Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди
26 oct 20:24
News
Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди
Суперлига. 26-тур
Тошкент. "Олимпия" стадиони
"Бунёдкор" – "Машъал" 2:1
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сопенко, Аваз Абдуллаев
Захира ҳаками: Жасур Мухторов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
ВАР ҳаками: Рустам Лутфуллин
АВАР ҳаками: Александр Сидоров
Комиссар: Абдулбосит Валихонов
Голлар: 1:0 – 51, Матия Кривокапич (Носир Абдусаломов), 2:0 – 58, Мартин Шролер (Азизбек Тўлқинбеков), 2:1 – 70, Анвар Муродов
"Бунёдкор": 22.Валижон Раҳимов, 2.Николоз Мали, 4.Нажмиддин Нормуродов (с), 9.Имеда Ашортиа (18.Наримон Аҳмаджонов, 79), 10.Расул Йўлдошев (8.Мартин Шролер, 46), 15.Марко Бугарин (6.Бобур Йўлдошев, 46), 21.Носир Абдусаломов (77.Музаффар Олимжонов, 59), 23.Асадбек Раҳимжонов (57.Амир Тўрақулов, 46), 25.Ицуки Урата, 28.Матия Кривокапич, 66.Азизбек Тўлқинбеков
Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Оллоберган Каримов, 33.Абдулазизхон Абдурашидов
"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 6.Жавоҳир Абдуалимов (17.Анвар Муродов, 64), 7.Ислом Баратов (66.Диёрбек Маматалиев, 64), 8.Сардор Абдураимов (22.Нуржаҳон Музаффаров, 81), 10.Ҳумоюн Муртозаев (с), 13.Нуриддин Нуриддинов, 15.Муҳаммадали Алиқулов (19.Ислом Шарипов, 64), 27.Зафарбек Акрамов (24.Авазхон Маматхўжаев, 55), 28.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев, 80.Дмитрий Яшин
Захира: 35.Достонбек Тўхтабоев, 9.Иброҳим Ғанихонов, 34.Шахбоз Жўраев, 99.Нодирхон Ҳабибуллаев
Огоҳлантиришлар: Нажмиддин Нормуродов (18), Сардор Абдураимов (78)
Четлатиш: Амир Тўрақулов (60)
Ўйин якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
85. Меҳмонларнинг навбатдаги зарбаси ҳимоячидан майдонни тарк этди.
83. Зарба! Муртозаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
81. Зарба! "Машъал" футболчисининг зарбасидан дарвозабондан сўнг устунга тегиб, майдонни тарк этди.
79. "Бунёдкор"да ўзгариш.
78. Сардор Абдураимов қўполлик учун огоҳлантирилди.
76. Зарба! Матия Кривокапич чап қанотдан олдинга борди ва марказга пас берди, Шролернинг зарбасини эса Ҳамроев эгаллади.
70. ГОЛ! "Машъал" ҳисобни қисқартирди! Анвар Муродов ҳимоячидан қайтган тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлади.
67. Зарба! Кривокапичнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
66. Шариповнинг жарима зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдонни тарк этди.
64. "Машъал"да уч ўзгариш.
60. Иккинчи бўлим бошида захирадан ўйинга қўшилган Амир Тўрақулов майдондан четлатилди. "Бунёдкор" майдонда бир киши кам бўлиб қолди.
59. "Бунёдкор"да ўзгариш.
58. ГОЛ! "Бунёдкор" ҳисобдаги фарқни оширди! Шролер узоқ масофадан рақиб дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олди!
55. Баратовнинг зарбаси бироз ноаниқ.
55. "Машъал"да ўзгариш.
51. ГОЛ! "Бунёдкор"нинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми марказга кўчди, Абдусаломовнинг пасини Матия Кривокапич осонлик билан рақиб дарвозасига жойлади.
49. "Машъал"нинг чап қанотдан ташкил этган ҳужуми бесамар якунланди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Бунёдкор"да уч ўзгариш.
Тайм якунланди.
45+1. Зарба! Нуриддинов чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллади, Раҳимов яна ўзини кўрсатди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
42. Зарба! Муртазоевнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Раҳимов қайтарди.
38. Кривокапич чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, марказга пас берди, тўп Яшиндан майдонни тарк этди.
35. Шролернинг зарбаси ноаниқ.
34. Зарба! Уратанинг узатмасидан сўнг Тўлқинбековнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, аммо у офсайдда қолган экан.
32. Малининг узатмаси Кривокапичнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.
29. Бугарин дарвозабонга тўп оширишда хатога йўл қўйди.
28. Алиқулов зарбаси "Бунёдкор" ҳимоячисидан ўтмади.
25. Зарба! Баратов тепган тўпни Раҳимов эгаллади.
22. "Машъал" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.
18. Нормуродов хатога йўл қўйиб, тўпни олдирди, сўнгра рақибни йиқитгани учун огоҳлантирилди.
18. Ашортиа офсайдда қолди.
11. Зарба! Азизбек Тўлқинбеков тепган тўпни Ҳамроев эгаллади.
8. Марказда Мали рақибини йиқитди.
5. Зарба! Баратов тепган тўпни Раҳимов эгаллади.
3. "Машъал"нинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми хавфли чиқди, узатмадан сўнг тўпни қайтаришга уринган Нормуродовга фол ишлатилди.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. "Бунёдкор" тўқ бинафша, "Машъал" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.
Similar news
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments
Bunyodkor Navbahor Nasaf bilan oʻyinlari bor