Latest news

00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  1 00:09ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер". Бошланғич таркиблар маълум!  2 00:04ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  22 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  4 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  13 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2

"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди" News

"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"

Италия Серия Асининг 25-туридан ўрин олган "Интер" — "Ювентус" (3:2) баҳсидан сўнг келиб чиққан ҳакамлик можароси янги босқичга чиқди.

Бу сафар баҳсга Милан шаҳри мэри Жузеппе Сала аралашди.

Можаро нимадан бошланди?

Ўйиннинг 42-дақиқасида туринликлар ҳимоячиси Пьер Калюлю майдондан четлатилди. Вазиятда "Интер" аъзоси Алессандро Бастони рақиб билан тўқнашув бўлмаса-да, ўзини чиройли тарзда майдонга ташлади ва ҳакамни алдашга муваффақ бўлди. Бастони қизил карточкани худди гол ургандек нишонлагани эса туринликларнинг ғазабини қўзиди.

"Ювентус" афсоналарининг эътирози:

Джорджо Кьеллини: Ҳакамлар бошлиғи Жанлука Роккини истеъфога чиқишга чақирди.

Алессандро Дель Пьеро: "Интер" шундоқ ҳам кучли эканини ва бундай ноҳақ "ёрдам"лардан хурсанд бўлмаслик кераклигини таъкидлади.

Мэрнинг "зарбаси":

Милан мэри Жузеппе Сала "Интер" мухлиси эканини яширмаган ҳолда, Турин афсоналарига жавоб қайтарди:

"Бастони хато қилди, буни биламиз. Лекин фаолияти давомида "даҳшатли" симуляциялар ишлатган одамларнинг изоҳларини кўриб ҳайрон қолдим. Кьеллини ва Дель Пьеронинг симуляциялари акс этган кадрлар ҳали ҳам айланиб юрибди. Энди эса улар ўзларини "ахлоқ посбони"дек тутишяпти. Ижтимоий тармоқларда нафрат уйғотишдан олдин эҳтиёт бўлиш керак", — деди Сала.

Шунингдек, мэр Бастони ақлли йигит эканини ва қилган иши хато эканлигини ўзи ҳам тушуниб турганини қўшимча қилди.

Италияда "Дерби д'Италия" майдондан ташқарида ҳам давом этмоқда. Бу баҳслар ҳали бери тугамайдиган кўринади.

Rating:    

Comments

   
17 feb 08:16:53
Muhammad Yusuf????
Reply to comment by Haqiqat-2
Мэр аҳмоқ, бу футболчиларни бутун дунё танидику, сани ким таниди Италиядан ташқарида
Tupa tugʻri amaki sizi kim tanidi chemp asosdan tawqarida ))

Lekin tugʻri aytkan italya futbolini qotil kamandasidan uynagan karupsianerla xakamdan nolisa galatida))
   
17 feb 02:32:40
Haqiqat-2
Мэр аҳмоқ, бу футболчиларни бутун дунё танидику, сани ким таниди Италиядан ташқарида
   
17 feb 01:01:17
Лутфулла
Келлинини билмадим, Дель Пьеро Сала айтганидек футболчи эмасди.
   
17 feb 00:06:10
David Terezege
Del pero Kellini Ular Juve Afsonalari ularga xamma nasa yarashoradi Sala jim bul
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика