Latest news

07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  0 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  136 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  14 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4

Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди News

Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди

Фабио Каннаваро қўл остидаги терма жамоа Арманистоннинг "Урарту" жамоаси билан рўбарў келди.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланди. 

Беллашув 35 дақиқадан 3 тайм давом этади.

Учрашув 19-дақиқасида "Урарту" аъзоси Харитон Айвазян ҳисобни очди. 35-дақиқада Алишер Одилов ҳисобни тенглаштирди. 

58-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов терма сафидаги иккинчи голини урди. У Хитой билан баҳсда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйганди.

62-дақиқада ҳимоячи Достон Турсунов ҳисобни оширди.

70-дақиқада Авазбек Ўлмасалиев ҳисобни янада йириклаштирди — 4:1.

105+3-дақиқада "Урарту" жамоаси ҳисобни бироз қисқартирди.

Машғулот учрашуви

Ўзбекистон – "Урарту" 4:2

Голлар: Алишер Одилов 35', Жавоҳир Ҳусанов 58', Достон Турсунов 62', Авазбек Ўлмасалиев 70' – Харитон Айвазян 19', 105+3.

Ўзбекистон: Ўткир Юсупов (Владимир Назаров, 36), Алибек Давронов (Достон Турсунов, 47), Жасур Жалолиддинов (Азиз Холмуродов, 36, Сардор Баҳромов, 71), Алишер Одилов (Хуршид Ғиёсов, 36, Иброҳимҳалил Йўлдошев, 71, 71), Отабек Аҳадов (Дилшод Комилов, 47), Иброҳим Ибрагимов (Маҳмуд Маҳамаджонов, 36, Фирдавс Абдураҳмонов, 71), Нодир Абдураззоқов (Аббос Ғуломов, 36, Беҳруз Каримов, 71), Рустам Турдимуродов (Икром Алибоев, 36, Анвар Ҳожимирзаев, 71), Ойбек Бозоров (Жавоҳир Ҳусанов, 36, Самандар Мавлонқулов, 71), Шерзод Эсанов (Қувондиқ Рўзиев, 36), Жаҳонгир Ўрозов (Авазбек Ўлмасалиев, 47).

ЗахираЭдем Неманов, Самандар Муратбаев.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Rating: +5   

Comments

+3   
30 jan 19:55:45
Рафик Кадиров
Каннаваро футбол ичидан чиккан инсон нима килишни яхши билса керак. Футболчилар хам одам уларни хам авайлаб чиниктириб бориш керакдир, кучсиз команда танланишини сабаби футбол уйнаётган болларни танасини чиниктириш нафас йулларини очиш(дыхания) 2чи дыханияси очилгунча киска таймларда уйнаш бу бекордан бекоргамасда.
Шундай бориб туриб кучли командага спаринг туширса "кучук" килиб ташлашини тренер хам яхши билади шундай экан хамма узини "суйган" ишини килган яхшими дийманда!!!
+2   
30 jan 22:07:58
fotboll.uz
Reply to comment by Husan Shah
Ақлли экспертларимиз кўпда шу сайтда, ким билан терма жамоамиз ўйнаши керак, нимага, ҳаммасини улардан сўраб терма йиғин ўтказиш керакда. Санларга барибирмасми кимлар билан терма жамоа ўйнаши? Маҳаллий ўйинчиларни кўрикдан ўтказяпти Каннаваро! Унга ҳам пх ким билан терма жамоа ўйнаши, асосийси кимни асосий термага жалб қилиш келажакда!
100% тўғри айтасиз Канаваро Билан Нима диванный экспертлар кўпайиб кктган
+2   
30 jan 19:45:07
Husan Shah
Ақлли экспертларимиз кўпда шу сайтда, ким билан терма жамоамиз ўйнаши керак, нимага, ҳаммасини улардан сўраб терма йиғин ўтказиш керакда. Санларга барибирмасми кимлар билан терма жамоа ўйнаши? Маҳаллий ўйинчиларни кўрикдан ўтказяпти Каннаваро! Унга ҳам пх ким билан терма жамоа ўйнаши, асосийси кимни асосий термага жалб қилиш келажакда!
+2   
30 jan 18:55:31
Абдугаффор . N
Нечинчи таркибимиз уйнасаям Узб термаси Билан уйнадик дейишади. Топкан ракибларингни афтини каранглар. Ахмокона келишув.
+1   
31 jan 08:17:42
МЕNТАL!SТ
Kanavaro gapirmadimi bizga to‘g‘ri kelmaydi imijimizga kuchliroq jamoa topinglar deb.
+1   
31 jan 04:31:52
Дильшод
Reply to comment by ,Хаqiqiy Kazim.
Бир тийинга киммат пикр
Пикрмас фикр деб езилади саводхон. Сизни "пикрингиз" хам жаа кимматмас биродар, узизга яраша, уртачадан сал пастрок.
+1   
30 jan 23:50:51
Ahrorbek 91
Yopiq eshiklar orasida... nimanidir eslatyabdidaaaa xa Babayanni eslatib yuboradi u ham shunday yo‘l tutardi yig‘inlarga umuman boshqa o‘yinchilarni jalb qilib vajni o‘yinlarga boshqalarni tushurardi
+1   
30 jan 23:30:58
G'ulom Murodovich
FIFA reytinggida kuchli 20 talikka kirdikmi, Urartu kuchli jamoa
+1   
30 jan 22:53:31
BXZ BXZ
Термага кейинчалик ротация учун керак бу́лиши мумкин бу́ладиган футболчиларни текшириб олиш учун бирор жамоа билан ёпик эшикларда у́йнаш керак ва бунинг учун ракиб кидириб юрилмайди кайси жамоа рози бу́лса у́ша билан у́йналади . Кучли терма ёки кучли жамоа билан у́йнаш учун олдин музокара у́тказилади ва очик эшикларда у́йнайди ва бундай у́йин рейтингга киради . Ёпик эшикда у́йнаш бу рейтингга хисобланмайди . Терма аввалига Хитой термаси билан кейин арманларни жамоаси билан у́йнади ва бу ту́гри карор чунки вакт масаласи хам бор . Айримлар буни танкид килиб чикибди ту́гри бу уларни фикри лекин федирация ва мураббийлар хам футболда бир нарсалар тушинса керакки шунга ку́л уришди . Ман бошида Карнаварога карши эдим лекин унинг килвотган ишини ку́риб англадимки у ту́гри йу́налишда . Азиз мухлислар мураббийни ку́ллаб кувватлайлик ва ишига аралашмайлик хозирча хамма ишини пухта килвотти ва яхши келажакка замин яратвотти .
+1   
30 jan 22:04:41
fotboll.uz
Тренера қўйиб беринглар нима кераги бор бу хақиқий терма эмаску Канаваро билар нима қилаётганини
+1   
30 jan 21:57:30
Аббосхужа
Reply to comment by Дильшод
Уратруни ютибтими? Э койил колиш керак, узи бу клуб номини хаетда биринчи марта эшитишим. Шу команда билан уйин бизага нима берди, тушуномадим. Терма жамоа шунака уйинла билан узини узи обрусини тушуриб юрибти. Осиени бешинчи жамоасини топган спарринг командаси ман билмадим, гап топа олмаетимман. Кизик япон, каресла, эрон термалари хаетда узига эп курмаса кере бунака шармандагарчиликни...
Гапирманг, эшитган қулоққа ёмон экан, ҳеч бўлмаса Арманистон терма жамоаси билан ўйнасин эди. Ундан кўра Нефтчими, Пахтакор биланми ёки бошқа супер лига жамоаси билан ўйнаса яхши бўларди.
+1   
30 jan 21:22:31
Fakhritdin
Бабаян ташкил қиган бўса керак))))
+1   
30 jan 21:04:04
Жамшид Jamshid
Кучсиз жамоа билан у́йнаб ютиш Яна 3 тайм ракиб жамоада 3 таймга етадиган у́йинчиси йу́кдир. Дубайда зенит динамо ва бошка Россия жамоалари бор эди. Бу хеч ким танимидиганни ютиб хурсанд бу́лмасдан. Жахон Чемпионатига чиккан терма номига шармандалик
+1   
30 jan 20:53:38
Rustamjon Yunusov
U-17 ўйини нима бўлди? Яна ютқаздими хеч нима езмаяпсизлар? Ютканида шов шув қиворардиларку?
+1   
30 jan 20:21:21
Abb
Reply to comment by Zohidjon Usarov
Ж.Хусанов кайси командага тегишли.
Кукон 1812 футболчиси
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика