Latest news

21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  0 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" (онлайн ҳисоб)  40 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   73 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  6 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  65 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  11 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  8

Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди News

Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0

"ЖАР" стадиони (Тошкент)

19.10.2025. 16:00

Бош ҳакам: Олим Туйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳбек Азамов, Азизбек Исақов

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Ҳакамлар назоратчиси: Владислав Цейтлин

Учрашув комиссари: Бекзод Арипов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Руслан Серазитдинов

Голлар: 1:0 – 21, Игорь Сергеев (пенальти), 2:0 – 44, Заид Таҳсин (Ҳожиакбар Алижонов), 3:0 – 82, Игорь Сергеев (пенальти)

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров 4. Заид Таҳсин, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Азиз Турғунбоев (21. Башар Ресан, 60), 11. Игорь Сергеев, 15. Ҳожимат Эркинов (17. Достон Ҳамдамов, 69), 23. Абдурауф Бўриев (2. Беҳруз Асқаров, 83), 27. Сардор Собирхўжаев (9. Иброҳим Ибрагимов, 60), 50. Фламарион Жовиньо (18. Бобир Абдиқолиқов, 83), 55. Муҳаммадарасул Абдумажидов, 77. Дилшод Саитов

Захира: 19. Жонатан Луис, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20. Дилшод Абдуллаев, 56. Муҳаммаддиёр Маъруфалиев

Бош мураббий: Камолиддин Тожиев

"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов, 8. Шаҳзод Раҳматуллаев (9. Ислом Кенжабоев, 58), 10. Роман Папарига, 11. Жамбули Жигаури (17. Акмал Музаффаров, 71), 16.Асрор Ғафуров, 18. Фарҳод Бекмуродов (22. Шаҳзод Туропов, 46), 20. Бобомурод Бозоров, 23. Самандар Шукуриллаев, 70. Шоҳруз Норхонов (4. Илҳом Ваҳобов, 58), 77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 88. Душан Мийич (19. Илҳом Кенжабоев, 46)

Захира: 30. Фарҳод Раҳматов, 7. Даврон Анваров, 32. Мустақим Бобоқулов, 79. Диёр Раҳматиллаев

Бош мураббий: Акмал Рустамов

Огоҳлантиришлар: Бобомурод Бозоров (24), Абдурауф Бўриев (40), Шоҳруз Норхонов (42), Илҳом Кенжабоев (50), Ҳожиакбар Алижонов (90)

Четлатиш: Роман Папарига (50)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. "Пахтакор" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

90. Ҳожиакбар Алижонов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

89. Ресан тепган тўпни Қувватов эгаллади.

83. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

82. ГОЛ! Сергеев иккинчи пенальтини ҳам аниқ амалга оширди! Қувватов бу сафар ҳам тўп йўналишини топа олмади.

Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқиб, қарорини ўзгартирмади.

78. "Қизилқум" дарвозасига яна пенальти белгиланди. Ресан рақиб жарима майдонида йиқитилди.

75. Ибрагимовнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

71. "Қизилқум"да ўзгариш.

71. Ҳамдамовнинг зарбаси ноаниқ.

69. "Пахтакор"да ўзгариш.

68. Саитов ноаниқ зарба йўллади.

66. Ибрагимовнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

63. "Қизилқум" жарима узатмаси Шукуруллаевниинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

60. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

58. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

57. Раҳматуллаевнинг тепган тўпни Назаров эгаллади.

55. Фламарионнинг бурчак узатмаси қийинчилик билан бартараф этилди.

50. Илҳом Кенжабоев қўполлик учун огоҳлантирилди.

50. Папарига қўполлик учун четлатилди. "Қизилқум" майдонда бир киши кам бўлиб қолди.

49. Папарига майдондан четлатилиши мумкин. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқмоқда.

46. Чап қанотдан узатма натижасида Турғунбоев яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

44. ГОЛ! Заид Таҳсин! Алижоновнинг жаримадан узатмасини ироқлик ҳимоячи бош билан "Қизилқум" дарвозасига жойлади!

42. Норхонов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

40. Бўриев марказда Норхоновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

39. Эркинов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, аммо унга етиб бормади.

33. "Қизилқум" стандарти Бекмуродовнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

32. "Пахтакор" ҳужуми бесамар якунланди.

24. Фламарионга нисбатан қўполлик ишлатган Бозоров огоҳлантирилди.

21. ГОЛ! Сергеев пенальтини аниқ амалга оширди! Қувватов тўп йўналишини топа олмади.

Пенальти белгиланди.

Ҳакам ВАР монитори орқали "Қизилқум" дарвозасига эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Ғофуров жарима майдонида Абдумажидов билан тўқнашди.

16. Бурчакдан узатилган тўпга Таҳсин бош билан зарба берди, Қувватов ўз ўрнида.

13. Жигаурининг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"дан қайтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашувини кузатиб бормоқда.

11. Зарба! Турғунбоевнинг кучли зарбасини Қувватов қайтарди.

9. Фламарионнинг жаримадан узатмаси қайтарилди.

7. Хавфли вазият! Фламарионнинг узатмасини Турғунбоев дарвозага тўғрилай олмади.

7. Чап қанотдан аут узатмаси Папариганинг кучсиз зарбаси билан якунланди. 

3. Турғунбоев рақиб билан тўқнашди.

2. Турғунбоев ўнг қанотда тўпни сақлаб қола олмади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +6   

Comments

+9   
19 oct 16:08:46
Тулкин Хайитов
Пахтакорда омад!
+8   
19 oct 17:12:04
BXZ BXZ
Хакконий пенальти бу́лса хам Пахтакор тепмасин доим эски пластинка такрорланади хакам , Вар ёрдам килди хуллас хейтерлар доим тайёр пионерга у́хшаб . Пахтакор олга факат галаба .
+8   
19 oct 16:54:42
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Бир икита ахмокларга хайрон коламан. Утган сафар Насаф билан хакамни танкид килишди, энди Пахтакор билан... огайнилар!!! Кизилкум нима шунчалик зурми??? Зур булса ана урсин 2-3та гол...
+7   
19 oct 17:55:09
Xojakbar Xaitov
Пахтакор хакконий ютди моолоодцы
+7   
19 oct 17:05:39
Fazliddin Usmonov
Penalte yoʻq deb gapirish uchun kamida koʻz koʻr boʻlish kerak.
+6   
19 oct 18:30:19
Нурали Юлдашев
Пахтакор хаққоний ютди.Насаф мухлис.
+6   
19 oct 18:20:02
bishoves
Reply to comment by salom salom
Haqqoniy yutmadi aka 2-gol ham penaltidan bo'lganida haqqoniy bo'lardi. Nasaf chempion
Пахтакор тўлиқ куч ишлатиб ўйнамади. Бўлмаса 6-8 та гол урар эди.
+5   
19 oct 19:22:17
Xojakbar Xaitov
Reply to comment by barselona7
Аслида ҳар турда Насафникини бугун эса Пахтакорникини чайнаб юрганларга Насаф ва Пахтакор очко йўқотса бўлди. Ҳозиргина Нефтчи ҳам пенальти тепдику аммо ўша асбобга осиладиганлар жим.
Хозир манам йозсама Нефтчи харом пиналти тепди деп Накт балога косам керак а Ану шаллакила бир пастда етиб келади
+5   
19 oct 17:50:04
salom salom
Reply to comment by Yusupov
Xolis muxlis sifatida aytaman 3 chi go‘lde penalti uzbek fudfoli uchun sharmandalik
Nasaf muxlisiman aka men ham sizdek betaraf muxlis.
Penaltilarga gap-so'z yo'q ikalasigayam.
Sudyalarga rahmat katta
+5   
19 oct 17:34:58
barselona7
9-ўринда 29 очко билан кетаётган Қизилқум шунчалик зўрми? Ноҳақ пенальти ҳакам Пахтакорга ён босди, ўйин сотилган яна алламбало гаплар.
+5   
19 oct 15:26:37
SHAKHRISABZ
PAXTAKOR - QIZILQUM 7:0
+3   
19 oct 19:43:49
Тохир
Пахтакор хакконий галаба козонди.
Уйинчиларда терма жамоалар йигинидан кейин чарчок билиниб турибди.
Хамма футбол ишкибозларга омад
+3   
19 oct 19:39:30
Тохир
Пахтакорга галаба муборак
+3   
19 oct 19:11:39
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Reply to comment by STENLESS..R
Кизилкумни Пахтакорга керак булса 2..3 та русин дебсиз нега Пахтакор Злит лигада 2..3 тахлаб урмади кискаси кози билиб билмай утириб куйди янаям Насафдан гина киламиз
Туппа тугри айтасиз огайни. Шу Кизилкум качон Элитку майли энг паст лигага чикиб битта булса хам гол урса хурсанд булардим... чичиб юбордиларинку Насафга ёпишиб сийгандиларинг! Энди Пахтакор! Нима Кизилкум легенда клубми шунчалик... НАСАФ ХАМ ПАХТАКОР ХАМ ХАЁТДА КИЗИЛКУМНИ ЮТИШИ УЧУН ХАКАМНИ СОТИБ ОЛМАЙДИ "АКЛВОЙ"
+2   
19 oct 20:00:32
BXZ BXZ
Reply to comment by barselona7
Аслида ҳар турда Насафникини бугун эса Пахтакорникини чайнаб юрганларга Насаф ва Пахтакор очко йўқотса бўлди. Ҳозиргина Нефтчи ҳам пенальти тепдику аммо ўша асбобга осиладиганлар жим.
Ха ту́гри айтасиз чунки мевали дарахтга тош отилади дейишадику бу жамоалар хам чемпион бу́либ мевали дарахт шунга хейтерлик килишади . У́з жамоаси бирон натижа бермагандан кейин бошкаларга осилишади бечоралар .
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика