Latest news

18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  0 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  0 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  1 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  0 16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  1 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1 15:30Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади  1 15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  7 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  1 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  3 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  36

ЖЧга 20 қолди: УРУГВАЙ - 1930! News

ЖЧга 20 қолди: УРУГВАЙ - 1930!

Жаҳон чемпионати бошланишига ҳам жуда оз қоляпти. Бугундан бошлаб жаҳон чемпионатлари тарихига мурожаат қиламиз.
ЖЧга 20 кун қолганда, 19та ЖЧ ҳақида эслаб ўтамиз. Демак, Уругвай - 1930!

Аслида жаҳон чемпионатини ўтказиш фикри қандай келган? 1932 йилги МОҚ олимпиадага футболни қўшишни истамайди. Шунда ФИФА футбол учун тўрт йилда бир ўтказиладиган алоҳида бир катта мусобақани ўтказишни илгари суради ва 1928 йилда ФИФА биринчи ЖЧга мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишни истаганларга эълон беради.

Жами 5 мамлакат, Испания, Голландия, Швеция, Италия ва Уругвай дастлабки мундиални қўлга киритиш учун «заявка» бердилар. Улар орасида бахт Уругвайга кулиб боқди. Ўз навбатида Уругвай ҳукумати мусобақага оид барча ҳаражатларни ҳукумат доирасида қабул қилишини айтади. Шу билан бирга 90 000 нафар ишқибоз учун мўлжалланган янги стадион қуришга ваъда берган мамлакат, амалда жаҳоннинг энг кучли терма жамоаси саналарди. Боиси, биринчи ЖЧга қадар ўтказилган сўнгги икки олимпиадада айнан жанубий америкаликлар ғолиб бўлиб келган эдилар.

Очилиш маросими бўлиб ўтиши лозим бўлган «Сентенарио» стадиони биринчи турга қадар қуриб битказилмади. Сўнгги кунларда тинимсиз ёққан ёмғир қурувчиларнинг ишларига ҳалақит қилди. Аммо кейинги ўйинларга қадар стадион тўлиқ битди ва жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилди.



«Сентенарио» стадиони финал куни тўлиб тошган эди


«Поситос» стадионида эса тарихий гол урилган. Франция - Мексика ва АҚШ - Бельгия терма жамоалари ўйинни бир вақтда бошланган эди. Люсьен Лоран 18-дақиқада Мексика дарвозасини ишғол қилиб, ЖЧ тарихида биринчи гол урган футболчи номига эга бўлди. Қизиғи шундаки, 13-30 июль кунлари бўлиб ўтган мундиалнинг биринчи кунида қор ёғар эди.

2005 йил 97 ёшида вафот этган Люсьен Лоран ҳаёти давомида берган интервьюлари давомида доимо ўша ўйиндаги қор ҳақида хотирлаган. Франциянинг 1930 йилги таркибидан фақатгина Люсьен Лоран ўз ватанида бўлиб ўтган ЖЧда ҳамюртларининг ғалабасини кўра олган.

"Биз Монтевидеога кемада сузиб борганмиз. Машғулотларни ҳам кемада ўтказганмиз, иккига бўлиниб эса палубада тўп тепар эдик. Ўйин ва тактикалар борасида мураббийимиз Рауль Кардон ҳеч қандай кўрсатмалар бермаган эди", - дея хотирлаган Люсьен Лоран.

"Conte Verde" кемаси Уругвайга тўрт жамоани элтиб қўйган. Имконияти бўлганида, ЖЧни кеманинг ичида ўтказиб юборишган бўлар эди. Аввалига Генуеда Руминия, Вильфранш-сюр-Марда эса ФИФА президенти Жюле Риме ва Франция терма жамоаси кемага чиқадилар. Кўп ўтмай уларнинг сафини Барселонада Бельгия, Риодан эса Бразилия тўлдиради.

Биринчи ЖЧ иштирокчилари учун футбол ҳақиқий хобби бўлган. Ҳамма ҳам футбол билан профессионал тарзда шуғулламанган. Масалан, Лоран иккинчи жаҳон урушида 3 йил немисла лагерида асирда ушланган. Бразилия терма жамоасининг сардори Прегиньо эса волейбол ва баскетболда профессионал ўйинчи бўлган. Икки карра олимпиада чемпиони уругвайлик дарвозабон Андрес Масали ЖЧ олдидан мураббийга айтмасдан рафиқасини олдига кетиб қолганлиги учун ЖЧда иштирок этишдан маҳрум этилган.



Люсьен Лораннинг сўнгги кунлари


ЖЧнинг энг машҳур ўйинчиларидан бири Луис Монти эди. Аргентина терма жамоасининг ярим ҳимоячиси бугунги Жеррард, Алонсо ва Киннинг энг яхши хислатларини ўзида жам қила олган футболчи бўлган. Аммо жуда ҳам қўпол футболчи эди. Аргентина - Франция терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айнан унинг 81-дақиқада киритган голи жамоасига ғалаба келтирган. Қизиғи шундаки, учрашув якунига етишига 6 дақиқа қолган бўлсада, бразилиялик рефери Рего Алмейда ўйинни якунлаб юборган. Орадан кўп вақт ўтмай, французларнинг эътирозларига жавобан ўйин қайта давом эттирилган. Аксар футболчилар бу вақтда аллақачон душ қабул қилаётган бўлганлар.

Гуруҳ ўйинида Аргентина Чилини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратади. Ўйинда Монти кўп вазиятда рақиб футболчилари билан уришиб кетади. Кейинги ўйинда АҚШ 6:1 ҳисобда мағлубиятга учратилади. Мазкур баҳсда қаҳрамонимиз жароҳат олади ва Уругвай билан финалда аввалги шижоатидан асар ҳам қолмайди. Бу эса Уругвайга қўл келди.

1934 йилда Монти Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб ЖЧ ғолиблигини қўлга киритади. 82 ёшида вафот этган Монти ҳаёти давомида икки маротаба Италия ва бир маротаба Аргентина терма жамоаларини мундиал ғолиби бўлганлигини кўрган.




Луис Монти дунё футболидаги энг қўпол футболчи бўлган. У тарихда икки терма жамоа шарафини ЖЧ финалида ҳимоя қилган ягона футболчи.

Бу томонда Уругвай осонлик билан Перу, Руминия ва Югаславия терма жамоаларини мағлуб этиб финалга чиқади. Мезбонлар 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраб туриб ғалабани қўлга кирита олганлар.

Финалга Аргентина терма жамоси чиққанлиги боис, ҳакамлар Луис Монти иштирокидаги ўйинни бошқаришни истамас эдилар. Бундай жасоратга бир шарт билан Жон Лангенус рози бўлди. Бельгиялик ҳакам ўйин тугаши билан уйга етиб олиши учун кемадан жой сўраган. Ҳакамларнинг қўрқишига асос бор эди. Боиси, финал учун, "ё ғалаба, ё ўлим" шиори билан 10 000 нафар мухлис кемада йўлга чиққан эди. Аммо қуюқ туман туфайли мухлислар ўйинга етиб кела олмадилар.

Бу пайтда ҳар бир терма жамоа ўз тўпи билан ўйнашни мақул кўрган. Шу боисдан финалнинг биринчи бўлимида Аргентинанинг, иккинчисида эса Уругвай тўпларида ўйналган. Финалдаги сўнгги тўп муаллифи Эктор Кастро 13 йил ўтиб бехосдан моторли аррада қўлини кесиб юборади. Уругвайнинг ЖЧдаги илк голига ҳам Кастро муаллифлик қилган эди.




Финал тўплари бугунда ФИФА музейида сақланади.


Афсуски бугунга келиб 1930 йилги ЖЧда иштирок этган футболчилардан биронтаси ҳам ҳаёт эмас. Улар ичидаги сўннги футболчи 2010 йил вафот этди. Аргентина терма жамоаси аъзоси Франсиско Варальо роппа-роса 100 ёшида ҳаётдан кўз юмган.

ЖЧ-1930 натижалари:
1-гуруҳ
Аргентина - 6
Чили - 4
Франция - 2
Мексика - 0

2-гуруҳ
Югославия - 4
Бразилия - 2
Боливия - 0

3-гуруҳ
Уругвай - 4
Руминия - 2
Перу -0

4-гуруҳ
АҚШ - 4
Парагвай - 2
Бельгия - 0

Ярим финал
Аргентина - АҚШ - 6:1
Уругвай - Югославия - 6:1

Финал
Уругвай -   Аргентина 4:2
Монтевидео, "Сентенарио" стадиони, 93 000 томошабин.
Бош ҳакам: Жон Лангенус (Бельгия)
Голлар: Пабло Дорадо (12), Педро (57), Сантос Ириарте (68), Эктор (89) - Карлос Пеуселье (37), Гильермо Стабиле (32)
Уругвай: Бальестерос, Насасси, Маскерони, Андраде, Фернандес, Гестидо, Дорадо, Скароне, Кастро, Сеа, Ириарте
Аргентина: Ботассо, Делья Торре, Патерностер, Хуан Эваристо, Монти, Суарес, Пеуселье, Варальо, Стабиле, Феррейра, Марио Эваристо

Тўпурарлар: Гильермо Стабиле (Аргентина) – 8, Педро Сеа (Уругвай) – 5, Гильермо Субиабре (Чили), Берт Пейтнод (АҚШ) – 4тадан.


Хориж маълумотлари асосида
Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика