Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади News

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев иштирокида Озарбайжон ва Ўзбекистон Олий Давлатлараро кенгашининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўз олган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон давлат раҳбарини мини-футбол бўйича Озарбайжон терма жамоасининг ЖЧ-2025даги ғалабаси билан табриклади.

"Илҳом Ҳайдарович, сизни Озарбайжон мини-футбол терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлгани билан муборакбод этаман. Биз катта футболга бир қадам қолганини кўрдик ва бундан чин дилдан хурсанд бўлдик", – деди Ўзбекистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон терма жамоаси Боку шаҳрида бўлиб ўтган мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Финалда терма жамоа Венгрия терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Озарбайжон пойтахтида ўтган спорт тадбирида жами 32 давлатдан жамоалар иштирок этди. Кейинги турнир 2027 йилда ўтказилиши кутилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика