигини биламан,ахволни куриб асабийлашасанда одам.Хеч кайси давлатда бундай булмаса керак.
   
23 feb 14:46:37
Abdulbosit Maxmudov
Qur a qachon
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика