Latest news

07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  0 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  50 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  12 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  8 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  73 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  16 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4

"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди News

"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси якунланди.

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 3:2

29.06.2025, 19:00, "Дўстлик" стадиони

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Назоратчи: Маъмур Саидкасимов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Ришат Нугманов

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 0:1 – 26, Зоир Жўрабоев (Люпчо Дориев), 0:2 – 39, Станислав Андреев, 1:2 – 45, Носир Абдусаломов (Темурхўжа Абдухолиқов), 2:2 – 71, Луис Качорри, 3:2 – 77, Музаффар Олимжонов

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Николос Мали (4. Нажмиддин Нормуродов, 56), 6. Бобурбек Йўлдошев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 9. Имеда Ашортия (74. Луис Качорри, 61), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 15. Марко Бугарин, 21. Носир Абдусаломов (66. Азизбек Тўлқинбеков, 82), 25. Итсуки Урата, 57. Амир Тўрақулов (8. Мартин Шройлер, 56), 77. Музаффар Олимжонов (30. Сардор Абдунабиев, 82)

Захира: 13. Ҳамидилло Абдунабиев, 10. Расул Йўлдошев, 17. Оллоберган Каримов, 22. Азизбек Амонов

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Зоир Жўрабоев, 3. Исломжон Қобилов, 7. Хондамир Мустафоқулов, 8. Суҳроб Иззатов, 9. Самандар Мавлонқулов, 14. Люпчо Дориев, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 28. Станислав Андреев (17. Эҳсони Паншанбе, 74), 32. Нодирбек Сойибов (42. Сардорбек Эркинов, 90), 77. Лука Жоржевич (99. Умид Султонов, 67)

Захира: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 11. Саҳоб Рашидов, 18. Ойбек Нурматов, 34. Дилшод Мисиралиев, 44. Абдулазиз Абдураҳмонов, 46. Иномжон Абдумажидов

Огоҳлантириш: Амир Тўрақулов (48), Марко Бугарин (66)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Мавлонқулов рақиб жарима майдонидаги талотўпдан унумли фойдалана олмади.

90+1. Абдухолиқов ҳужумда рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

82. "Бунёдкор"да яна икки ўзгариш бўлди.

77. ГОЛ! Яна Шролернинг зарбасидан қайтган тўпни бу сафар Олимжонов "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!

74. "Сўғдиёна"да ўзгариш амалга оширилди.

71. Шролернинг зарбасидан сўнг "Сўғдиёна" дарвозабонидан қайтган тўпни Качорри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

67. "Сўғдиёна"да ўзгариш амалга оширилди.

66. Қаҳрамоновни қўполлик билан тўхтатган Бугарин огоҳлантирилди.

65. Дориевнинг навбатдаги уриниши ҳам муваффақиятсиз якунланди.

62. Жоржевичнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасини Абдужалилов қайтарди, қайтган тўпгҳни Дориев дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

61. "Бунёдкор" яна бир ўзгаришга қўл урди.

56. "Бунёдкор"да икки ўзгариш амалга оширилди. 

52. "Сўғдиёна" стандарт вазиятга эга бўлди. Ҳимоячиларга ёрдамга келган Абдухолиқов тўпни қайтарди. Навбатдаги ҳужум эса меҳмонларнинг бир неча хавфли зарбалари билан якунланди.

48. Турақулов тўпни бўйсундиришда хатога йўл қўйиб, якунда Қаҳрамоновга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

48. Абдусаломов томонидан йўлланган жарима зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ! Абдусаломов ўнг оёқда рақиб дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни қисқартирди!

43. Қаҳрамонов томонидан йўлланган зарбани "Бунёдкор" посбони эгаллаб олди.

39. ГОЛ! Андреев Дориевнинг зарбасидан сўнг "Бунёдкор" посбонидан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

36. Абдухолиқов йўллаган зарбаси муваффақиятсиз чиқди, ҳатто зарбага ҳам ўхшамади.

30. "Бунёдкор"нинг кетма-кет икки бурчак узатмаси самарасиз якунланди.

26. ГОЛ! "Сўғдиёна" ҳисобни очди! Дориевнинг узатмасидан сўнг Жўрабоев бош билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

24. Дориевнинг зарбасидан сўнг тўп Уратадан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

23. Абдухолиқов офсайдга тушиб қолди.

23. Жоржевичнинг кучсиз узатмаси "Бунёдкор" дарвозабонининг қўлларига бориб тушди.

21. Малининг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди. Эркин зарба.

19. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Абдухолиқов тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади, зарбага бироз аниқлик етишмади.

15. Абдусаломов узатмасини Митрович эгаллаб олди.

14. Олимжонов чап қанотдан олдинга борди ва якунда бурчак зарбаси ишлади.

13. Ашортиа ҳужумда рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Ҳозирча деярли кўзга кўринарли вазият содир этилгани йўқ.

8. Жоржевич томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

6. "Бунёдкор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Абдусаломовнинг узатмасини "Сўғдиёна" дарвозабони уриб юборди.

5. Ҳозирча хавфли ҳужум ташкил этилмади. Жамоаларда ҳужумдаги аниқлик бироз оқсамоқда.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Сўғдиёна" оч пушти рангли либосларда тўп тепади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика