Latest news

21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  1 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  0 19:29"Дендер" — "Антверпен". Ўринбоев қайтди  6 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  1 18:06Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда мағлуб бўлди, Ўрунов 66 дақиқа ўйнади, Сергеев эса дебют қилди  3 16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  7 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  8 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  28 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  72 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  3 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0

"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда News

"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда

"Андижон" "Насаф" матбуот хизмати вакилининг ҳақоратомуз сўзлари юзасидан баёнот берди.

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали "Андижон" клуби мухлисларига нисбатан асоссиз равишда билдирган ҳақоратомуз сўзлари сабабли воқеликни кескинлантирувчи ҳолатнинг вужудга келишига олиб келмоқда.   

Дарҳол "Андижон" клуби матбуот хизмати бу борада "Насаф" клуби расмийлари – Ботир Қораев ҳамда клуб матбуот котиби Сардор Нуров билан боғланди ҳамда юз берган вазият юзасидан изоҳ сўради.

Ўз навбатида, "Насаф" футбол клуби расмийлари ҳар доим "Андижон" клуби ва унинг мухлисларига ҳурмати чексизлиги, Сарвар Бобоназаров ёзган ҳақоратомуз сўзлар юзасидан клубда ички йиғилиш ўтказилиши ва тегишли жазо қўлланишини маълум қилди.

Афсуски, Сарвар Бобоназаровнинг "Андижон" мухлислари номига бу биринчи ҳақоратомуз сўзлари эмас. Клубнинг расмий вакили бўла туриб бу каби ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиши ўз касби ва профессионалликка мутлақо зид. 

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб ЎзПФЛдан мазкур вазият юзасидан тегишли чора кўришини сўраймиз!", – дейилади баёнотда.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика