Latest news

08:55Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  64 08:35Юрген Клопп ўз келажаги ҳақида баёнот берди  1 08:15Вадим Абрамов: "Легионерлар борасида тўғри танлов қилдик деб умид қиламан"   1 07:47"Сурхон"дан кетган мураббийи "Насаф"да иш бошлади   0 02:31Килиан Мбаппе: "Беллингем яхши формада бўлса, дунёнинг энг зўри. Мухлислар эса фақат бир кишини айбламасликлари керак"  1 01:38Уэйн Руни: "МЮнинг "Сити" устидан ғалабаси Фергюсон даврини эслатиб юборди. Жамоа ДНКси мана шундай бўлиши керак"  1 00:35ЛА ЛИГАДА НАВБАТДАГИ "ЎҒРИЛИК"! VAR Ламин Ямалнинг голини бекор қилишда хато кадрни танладими?  11 00:21БАА. "Шабаб Ал-Аҳли"дан "шафқатсиз" ғалаба: Абдуллаев жамоаси 7 та гол ўтказиб юборди  1 23:49Пеп Гвардиола: "Ҳусанов — кўп йиллар давомида "Манчестер Сити"нинг энг юқори даражадаги ҳимоячиси бўлади"  9 23:15Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрни ўзгарди  5 22:50Садио Мане Сенегал терма жамоасидан кетганини тасдиқлади: "Насиб қилса, шу ерда тўхтайман. Кейинги авлод менинг ўрнимни боса олади"  12 22:22ҲАҚИҚИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК МУКОФОТИ! Конголик машҳур мухлис президент томонидан мукофотланди  1 21:55НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Сурхон" Россия клубига йирик ҳисобда имкониятни бой берди  4 21:18НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бухоро" Косово клубига кичик ҳисобда мағлуб бўлди  1 21:06"Манчестер Сити" ҳимоячи сотиб олганини эълон қилди  11

Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди News

Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди

Суперлига 24-тур доирасидаги "Қизилқум" — "Машъал" ўйини якунланди.

"Қизилқум" – "Машъал" 1:0 

Гол: 78 - Ислом Кенжабоев

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Зуфар Эргашев

Назоратчи: Александр Попов

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Акмал Ғиёсов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов (с), 8.Шахзодбек Раҳматуллаев, 9.Ислом Кенжабоев (17.Акмалжон Музаффаров,  86), 10.Роман Папарига (70. Шохруз Норхонов, 46), 11.Жамбули Жигаури, 16. Асрор Ғофуров, 18.Фарходбек Бекмуратов (22.Шаҳзод Туропов,62), 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуриллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич (19.Илҳомжон Кенжаев,72)

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 7.Даврон Анваров,  33.Султон Раҳматов, 78.Фарруҳ Жўраев

"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов (19.Ислом Шарипов, 90), 7.Исломбек Баратов (66.Диёрбек Маматалиев, 82), 8.Сардор Абдураимов (17.Анвар Муродов,56), 9.Иброҳим Ғанихонов (57.Амину Умар,56), 10.Ҳумоюн Муртозаев (с), 15.Муҳаммадали Алиқулов (55.Фарруҳ Тошпўлатов,  82), 28.Эргаш Исмоилов, 34.Шахбоз Жўраев, 37.Шерзод Файзиев, 80.Дмитрий Яшин

Захира: 35.Достонбек Тўхтабоев, 4.Абдул Латиф Абдаллаҳ Мага, 13.Нуриддин Нуриддинов,  27.Зафарбек Акрамов, 

Огоҳлантириш: Шаҳзод Туропов


ЯНГИЛАШ



88. Очиловнинг зарбасига аниқлик етишмади

86. Музаффаров Кенжабоевни ўрнига майдонга тушди

82. Тошпўлатов ва Мамадалиев майдонга тушди, улар Алиқулов ва Баратовни алиштиришди

80. Огоҳлантириш: Шаҳзод Туропов огоҳлантирилди

78. ГОООЛ. Ислом Кенжабоевдан СУПEРГООЛ. Мезбонлар ҳужумчиси чамаси 35 метрлардан йўллаган жарима зарбасининг олдида рақиб дарвозабони ожиз қолди

76. Илҳомжон Кенжаевнинг кучли ва аниқ зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтариб қолди

72. Миличнинг ўрнига Кенжаев майдонга тушди

70. Меҳмонлар қарши ҳужумда рақибни жазолашга ҳаракат қилишмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч бир ҳужум самара бермади.

63. Ислом Кенжабоевнинг жарима майдончасининг ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

62. Туропов Бекмуродовнинг ўрнига майдонга тушди

59. Самандар Шукуруллаевнинг боши билан йўллаган зарбасини Ҳамроев қийинчиликсиз ушлаб олди

57. Фарҳод Бекмуродов майдон марказидан туриб рақиб дарвозаси томон зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади

56. Муродов ва Умар майдонга тушди, улар Ғанихонов ва Абдураимовни алиштиришди

52. Шаҳзод Раҳматуллаевнинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди

Иккинчи бўлим бошланди. Бўлим бошида Папариганинг ўрнига Норхонов майдонга тушди

Анча зерикарли ўтган биринчи бўлим якунланди. Умид қиламизки, иккинчи бўлим биринчисига нисбатан анча қизиқарли бўлади

45+2. Бобомурод Бозоровнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

45+1. Раҳматуллаевнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди. Бу биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият бўлди

Ҳакам 1-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди

33. Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумини Шукруллаев бартараф  этди. Меҳмонларда бурчак зарбаси. Бурчак тўпидан сўнг навоийликлар ҳужумни бартараф этди

28. Учрашув анча сокин ва зерикарли ўтмоқда

18. Дастлабки 10 дақиқада анча фаол ҳаракат қилган мезбонларнинг ҳужумлари анча камайди. Бу орада меҳмонлар ҳам анча секинлик билан рақиб томонга яқинлашиб бормоқда

8. Самандар Шукуруллаевнинг зарбаси хавфли чиқди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, сал қолса дарвозага кириб кетиши мумкин эди

7. Жуманқўзиевнинг чамаси 16 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси аниқ чиқди. Рақиб посбони тўпни эгаллаб олди

Учрашув бошланди!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика