Latest news

02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   0 02:00Англия кубоги. "Ньюкасл" — "Манчестер Сити" 1:2 (матнли трансляция)  10 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  1 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  2 23:57"Ювентус" — "Пиза". Таркиблар маълум  0 23:49"Атлетик" — "Барселона". Таркиблар маълум  25 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  9 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  7 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  2

Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади News

Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади

3 ноябрь куни ЎФА биносида бир вақтнинг ўзида Тартиб-интизом қўмитаси ҳамда Футболчилар мақоми бўйича қўмитаси қўшма йиғилиш ўтказган.

Аввалроқ мазкур қўмиталар "Нефтчи", "Қумқўрғон-1977", "Бухоро", "Андижон", "Хоразм", "Навбаҳор" клубларидаги қарздорлик ва мазкур клублар Футболчилар мақоми бўйича қўмита қарорларига беписанд муносабатда бўлинаётгани масаласини кўриб чиқиши бўйича хабарлар тарқалганди. 

Олинган маълумотларга кўра, мазкур хабар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилингач, "Нефтчи" ўзининг собиқ футболчилари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилган. Шунингдек, "Бухоро" ва "Хоразм" клублари "Пахтакор" олдидаги, "Андижон" эса "Бунёдкор" олдидаги қарзини узишга киришган. "Қумқўрғон-1977" ва "Навбаҳор" клубида эса ўзгариш кузатилмаган. 

Шундан келиб чиқиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси "Қумқўрғон-1977" клубини Биринчи лига мусобақасидан четлаштириш, "Навбаҳор" футбол клубидан эса 3 очко олиб ташлаш ва кетма-кет икки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслик қарорларини қабул қилган. Қўмиталарнинг қўшма йиғилишига уч кун ўтган бўлса-да, ЎФА ҳозирга қадар мазкур қарорни расман очиқлагани йўқ.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика