Latest news

20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1

"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда News

"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда

"Ливерпуль" Луис Диаснинг "Бавария"га ўтиши 65 млн фунтга келишилганидан сўнг, "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак учун рекорд даражада таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

"Ливерпуль" Луис Диасни сотишдан тушган маблағни ҳужумни кучайтиришга сарфламоқчи. Goal.com хабарига кўра, клубнинг устувор вазифаси "Ньюкасл"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Александер Исак бўлиб қолмоқда. Швециялик форвард Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантини аллақачон рад этган ва фақат "Энфилд"да ўйнашга эътибор қаратган.

Бош мураббий Арне Слот Исакни ҳужум чизиғидаги асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, "Ливерпуль" рекорд таклиф тайёрламоқда ва Бен Жейкобсга кўра, клуб "Ньюкасл"дан ижобий сигнал олсагина ҳаракатга тушади.

Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи аллақачон ёзда "Сент-Жеймс Парк"ни тарк этиш истагини билдирган. Ҳозиргача Уго Экитике трансфери билан бирга 300 млн фунт сарфлаганига қарамай, "Ливерпуль" бозорда фаоллигича қолмоқда. Диаснинг кетиши, шунингдек, Дарвин Нуньеснинг сотилиши эҳтимоли янги ҳужумчига эҳтиёжни оширди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика