Latest news

14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  4 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  0 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  18 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  6 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  6 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  20 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  17 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19

Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?" News

Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"

Ўзбекистонга қарши ўртоқлик баҳси олдидан Кувайт терма жамоаси устоз Элио Соуза матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўйнаш биз учун жуда манфаатли. Бу жамоага қарши ўйнаш биз учун шараф. Ўзбекистонни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритгани билан табриклайман. Ривожланишда давом этишни тилайман. 


- Каннаваро билан келишувга эришишдан олдин ЎФА шорт-листида сиз ҳам бўлган экансиз. Буни тасдиқлай оласизми?

- Бу саволга йўқ деб жавоб бераман. Сабаби ҳозир Кувайт терма жамоаси бош мураббийиман. 


- Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳақида нима дея оласиз?

- Каннаваро Хитой терма жамоасида ишлаган, 2006 йилда Италия сафида жаҳон чемпиони бўлган. Агар футболчилар билан тезда тил топишиб кетса яхши натижа қайд эта олади деб ўйлайман. 


- Кувайт терма жамоаси 20 йиллар аввал кучли эди. Охирги йилларда нима учун натижалар тушиб кетди.

- Форс Кўрфазидан Жаҳон чемпионатига чиққан илк терма жамоа Кувайт эди. Ҳозирги кунда ҳар бир кувайтлик футболчининг таҳлилини олиб боряпмиз. Осиё кубогида муносиб иштирок этиш ва Кувайт футболининг олдинги нуфузини қайтармоқчимиз. 


- Эртанги ўйиндан нима кутяпсиз? Ўзбекистондан қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз?

- Ўзбекистоннинг охирги ўйинларига қараб шуни айтиш мумкинки бу жамоа нафақат Осиёда балки Жаҳонда ҳам кучли жамоалардан бирига айланган. Бу жамоа таркибида Европа клубларида ўйнаётган футболчилар кўп. Алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмайман. Ҳар бир футболчидан хавф кутиш мумкин. Эртага чиройли стадионда ўйнаймиз ва яхши натижа қайд этишга уринамиз. 


- Сиз мураббий сифатида Португалиянинг иккита ёш тоифасидаги терма жамоаларини Европа чемпиони қилгансиз. Лекин 2019 йилдан буён Осиёда ишлаб келяпсиз. Европа ва Осиё футболидаги энг асосий учта фарқни айта оласизми?

- Европа ва Осиё футболчилари ўртасидаги асосий фарқлардан бири тайёргарликда. Европада профессионал тайёргарлик юқори даражада. Кувайтда ҳозирда шунга ҳаракат қиляпмиз.

Rating: +3   

Comments

+4   
08 oct 18:54:58
Zohidjon Usarov
Ха мен хам шорт листда бор эдим афсус чакирмадиларинг деган жавобини кутганмиди савиясиз журналист.
+3   
08 oct 18:59:31
Qiziqarli G'aroib
Jurnalistlar saviyasi qachon oshadi bizada Savolni Aptini Qaraa????Tag'in Tanqid qip qo'yishiga o'limmi bullani Saviyasizlar
+2   
08 oct 19:38:19
Xscreen
Арини уяси тузигандай, журналистларники хам роса тузибти хам кузибти хам!? Олдинлари хаммаси тескари буларди, УФФ анти футбол карорлар бир томон, футбол жон куярлари булган журналист ва мухлислар бир томон булиб фикрлари деярли мос тушар эди! Энди УФФ ва мухлисларга карши, Узбек футболи ривожига карши журналистлар, таажуб!!!
+2   
08 oct 19:10:18
"Булунгур"
Эсиз силани укитган домлаларингга журналистлар,савияларинг нолга тенг,шунга караганда домлалар хам савиясиз
+1   
08 oct 20:28:04
Qiziqarli G'aroib
Reply to comment by Nurmuhammad Abdullaev
Nima deb savol berishi kerak edi shunda? Nimani bilmoqchidizu bilome qoldiz?
Tush aslo o'ng bo'lmas O'ng aslo tush bo'lmas tushsh
+1   
08 oct 20:20:23
uzb
Жаноб журналистларимизи мияси 20аср футбол услибига қатиқ боғланиб қолган,шуни билингларки хозирги замонавий тактик услибда уйнайдиган биронтаям жамоада алохида бир футболчидан хаф кутиб булмайди,замонавий футболда жамоалар жаомавий уйинга урғи беришади,масалан Катанец хам термамизга келиши билан жамоавий уйини йулга қуйиб олди,ледирларимиз Элдор Аббос ёки бошқаси булсада майдонда улар алохида ажралиб туриши сезилмасди,вот шуни учунам чет элликларга ,,қайси футболчимиз хафли"каби бемани саволлар берманглар,1-2та ледирга суйаниб уйин қурадиган услибда уйнашлар утган аср футболида қолиб кетиб булган
+1   
08 oct 18:57:23
Abdusalom Mirzayev
Ўзбекистон шортида ҳам листида ҳам бўлмаган бўлса керак, на ном бор на тажриба бор бунда.
   
08 oct 19:31:46
Nurmuhammad Abdullaev
Reply to comment by Qiziqarli G'aroib
Jurnalistlar saviyasi qachon oshadi bizada Savolni Aptini Qaraa????Tag'in Tanqid qip qo'yishiga o'limmi bullani Saviyasizlar
Nima deb savol berishi kerak edi shunda? Nimani bilmoqchidizu bilome qoldiz?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика