Latest news

23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0

Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди News

Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугун Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан Фарғона давлат университети анжуманлар залида вилоят футбол клублари вакиллари иштирокида махсус учрашув ташкил этилди.

Учрашувда "Нефтчи" футбол академияси, шунингдек футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Жараёнда Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, Фарғона давлат университети ректори, "ФарДУ" футбол клуби президенти Баҳодиржон Шермуҳаммадов, "Нефтчи" футбол академияси директори Игорь Химич, шунингдек, "Цементчи" ва "Яйпан" клублари раҳбарияти вакиллари иштирок этдилар.

Меморандумдан кўзланган мақсад вилоятда футболни ривожлантириш, футбол бирдамлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, мусобақалар ташкилотчилиги, мураббийлар малакасини ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олади. Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев вилоятда футболни ривожлантириш, айниқса, терма жамоаларга фойда келтирадиган иқтидорли футболчиларни тарбиялаб етказиб бериш, футбол клубларини тизимли равишда шакллантириш муҳим эканлигини эътироф этди.

"Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда футбол спорт турига бўлган эътибор сезиларли даражада кучайди" - дейди Фарғона давлат университети ректори, "ФарДУ" футбол клуби президенти Баҳодиржон Шермуҳаммадов. "Биз университет қошида "ФарДУ" клубини ташкил этганимизда Республикамиз ва вилоятимиз футбол тизимидаги барча мутасаддилар бизни бевосита қўллаб-қувватлашди. Мана ҳозирда Фарғона давлат университетида футбол спорт тури бўйича алоҳида таълим йўналишини очдик. "ФарДУ" футбол клуби спорт тамойилларига асосланган ҳолда қисқа фурсат ичида босқичма-босқич Ўзбекистон Про-лигасига қадар етиб келди. Мақсадимиз, келгусида университет футбол жамоасини Суперлига даражасига олиб чиқиш, халқаро майдонларда иштирок этишга қаратилган. Буларнинг барчаси университетда таҳсил олаётган талаба-ёшлар учун. Бугун имзоланган ҳамкорлик меморандуми вилоят футбол клублари ўртасидаги аҳилликни янада мустаҳкамлайди", – деди олийгоҳ ректори.

Шунингдек, жараён давомида сўзга чиққан "Нефтчи" футбол академияси директори Игорь Химич, шунингдек, "Цементчи" ва "Яйпан" клублари раҳбарияти вакиллари вилоятда футболни тизимли тарзда ривожлантириш учун шу каби ҳамкорлик дастурлари муҳим эканлигини таъкидладилар. Ўз навбатида, учрашув давомида вилоят футболига оид қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус

Rating: +5   

Comments

   
29 dec 16:24:22
Akbar Umarov
Bolarkanku. Ekspert sifatida Vodiydagi 3 Viloyat Futbol Federatsiyalariga dostona maslahatim Vodiyda Bolalar Futboli Akademiaylarini tashkil qilib, tizimli ishlarni yolga qoyish kerak. Hozirgi paytdagi Vodiy Klublarini sobiq Paxtakorchilar ikki qulagidan tortib kelyaptilar. Bunaqa ahvolda jamoalarda katta pullar bolsagina barqaror yashay olishlari mumkin boladi
   
29 dec 15:44:05
Farruhf
Абдуваҳоб Яйпан клубида ишлаяптими?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика