Latest news

17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  1 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  8 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  10 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  5 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  2 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3

"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади News

"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади

"CAFA Nations Cup-2025" доирасидаги Ўзбекистон - Ўмон учрашуви бўлиб ўтди.

CAFA NATIONS CUP-2025 

Ўзбекистон — Ўмон 1:1 

Ҳакамлар: Бонядифард Моуд, Илдором Алиризо, Муравважи Фарҳод, Акроми Ҳасан (барчаси Эрон)

VAR: Каземи Сайидвоҳид (Эрон)

VAR ёрдамчиси: Моради Алиризо (Эрон)

Комиссар: Токабаев Кемел (Қирғиз Республикаси)

Назоратчи: Қўчқоров Баҳодир (Қирғиз Республикаси)

Голлар: Носир Султон 4, 0:1, Хожимат Эркинов (Ҳусайн Норчаев) 55, 1:1

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 8.Жамшид Искандеров ( 26.Диёр Ҳолматов,81), 9.Одил Ҳамробеков (с), 13.Шерзод Насруллаев ( 24.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 90+2), 15.Умарбек Эшмуродов, 17.Абдурауф Бўриев ( 18.Абдулла Абдуллаев, 90+2), 19.Азизбек Турғунбоев ( 31.Русланбек Жиянов, 61) 20.Ҳожимат Эркинов (11.Остон Ўрунов,81), 30.Алибек Давронов, 32.Ҳусайн Норчаев ( 21.Игорь Сергеев, 61)

Захира: 1.Ўткир Юсупов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев,27.Дилшоджон Комилов, 28.Алишер Одилов, 29.Аброрбек Исмоилов,

Ўмон: 1.Иброҳим Солиҳ Ал Мухайни, 3.Тани Ғариб Ал Рушайди, 6. Аҳмад Муҳаммад Ал Хамиси, 9.Муҳаммад Муборак Ал Ғафри, 10.Жамил Салим Ал Яҳмади (15.Ал Мандар Рабия Ал Алави, 78), 12.Абдуллоҳ Фаваз Баит Абдулғафур (31.Султон Бадар Ал Марзуқ, 78), 13.Амжад Абдуллоҳ Ал Харти, 14.Аҳмад Халифа Ал Каби, 23.Хариб Жамил Ал Саади (с), 28.Носир Султон Ал Равахи (8.Зоҳир Сулаймон Ал Агбари, 64), 30.Аҳад Ал Хабши Ал Машайхи (29.Мусааб Хамид Ал Мамари, 64)

Захира: 2.Ғаним Рамадан Ал Хабаши, 5.Мусаб Махфуд Ал Шақси, 7.Али Сулаймон Ал Бусайди, 18.Файз Исса Ал Рушайди, 20.Солиҳ Саид Ал Яҳё, 22.Аҳмад Фараж Ал Равахи, 27.Маҳмуд Маброок Ал Мушайфри, 33.Аҳмад Али Ал Риями

Огоҳлантириш: Аҳмад Муҳаммад Ал Хамиси (Ўмон) 28, Хожиакбар Алижонов (Ўзбекистон) 45+5, Носир Султон (Ўмон) 62, Хариб Жамил Ал (Ўмон) 78


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+2. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Шерзод Насруллаев ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев, Абдурауф Бўриев ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

81. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Жамшид Искандеров ўрнига Диёр Холматов, Хожимат Эркинов ўрнига Остон Ўрунов тушди.

78. ОГОҲЛАНТИРИШ.  Хариб Жамил Ал, Ўмон.

74. ЗАРБААА. Жияновнинг чап оёқда тепган тўпи голга айланмади. Зарба хавфли. 

72. ЗАРБА. Ўмонлик футболчининг хавфли зарбаси дарвоза ташқи тўрига тегди.

70. Искандеровнинг супер пасини Сергеев боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ. 

65. Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади. 

64. Носир Султон огоҳлантирилди. Сариқ қизилга айланиши мумкин.

61. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Азизбек Турғунбоев ўрнига Руслан Жиянов, Ҳусайн Норчаев ўрнига Игорь Сергеев тушди.

59. УУУУХ. Ўзбекистондан навбатдаги кескин вазият. Ўмон посбони вазият қаҳрамони. Биринчи бўлимга қараганда жонландик. 

55. ГОЛ. Хожимат Эркинов ҳисобни тенглаштирди. Рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг тўпни Норчаевдан эгаллаб олган Эркинов осонликча дарвозани ишғол қилди, 1:1. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус!

45+5. ОГОҲЛАНТИРИШ. Хожиакбар Алижонов рақиб футболчисинига қўполлик қилди. Яхши ҳам четлатмади. Сариқ карточка Кейрушга ҳам кўрсатилди. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Ҳеч нарса йўқ. Ўйин давом этади.

42. Тўп ўмонлик ҳимоячининг қўлига теккан бўлиши мумкин. ВАР ишга тушди.

38. Ўйинда тенглик кузатилмоқда. 

30. Терма жамоамиз ҳимоячиси Эшмуродовнинг хатосидан сўнг ўмонлик футболчи голли вазиятга чиқиб борди. Охирги дақиқада дарвозабонимиз вазиятни қайтарди.

28. ОГОҲЛАНТИРИШ. Аҳмад Муҳаммад Ал Хамиси, Ўмон

27. Ўмондан хавфли ҳужум, охирги паллада уларга тезлик етишмади. 

18. Норчаевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

17. Хожимат Эркинов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди. Ўмонлик ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди. 

13. Турғунбоев ва Алижоновнинг ҳаракатлари самарасиз якунланди.

4. ГОЛ! Носир Султон Ал Равахи ҳимоямиздаги парокандаликдан кейин ҳисобни очди - 0:1. 

2.УХХХ! Турғунбоев ҳозир рақибга жароҳат етказиб қўйди, шифокорлар унга ёрдам беришди ва ўйин давом этади.

1.Хавфли вазият! Ҳожимат Эркинов чап қанотдан олдинга ўтди ва зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:30да бошланади. 

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика