Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин
25 dec 15:40
News
Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин
Турнир 22 декабрда старт олди ва 18 январда якунланади.
"Баҳолашларга кўра, Африка Миллатлари Кубогини ўтказиш туризмга ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, Марокаш қўшимча равишда 500 мингдан 1 миллион нафаргача хорижий меҳмонни қабул қилади. Меҳмонхоналар, транспорт, кафе ва ресторанлар соҳасидаги даромадлар 450 млндан 1,2 млрд долларгачани ташкил этади", – дейилади телеканал хабарида.
Қайд этилишича, Марокаш ўйинлар трансляцияси ҳуқуқларини сотиш орқали ҳам 22,5 млн доллар даромад олади. ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат Африка Кубогини ўтказиш учун инфратузилма қурилишига тахминан 16 млрд доллар сарфлаган. Айни шу стадионларда ЖЧ-2030 учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. Ушбу мундиаль Марокаш, Испания ва Португалияда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Similar news
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Comments