Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди
24 oct 15:59
News
Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген бу қишда Каталония пойтахтини тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда.
"TBR Football" нашрининг хабар беришича, германиялик дарвозабон "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" каби бир қатор АПЛ клубларига таклиф этилган. "Барселона" уни январь ойида ижарага беришга тайёр.
33 ёшли футболчи белидан олган жароҳати туфайли ушбу мавсум ўйнамади, аммо ёзда Жоан Гарсия билан шартнома имзоланганидан сўнг у "Барселона" бошланғич таркиб футболчиси эмас.
Тер Штегеннинг шартномаси ҳали 2,5 йил амал қилади, бироқ келаси ёзда Жаҳон чемпионати финалини ёдда тутган ҳолда, у мавсумнинг иккинчи ярмида ўйнашни хоҳлайди.
Аввалроқ "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолаган эди.
Link :
Source : TBR Football
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments