Latest news

08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  25 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  7 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3

Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш? News

Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?

Япониядан бизга "енгил шапалоқ".

Кеча Мираброр Усмонов хотираси учун ўтказилган мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси (2003 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар) Япония олимпия терма жамоасига (2005 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар) 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Япониянинг мақсади тушунарли улар 2028 йилги Олимпиада учун ҳаракатни мана шу терма билан бошлашган. Ҳозир 19-20 ёшли футболчилар иккита U-23 Осиё кубогида иштирок этишади. Чунки уларнинг ёши бунга йўл қўяди.

Тимур Кападзе олимпия терма жамоасига бош мураббий бўлганида эсингизда бўлса керак Ўзбекистонда ўтган U-23 Осиё кубогида U-21 билан қатнашган ва финалгача чиққанди, кейин Қатардаги U-23 Осиё кубогида ҳам қатнашиб Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди.




Нега биз ҳам бу тажрибадан воз кечганимизга тушунмадим. Нега ҳозирнинг ўзидан U-23 терма жамоаси негизида Фарҳод Нишонов бошчилик қилаётган жамоани (2005 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар) шакллантирмаяпмиз? Ахир бўлажак U-23 Осиё кубоги Олимпиадага йўлланма бермайдику.

Ҳозирги футболчиларда (2003 йил ва ундан кейин туғилганлар) нима айб дейишингиз мумкин. Тўғри уларда айб йўқ, раҳбарият шундай қарор қабул қилган ва ҳамма футболчиларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам терма жамоада ўйнашга доим тайёр. Агар ёши бўйича чақириб соврин ютиш вазифаси қўйилган бўлса эртага бу жамоага Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов ҳам чақириладими?

U-23 Осиё кубогида ёшларга имкон бермайдиган бўлсак фақат ва фақат чемпионлик қўлга киритилсагина бу қарор тўғри бўлиб чиқади. Шундай экан ҳозир U-23 жамоасида ўйнаётган укаларга мурожаат: Раҳбариятнинг қарори ўзини оқлаши учун U-23 Осиё кубогида ғолиб бўлинг.

Лекин унутмангки Япония сиздан 2-3 ёш кичик футболчилар билан боради Осиё кубогига ҳам. 

Rating: +4   

Comments

   
30 jul 15:14:41
Неф69
Равшан ковунни тренерликка куйиш нотугри иш булган.
   
29 jul 21:10:41
Abror Kenjayevich
Bu yoshdagi futbolchilar ham qaysidir misobaqada o'ynash kerakku. Balki bularni ham orasida bulajak yulduzlar bordir.
   
29 jul 17:08:52
BXZ BXZ
Кечаги у́йинда иккинчи ракамда химоядан у́йнаб Равшан
ака Хайдаров катта хато килдилар
. Нима бу́лганда хам тезкор шиддатли хужумкор у́йнаш керак эди U-23 термамиз . Ха Равшан акадан ку́прок нарса кутгандим афсус .
   
29 jul 14:07:23
Haqiqat-2
Кечаги японларнинг камида 4-5 таси Европада уйнаса керак якин келажакда. Лекин бизникиларчи?!
   
29 jul 13:57:15
Futbol Uchun
Тўғри масала қўйилган Япония,Корея ва бошқа Осиёда футболи ривожланган давлатлар Олимпиадага футболчиларни ҳозирдан тайёрлаб боради.Келаётган Осиё кубоги шунчаки ёш футболчиларни тажрибасини ортирадиган турнир бўлиб ҳизмат қилади,чунки бу турнир ғолибликдан бошқа нарсани бермайди.Биз ҳам ҳозирдан олимпиадага борадиган таркибни шакллантиришни бошлашимиз керак.
   
29 jul 13:53:05
Muxlis
Лекин унутмангки Япония сиздан 2-3 ёш кичик футболчилар билан боради Осиё кубогига ҳам. - Ушанда ҳам ютқасизларми?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика