Latest news

23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  1 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  21 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  35 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  16 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1

Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз" News

Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"

Хорватия ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Марижан Будимир U-17 жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Авваламбор, шогирдларимни мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олгани билан табриклайман. Гуруҳдаги охирги ўйинни тўлақонли назорат қилдик. Ғалаба қозонишдан ташқари, имкон қадар кўпроқ гол уришга интилдик. Сенегал натижасини билганимиздан кейин эса бор кучимиз билан яна бир гол уришга ҳаракат қилдик, аммо афсуски, бунга эриша олмадик. Сенегал БААга қарши фантастик ўйин кўрсатди, бешта гол урди ва тўплар фарқи ҳисобига гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

Бироқ бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди – гуруҳ босқичида учта ажойиб ўйин ўтказдик. Энди эса ижобий руҳда олдинга қараб ҳаракатланамиз. Плей-офф босқичида узоққа бориш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак. Интизом ва ажойиб йигитлар жамулжам экан, ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз", – деди 45 ёшли мутахассис.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги беллашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика