Latest news

02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   0 02:00Англия кубоги. "Ньюкасл" — "Манчестер Сити" 1:2 (матнли трансляция)  10 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  1 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  2 23:57"Ювентус" — "Пиза". Таркиблар маълум  0 23:49"Атлетик" — "Барселона". Таркиблар маълум  25 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  9 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  7 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  2

U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади News

U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади

Қатарда давом этаётган U-17 жаҳон чемпионатининг илк турида ўсмирларимиз Парагвайга қарши баҳс олиб борди.

Парагвай U-17 – Ўзбекистон U-17 1:2

Гол: 25 - Азизбек Абдумўминов (Абубакир Шукуруллаев), 45+2 - 25 - Азизбек Абдумўминов (Муҳаммадали Мусахонов), 89 - Алан Ледесма

5 ноябрь. Қатар. "Эспайр" академияси. 1-стадион. 18:00 

Бош ҳакам: Роҳит Сагги

Қанот ҳакамлари: Андерс Дале, Йорген Валстадсве

Тўртинчи ҳакам: Ҳамза Эл Фариқ

Ўзбекистон U-17: 21. Неъматуллоҳ Рустамжонов, 3. Муҳаммад Ҳакимов, 4. Мўминхон Баҳодирхонов, 7. Садриддин Ҳасанов (Асилбек Алиев.64), 10. Муҳаммад Ҳабибуллаев, 11. Сайфиддин Содиқов (Жамшидбек Рустамов,74),13. Абдулмалик Анваров (Амирхон Мурадов, 85), 15. Муҳаммадали Мусахонов (Беҳруз Саидмуродов, 74), 16. Азизбек Абдумўминов, 18. Абубакир Шукуруллаев, 19. Азизбек Эримбетов (Қаҳрамон Турғунов, 74).

Захира: Иброҳим Шокиров, Баҳодир Избосканов,  Абдусамад Саидов,   

Парагвай U-17: 1.Матиас Фернандес,  2.Тиаго Аранда, 6.Лео Кристальдо, 13.Мауро Коронел, 19.Тобиас Акоста, 10.Карлос Франко (11.Жозе Буҳринг, 46),  15.Альдо Санабриа (17.Тиаго Вера,60), 8.Алан Ледесма, 7.Дерлис Алмада ( 14.Хосиас Кампсс,46), Педро Вильялба, 9.Маурицио Де Карвальо (18.Милан Фрейрес)

Захира: 12.Райнеро Ларатро, 21.Диего Родригес, Йманол Руис, 4.Диего Руис, 5.Эдгар Ойеда, 16.Мануэль Касерес,   

Огоҳлантириш: 31 - Муҳаммад Ҳакимов, 31 - Алан Ледесма, 59 - Садриддин Хасанов, 67 - Муҳаммадали Мусохонов, 78 - Асилбек Алиев, 88 - Амирхон Мурадов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+2. Яна бир хавфли вазият. Бу сафар Хосиас Кампсснинг зарбаси ноаниқ кетди

90+1.Милан Фрейреснинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди

90. Рустамжоновдан сейв

89. Гол. Лотин америкаликлар ҳисобни қисқартирди

87. Ҳакам ВАРни тинглади ва бизнинг дарвозамизга пеналти белгиланди. Ҳозиргина майдонга тушган Муродов жарима майдончамизнинг ичида қўполлик ишлатди

87. Ҳакам ВАРни тинглади ва бизнинг дарвозамизга пеналти белгиланди.

85. Анваровнинг ўрнига Муродов майдонга тушди

84. Рустамовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди

78. Огоҳлантириш. Бу сафар Алиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

77. Алиев яхши ҳаракат қилди, бироқ рақиб футболчилари зарба беришга йўл қўйишмади

74. Рустамов, Саидмуродов ва Турғунов майдонга тушди, улар Содиқов, Эримбеков ва Мусахонов майдони тарк этди

72. Рақиб футболчиси Рустамжоновга жуда қўпол ўйнади ва дарвозабонимизга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

67. Муҳаммадали Мусохонов ҳам огоҳлантирилди. Ғалаба қозонаётганимиз яхши, бироқ сариқларимиз сони ҳам кўпайиб кетаётгани жуда ёмон. Қизиғи сариқларимизнинг иккитаси футболчиларга тўпни майдонга киритишга қаршилик қилганимиз учун олдик

66. Алиевнинг узатмасидан сўнг хавфли вазиятга эга бўлдик, бироқ озгина аниқлик етишмади

64. Алиев Ҳасановнинг ўрнига майдонга тушди

63. Яна бир зарба. Хосиас Кампсснинг зарбасини дарвозабонимиз қийинчиликсиз ушлаб олди

59. Огоҳлантириш. Садриддин Хасанов дарвозабонга тўпни ўйинга киритиш учун қаршилик қилди ва огоҳлантирилди

59. Баҳодирхонов бурчакдан узатилган тўпни боши билан зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

58. Ҳисобни йирик кўринишга келтиришимизга жуда озгина омад етишмади. Садриддин Ҳасановнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

56. Рустамжонов учрашувдаги илк аниқ зарбани бартараф этмоқда

51. Иккинчи бўлимда рақибнинг зарбалари хавфли кўринишни бошлади. Жозе Буҳрингнинг зарбаси ноаниқ кетди

49. Ҳакам ВАРни тинглади ва ҳеч қандай пеналти йўқ деб ҳисоблади. Футболчиларимиз ўз жарима майдончасида "тоза" ўйнашди

46. Жозе Буҳринг ва Хосиас Кампсс майдонга тушди, улар Карлос Франко ва Дерлис Алмадани алиштирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. ГООООООООООЛ. Муҳаммадали Мусахонов ҳисобни ўзгартирди

45. Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

42. Ҳозирча жамоамиз аъзолари рақибларига ҳеч қандай имконият беришмаяпти

36. Алан Ледесманинг узоқдан йўллаган зарбаси бахтимизга ноаниқ кетди

31. Огоҳлантириш: Муҳаммад Ҳакимов ва Алан Ледесма ўзаро жанжалашгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

Ушбу голда Абубакир Шукуруллаевнинг ҳаракатларини алоҳида такидлаб ўтишимиз лозим. Шукураллаев тўпни олиб қўйди ва Азизбекка тўпни узатди. Абдумўминов эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди

25. ГОООООЛ. Азизбек Абдумўминов ҳисобни очмоқда. Майдон марказида тўпни олиб қўйдик ва Азизбек узоқдан супер гол урмоқда

23. Азизбек майдонга қайтди. Жамоамиз етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади

21. Эримбетов майдон марказида жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда. Умид қиламизки, футболчимиз майдонга қайтади

17. Яхши ҳужум ташкил қилдик, бироқ сўнгги нуқта қўядиган футболчи топилмаяпти.

15. Ҳозирча на бизда на рақибларимизда аниқ ва хавфли вазият бўлмади.

15. Эримбетовнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди. Яхши ҳужум ташкил қилгандик

7. Муҳаммадали Мусахоновнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Зарбага эса озгина аниқлик етишмади

3. Содиқовнинг ўзи жаримадан зарба йўллади, зарба жонли деворга тегиб, қайтди. Иккинчи ҳужумизда эса омад бизга озгина етишмади

2. Сайфиддин Содиқов яхши кириб бораётганида унга қарши қўпол ўйналди. Биз жарима зарбасига эга бўлдик

Учрашув бошланди

Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика