Latest news

13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  0 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  0 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   8 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  6 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  10 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  9 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  34

Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас" News

Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига йўл олгани билан муборакбод этди.

Бу ҳақда azertag.az хабар берди.

"Бугун учрашувимизни бошлар эканман, аввало, муҳтарам Шавкат Миромоновични ўз номимдан ва бутун Озарбайжон халқи номидан тарихий ютуқ – футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ финал босқичига чиққани билан табрикладим ва бу муваффақият тасодифий эмаслигини таъкидладим. Бу ўзбек спортчиларининг халқаро майдонда намойиш этаётган шонли спорт ғалабаларининг, жумладан, Ёзги Олимпия ўйинларидаги тарихий ютуқларнинг давомидир", – деди Алиев.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклаган эди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика