Latest news

15:40U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Таркиблар маълум  3 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  1 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  4 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  11 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  26 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  4 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  1 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  14 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  11

АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди News

АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди

Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунланди.

"Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0

Голлар: Фоден (18), Холанд (53, 68)

"Манчестер Сити": Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Родри (Нико Гонсалес, 76), Силва (Аке, 88), Рейндерс, Фоден, Доку (Савиньо, 77), Холанд (Бобб, 87).

"Манчестер Юнайтед": Байиндир, Мазрауи (Майну, 62), де Лигт, Фернандеш, Доргу, Йоро (Магуайр, 62), Диалло, Мбемо, Шоу, Угарте (Зиркзе, 80), Шешко (Каземиро, 80).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Мазкур учрашувда футболчиларга қўйилган баллар, Ҳусанов – ҳимоячилар орасида энг яхшиси.

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

88. "Сити" таркибида икки ўзгариш.

85. Каземиро худди шу ишни такрорлади, бироқ унинг ёнида ҳеч ким йўқ эди. Қолаверса, у офсайдда экан.

84. Мбемо салкам 2 метр масофадан тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. Унга ҳимоячи халақит берган экан.

80. МЮ таркибида икки ўзгариш.

79. Ҳусанов МЮнинг яна бир ҳужумини тўхтатди.

77. "Сити" таркибида икки ўзгариш.

75. Рейндерс рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.

71. Ҳусанов ҳимояда ишончли ҳаракат қилди.

68. ГОЛ! МЮ футболчиларининг хатосидан сўнг қарши ҳужумда Холанд ҳисобни йирик кўринишга келтирди!67. Мбемо рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо унинг паси Доннаруммага етиб борди.

64. Силванинг узатмасидан сўнг Холанд яна бир зарба йўллади, Байиндир тўпни эгаллаб олди.

62. МЮ таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

61. Мбемонинг супер зарбасини Доннарумма қайтарди. Ажойиб зарба ва ажойиб сейв.

55. "Сити" ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, бироқ Холанднинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

53. ГОЛ! Докунинг пасидан сўнг Холанд дарвозабон устидан тўпни ошириб қўйиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди!49. МЮнинг ўнг қанотдан ташкиллаштирган ҳужуми самарасиз ниҳояланди.

47. МЮнинг чап қанотдан бошлаган ҳужумини Диаш бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Абдуқодир Ҳусанов биринчи бўлимда "Манчестер Сити" ҳимоячилари орасида энг юқори баллга лойиқ кўрилди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

44. МЮнинг чап қанотдан узатмаси Ҳусановдан ўтмади. Аммо меҳмонларда бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқи пайдо бўлди. 

41. Ҳусанов подкат эвазига МЮ ҳужумини бузди ва тўпни олиб қўйди, аммо шериклари ҳужум чоғида нотўғри узатма амалга оширди.

39. О'Райлининг зарбасига аниқлик етишмади.

35. Фернандешнинг жаримадан тепган тўпи Доннарумманинг қўлларига бориб тушди.

34. Ҳусанов жарима майдони яқинида Доргуга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

33. Шешко рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба йўллади, Доннарумма тўпни қайтарди. Бироқ у тўпни тўхтатишда қўл билан ўйнагани аъён бўлди.

30. Ҳусанов яна қаҳрамонлик кўрсатди. Фоден унга ташаккур билдирди, Диаш "газини бос" деди.

29. Мбемо рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда тўпни юқорига тепди, қолаверса, у офсайдда қолган экан.

28. Ҳусанов МЮнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужумни йўққа чиқарди.

24. Яна Докунинг пасидан сўнг Рейндерс зарба йўллади, Байиндир ҳушёрликни бой бермади.

22. Ҳусановнинг аутдан узатмасидан сўнг тўп жарима майдонидаги Холандга етиб борди, МЮ ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

18. ГОЛ! Докунинг хатти-ҳаракатлари натижасида жарима майдонига оширилган тўпни Фоден боши билан МЮ дарвозасига жойлади!16. Диалло "қайчи" услубида зарба беришга уринди, аммо ўхшамади.

16. Байиндир олдинга чиқиб, тепиб аутга тепиб юборди.

15. МЮнинг ҳужуми тўпнининг Доннаруммага келиши билан ниҳояланди.

11. МЮнинг жарима узатмасини Ҳусанов бартараф этди. 

10. Силва ўз жарима майдони яқинида тўпни олдирди ва фол ишлатди.

9. Ҳусанов меҳмонлар ҳужумчисининг яккама-якка вазиятга чиқишига йўл қўймади.

7. Байиндир Холанднинг босими натижасида тўпни йўқотишига бир баҳя қолди.

4. Шешко томондан йўлланган зарбани Доннурумма эгаллади.

1. Илк дақиқадаёқ Холанд рақиб жарима майдонида зарба йўллади, бироз ноаниқ.

1. Учрашув бошланди.

Учрашув аввалида англиялик машҳур боксчи Рикки Хаттон 46 ёшида вафот этгани сабабли 1 дақиқалик тўхталиш юзага келди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сити" кўк, "Юнайтед" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Манчестер шаҳрида ёмғир.

Ассалому алайкум. Бугун Манчестер дербисини матнли кўринишда шарҳлаб борамиз.


Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика