Latest news

01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  2 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  0 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  8 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  3 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  21 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  1 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  16 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  17 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  13 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  11 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  6

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди News

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Малайзиянинг Малакка шаҳрида Уругвай билан баҳс юритди.

Ўртоқлик учрашуви 

Ўзбекистон – Уругвай 1:2 (ТУГАДИ)

Малайзия. Малакка шаҳри. "Ҳанг Жебат" стадиони. 

Ҳакамлар: Муҳаммад Иззу Фикри Камарузаман, Муҳаммад Фарҳан Абд Азиз, Муҳаммад Саҳарудин Ишак, Муҳаммад Усаид Жамал

Гол: Факундо Торрес (Федерико Виньяс) 51, 0:1, Хуан Санабрия (Федерико Виньяс) 60, 0:2, Руслан Жиянов (Ҳусайн Норчаев) 82, 1:2

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 3.Ҳожиакбар Алижонов (4.Дилшод Саитов,84), 5.Рустам Ашурматов, 6.Акмал Мозговой, 7.Отабек Шукуров ( Руслан Жиянов, 60) 10.Азизжон Ғаниев (17.Абдурауф Бўриев,75), 13.Шерзод Насруллаев (19.Азизбек Турғунбоев,65), 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев,84), 15.Умар Эшмуродов, 20.Ҳожимат Эркинов (9. Ҳусайн Норчаев, 75)

Захира: 1.Владимир Назаров, 16.Ботирали Эргашев,  8.Жамшид Искандеров, 11.Остон Ўрунов,    23.Алибек Давронов, 24.Жаҳонгир Ўрозов,

Уругвай: 12.Франко Исраэль, 2.Сантьяго Буэно, 3.Николас Маричаль, 5.Эмилиано Мартинес, 6.Марсело Сараччи, 7.Кевин Амаро (11.Игнасио Лакинтана, 46), 10.Родриго Саласар, 13.Федерико Виньяс, 14.Хосе Луис Родригес, 18.Хуан Мануэль Санабрия, 21.Факундо Торрес (8.Николас Фонсека,87)

Захира: 1.Кристофер Фьермарин, 23.Пауло Да Коста, 4.Сантьяго Моуриньо,  9.Николас Асамбуха, 15.Брайан Барбоса, 16.Хулио Дагуер, 17.Пабло Алькоба, 19.Лусиано Родригес, 20.Лусиано Гонсалес, 22.Федерико Мартинес.


ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. Уругвай таркибида Факундо Торрес ўрнига Николас Фонсека тушди. 

84. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Шомуродов ўрнига Сергеев, Алижонов ўрнига Саитов тушди.

82. ГООООООООООООЛ. ЖИЯНООООВ. Ниҳоят биз гол урдик. Норчаев рақиб футболчиси ва дарвозабонини алдаб ўтди, бу ерда вазиятга етиб келган Руслан Жиянов дарвозага йўл топди, 1:2

80. Уругвайнинг ҳужуми хавфли чиқди. 

75. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Эркинов ўрнига Норчаев, Ғаниев ўрнига Бўриев тушди. 

70. Жияновнинг узатмасига ҳеч ким етиб келмади.

60. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Отабек Шукуров ўрнига Руслан Жиянов, Шерзод Насруллаев ўрнига Азизбек Турғунбоев тушди. 

60. ГОЛ. Уругвай иккинчи голни урди. Хуан Санабрия Виньяснинг узатмасини қабул қилиб олиб аниқ зарба билан Неъматов дарвозасини ишғол қилди, 0:2

59. Янв Виньясдан зарба. Уругвайнинг ҳужумлари анча хавфли чиқмоқда. 

53. ЗАРБААА. Шомуродовнинг жарима майдончаси ичидаги кучли зарбасини рақиб посбони қайтарди. 

51. ГОЛ. Уругвай учрашувда ҳисобни очди. Факундо Торрес жамоасининг ўйиндаги илк гол муаллифига айланди. Виньяс унга жуда яхши узатмани амалга ошириб берди. 

48. ЗАРБА. Шукуровнинг зарбаси ноаниқ. 

46. ЎЗГАРИШ. Уругвай Кевин Амаро ўрнига Игнасио Лакинтана тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+2. Биринчи бўлим охирида рақиб дарвозаси олдида кескинлик ярата олдик. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

40. Уругвай қарши ҳужум ташкил қилди, Амаронинг секин зарбасини Неъматов ушлаб олди. 

31. Уругвайнинг бурчак зарбаси ноаниқ чиқди. Ўйин тенгкурашлар остида ўтмоқда. 

25. Хожимат Эркиновдан ажойиб ҳаракатлар. Якуний нуқтани қўйишда қийналдик. 

23. Родриго Саласар зарба йўллади. Тўп рекошет ҳосил қилиб Неъматовнинг қўлига келиб тушди. 

21. Уругвай футболчиси Виньяснинг зарбаси ноаниқ кетди. 

17. Шомуродов ҳужум қилаётган паллада рақиб таъқибига дуч келди. 

13. Вакилларимиз секин-аста назоратни қўлга олмоқда. 

7. ЗАРБА. Акмал Мозговойнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

2. Уругвайнинг илк ҳужумининг ҳимоячиларимиз қайтарди. 

- Ўйин бошланди. 

- Икки давлат мадҳиялари янгради. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика