Latest news

10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  0 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  3 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  4 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  4 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  1 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  8 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  3 07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  7 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  1 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  1 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  1 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  1 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3

Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади News

Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади

Германия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв клублар ва битта миллий ассоциациядан мураббийлик лавозими бўйича бир нечта таклиф олганини маълум қилди.

"Сўнгги бир-икки ҳафта ичида менга мурожаат қилиб, суҳбатлашишга тайёрлигимни ва қизиқишим бор-йўқлигини сўрашди", – деди у Фрайбург яқинидаги Руст шаҳридаги "Европа парки" аттракционлар майдонида ўтказилган тадбир чоғида.

У ҳозир бу таклифлар ҳақида ўйлаб, тегишли жамоалар тўғрисида маълумот тўплаётганини айтди. Кейинги босқичда "ҳамкорлигимиз самарали бўлиши мумкинми" деган саволга жавоб топиш учун масъул шахслар билан учрашувлар ўтказиши мумкинлигини билдирди.

65 ёшли Лёв Германия терма жамоаси билан 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Мураббий 2021 йилда терма жамоани тарк этганидан бери ишсиз ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси германиялик машҳур мутахассис билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика