Latest news

16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  0 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  3 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  5 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  5 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  2 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  2 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  5 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  9 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5

Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига 16-тур

"Нефтчи" – "Бунёдкор" 1:2 (ТУГАДИ)

02.08.2025. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамид Абдураимов, Ҳусан Худойбердиев

Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Амир Галеев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: Мартин Шролер  (Наримонжон Аҳмаджонов) 50, 0:1, Боян Цигер (Жоеэль Кожо) 56, 1:1, Сардор Абдунабиев (Азизбек Тўлқинбеков) 88, 1:2

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 23. Йован Жокич, 4. Боян Цигер, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7. Аброр Исмоилов (11. Қувондиқ Рўзиев, 90+1), 5. Икром Алибоев, 10. Жамшид Искандеров, 22. Алишер Одилов, 70. Сильванус Нимели (32. Зоран Марушич, 68) 9. Жоэль Кожо (77. Билолхон Тошмирзаев, 78)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 44. Муҳаммадзиё Адҳамжонов, 24. Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 33. Шоҳрух Ёқубжонов, 30. Омадилло Абдуманнопов, 

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Николоз Мали, 4. Нажмиддин Нормуродов, 8. Мартин Шролер (21. Носиржон Абдусаломов,68), 9. Имеда Ашортиа, 11. Темурхўжа Абдухолиқов (5. Александр Зевадинов, 85), 15. Марко Бугарин, 18. Наримонжон Аҳмаджонов (25. Итсуки Урата,68), 23. Асадбек Раҳимжонов (66. Азизбек Тўлқинбеков, 77) 57. Амир Тўрақулов, 77. Музаффар Олимжонов (30. Сардор Абдунабиев, 77)

Захира: 22. Валижон Раҳимов, 10. Расул Йўлдошев, 17. Оллоберган Каримов,   28. Матия Кривокапич, 

Огоҳлантириш: Муҳсин Убайдуллаев ("Нефтчи") 23, Сардор Абдунабиев ("Бунёдкор") 89


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+3. Учрашув якунланди. 

90+1. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Аброр Исмоилов ўрнига Қувондиқ Рўзиев тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. ОГОҲЛАНТИРИШ. Сардор Абдунабиев, "Бунёдкор"

88. ГОЛ. "Бунёдкор" ҳисобда олдинга чиқди. Захирадан майдонга тушган Сардор Абдунабиев таблодаги ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 

85. ЎЗГАРИШ. Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Александр Зевадинов тушди. 

82. Жамшид Искандеровнинг жарима зарбаси ноаниқ чиқди.

78. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Жоэль Кожо ўрнига Билолхон Тошмирзаев тушди. 

77. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Музаффар Олимжонов ўрнига Сардор Абдунабиев, Асадбек Раҳимжонов ўрнига Азизбек Тўлқинбеков тушди.

76. ЗАРБА. Марушичнинг иккинчи қаватдаги зарбаси ноаниқ. 

74. ЗАРБА. Иброҳимҳалил Йўлдошев Абдужалилов дарвозасини узоқ масофадан нишонга олиб кўрди. Ноаниқ. 

68. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Мартин Шролер ўрнига Носир Абдусаломов, Наримонжон Аҳмаджонов ўрнига Итсуки Урата тушди.

68. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Сильванус Нимели ўрнига Зоран Марушич тушди.

68. ЗАРБА. Аброр Исмоиловнинг хавфли зарбасини ноаниқ чиқди. 

65. "Нефтчи" рақиб жарима майдончаси ичида гол уришга ҳаракат қилди. Одиловнинг жуда яқин масофадан зарбасини Абдумавлон Абдужалилов қайтарди. 

60. "Бунёдкор"дан кескин ҳужум. Музаффар Олимжонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Дарвозабон олдинга ўтиб кетганидан фойдаланиб тўпни устидан ташлаб қўймоқчи бўлди. Ноаниқ.

56. ГОЛ. "Нефтчи" орадан кўп ўтмай ҳисобни тенглаштирди. Жоэль Кожонинг узатмасидан сўнг Боян Цигер боши билан дарвозага тўпни йўллади. 

55. ЗАРБА. Голдан сўнг "Нефтчи" олдинга ўтди ва стандарт вазиятга эга бўлди. Абдумавлон тўғридан тўғри зарбани қайтарди. 

50. ГОЛ. "Бунёдкор" "Истиқлол" стадионида ҳисобни очди. Мартин Шролер кучли ва аниқ зарба билан "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилди. Тўп чимга тегиб траекториясини ўзгартирди. Шролерга эса Наримонжон Аҳмаджонов тўпни етказиб берганди. 

46. Жамоалар биринчи бўлим сингари фаол ҳаракат 

Иккинчи бўлим бошланди. 



45+3. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Иброҳимҳалил Йўлдошев қанотдан кириб зарба беришга уринди. Тўп йўлига рақиб ҳимоячилари ғов бўлди. 

40. ЗАРБА. Одиловнинг зарбасини Нормуродов қайтарди, қайтган тўпни Нимели дарвозага тепди. "Қалдирғочлар" мудофаа чизиғи қийинчилик билан хавфни бартараф этди.

37. ЗАРБА. Темурхўжа Абдухолиқов томонидан йўлланган аниқ зарбани мезбонлар дарвозабони Ботирали Эргашев ушлаб олди.

32. Устунлик мезбонларда. 

26. ЗАРБА. Икром Алибоевнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

25. Ўйин давом этади. Қарор ўзгармади. 

24. ВАР. Тўхтасинов ВАР монитори олдига борди. Убайдуллаевга қизил карточка кўрсатилиши мумкин.

23. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳсин Убайдуллаев Шролерни марказда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. 

22. "Бунёдкор"дан яхши ўйланган қарши ҳужум.  Майдон марказида Шролерга қарши Убайдуллаев ўйин қоидасини бузди, лекин Тўхтасинов ўйинни давом эттиришга чорлади. Қарши ҳужум муваффақиятсиз якунланди. 

16. "Истиқлол" стадионида ўйин юқори темпда давом этмоқда. Ҳозиргача бўлган дақиқаларда "Бунёдкор" кипери ва ҳимоячилари қаҳрамон бўлиб турибди. 

11. "Нефтчи"дан навбатдаги ҳужум. Искандеровнинг узатмасига Жокич зарба берди. Ноаниқ. 

7. ЗАРБА. "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимелининг зарбасини Абдумавлон Абдужалилов қайтарди. "Бунёдкор" посбони жамоасини голдан қутқариб қолди. 

4. "Бунёдкор" илк дақиқалардан олдинга ўтди. "Нефтчи" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилди. 

- Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика