Latest news

19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  0 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 19:08Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  6 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  2 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 4:0 (матнли трансляция)  19 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  15 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  12

Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди News

Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Насаф" – "Пахтакор" учрашувининг якунланди.

"Насаф" – "Пахтакор" 2:2

"Марказий" стадиони, Қарши. 27.06.2025, 20:00

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: 1:0 – 29, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров), 2:0 – 62, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров), 2:1 – 90, Брайан Риаскос (Умар Адҳамзода), 2:2 – 90+3, Достон Ҳамдамов 

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (22.Игорь Голбан, 79), 10.Драган Черан (9.Жавоҳир Сидиқов, 79), 14.Шароф Муҳиддинов (6.Муродбек Раҳматов, 58), 18.Ҳусайн Норчаев, 19. Стефан Чолович (17.Суҳроб Нуруллоев, 58), 34.Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров

Захира: 1.Олександр Воробей, 24.Сардор Баҳромов, 33.Баҳодир Халилов, 73.Диёр Асомиддинов, 80.Даврон Усмонов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Абдулла Абдуллаев, 9.Иброҳим Ибрагимов (17.Достон Ҳамдамов, 80), 11.Игорь Сергеев (30.Отабек Жўрақўзиев, 87), 21.Башар Ресан, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев (94.Брайан Риаскос, 65), 27.Сардор Собирхўжаев (8.Диёр Холматов, 46), 50.Фламарион Жовиньо, 55.Муҳаммадқодир Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов

Захира: 1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20.Дилшод Абдуллаев, 44.Маҳмуд Маҳамаджонов, 99.Улуғбек Ҳошимов

Огоҳлантиришлар: Умар Адҳамзода (52), Абдурауф Бўриев (55)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. ГОЛ! Ҳамдамов ҳисобни тенглаштирди!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! "Насаф" жарима майдони тўпни қабул қилиб олган Риаскос узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди!

89. Адҳамзоданинг зарбасини Неъматов эгаллаб олди.

87. "Пахтакор"да охирги ўзгариш бўлди.

85. Раҳматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

80. "Пахтакор" ҳам ўзгариш амалга оширди.

79. "Насаф" таркибида яна икки ўзгариш бўлди.

77. Риаскоснинг пасидан сўнг Сергеев зарба йўллай олмади, у тўп келишини кутмаган кўринади.

73. Черан рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

72. Риаскос ва Давронов тўқнашиб кетди.

68. Адҳамзода томонидан узоқдан йўлланган кучли зарбага бироз аниқлик етишмади.

68. Хавфли вазият! Бозоров томонидан йўлланган зарбани Назаров қайтарди.

65. "Пахтакор" навбатдаги ўзгаришга қул урди.

62. ГОЛ! Яна Бозоровдан пас, яна Норчаевдан гол! Ҳусайн бу гал ўнг оёқда "Пахтакор" дарвозасига тўп киритди!61. Адҳамзоданинг узатмасини Неъматов муштлари билан уриб юборди.

Қоида бузишлар: 5-6

60. Бозоров Холматовга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

58. "Насаф" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

56. Чоловичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

55. Бўриев ҳам фол учун огоҳлантирилди.

54. Хавфли вазият! Ресаннинг зарбасини Неъматов қайтарди, қайтган тўпга Сергеев зарба бера олмади. 

52. Адҳамзода қўпол ўйин учун сариқ карточка билан жазоланди.

47. Фламарионнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, Неъматов қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Пахтакор"да битта ўзгариш бўлди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли вазият! Бозоровнинг жаримадан узатмасидан сўнг Норчаев яқин масофадан бош билан зарба йўллади, Назаров кўкси билан тўпни қайтарди.

43. Черан чап қанотдан олдинга борди ва марказга пас берди, "Пахтакор" ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни қайтарди.

38. Неъматовга нисбатан ҳужумда фол ишлатилди.

36. Насруллаев Фламарионга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

34. Хавфли вазият! Черан бошлаган ҳужумдан сўнг Бозоров рақиб жарима майдонида чап оёқда аниқ зарба йўллай олмади, тўп дарвоза тўрининг ён томонига тегди.

31. "Пахтакор"нинг жарима узатмаси рақиб футболчиси томонидан қайтарилди.

29. ГОЛ! Бозоровнинг пасидан сўнг Норчаев чап оёқда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилди!29. Абдумажидов фол ишлатди.

Тўпга эгалик ҳозирча (%): 50-50

Салқинлаш вақти

23. Чоловичнинг узатган тўпига жарима майдонидаги Чераннинг бўйи етмади.

21. Давронов Ресанга нисбатан қоида бузди.

20. Саитов "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужумини бартараф этди.

19. Чераннинг пасидан сўнг Норчаев қулай вазиятда тўпни анча юқорига тепиб юборди.

18. Чоловичнинг узатмасидан сўнг Норчаев бош билан зарба йўллади, аммо зарба ноаниқ кўриниш олди.

16. Абдираҳматовнинг узатмасидан сўнг Черан рақиб жарима майдонида зарба йўллай олмади, Абдумажидов тўпни тепиб юборди.

14. Саитов Бозоровга нисбатан қўпол ўйин намойиш этди. 

12. Фламарионнинг бурчак узатмасини рақиб футболчиси бартараф этди.

10. Адҳамзода хато туфайли тўпни йўқотди, сўнгра Чолович билан курашда тўпнинг майдон ташқарисига чиқиб кетишини таъминлади.

7. Ғайбуллаев Сергеевни "Насаф" посбони билан яккама-якка чиқишига йўл қўймади ва у томон берилган пасни эгаллаб олди.

6. Абдираҳматов ўнг қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилди, Абдуллаев уни зарарсизлантирди.

3. Бозоровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

2. Мозговой томонидан йўлланган зарба анча ноаниқ кўриниш олди.

1. Чоловичнинг ўнг қанотдан узатмасини Ибрагимов қайтарди.

1.Ўйин бошланди. Бугун иккала жамоа аъзолари ҳам жон-жаҳди билан курашса керак. Зеро, “City Football Group” қизиқиш билдираётган футболчи мен бўлсам керак, деган умид кимда бўлмайди дейсиз?!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Насаф" қизил, "Пахтакор" тўқ бинафшаранг либосда ҳаракат қилади.

Rating: +23   

Comments

+26   
27 jun 22:04:12
Akbarxo'ja Tursunov
Reply to comment by DRAKON
Насафни боллари пахтакорчиларга мастер клас утаб беришябди,қалай бувоти пахта мухлислари? Оғриқ йоми ? ))))
Sherni o'ligi ham, kasali ham sher) bir tishlab uzvoladi o'qtomirri
+24   
27 jun 22:02:20
Fazliddin Usmonov
Reply to comment by DRAKON
Насафни боллари пахтакорчиларга мастер клас утаб беришябди,қалай бувоти пахта мухлислари? Оғриқ йоми ? ))))
Yakunda Paxtakor master klas koʻrsatib ketdi
+22   
27 jun 22:03:57
Усмонбек
Айрим иссикда куй гуштини купрок ебкуйганлар вохима киб езвотганди охирида мазалариниикочириб куйдику ховликмаслик керак шунчун бу футбол
+21   
27 jun 22:19:21
CA BOSS
Нима учун 90-минутгача сабр қилишмайди, ахир футбол 90 минут плюс, ўйналадику.
МАСТЕР КЛАССни тушинмиманда, ёки охиригача Мастер КЛАССни эплолмайдимин а!?
Олға Пахтакор.
+21   
27 jun 22:03:05
Muhammad Zubayr
Battar bo'l nasaf battar bo'l
+18   
27 jun 22:08:21
Bois Saidxanov
Насаф 2:0 вактида хакам хакконий бошкармокда деганлар 22 булганда осилиш бошланди
+14   
27 jun 22:05:05
Pakhtakor_LIONS
Уйин 90 дакика булади. Пахтакордан камбек, ирода, шижоат. Пахтакор чемпион
+14   
27 jun 22:04:52
Bois Saidxanov
Reply to comment by DRAKON
Насафни боллари пахтакорчиларга мастер клас утаб беришябди,қалай бувоти пахта мухлислари? Оғриқ йоми ? ))))
Калей? Огрик кимда булди?
+13   
27 jun 22:05:08
Abduvoris
Reply to comment by DRAKON
Насафни боллари пахтакорчиларга мастер клас утаб беришябди,қалай бувоти пахта мухлислари? Оғриқ йоми ? ))))
Qale boldi chort, orqen achishdimi
+12   
27 jun 22:29:55
Xojakbar Xaitov
Reply to comment by Шухрат Эргашев
2 марта шунака холат булаяпди, Пахтакор дурранга хурсанд булмокда. Койил шунака давр хам келди. Насаф кучлилиги шундан килинади.
Сал нотугри гапирдиз Насаф минг кучли бусаям Пахтакорни эплолмаяпди
+12   
27 jun 22:09:37
BXZ BXZ
Reply to comment by DRAKON
Насафни боллари пахтакорчиларга мастер клас утаб беришябди,қалай бувоти пахта мухлислари? Оғриқ йоми ? ))))
Кайтими бор мастер класс экан кайтгани калай бу́лди ачишмадими .
+12   
27 jun 22:07:39
Бахтиёр Ашуров
Жамоани ҳақиқий кучи 70 дақиқадан кейин билинади. Пахтакор бугун характер кўрсатди. Кейинги ўйинлардаям омад!
+12   
27 jun 22:06:36
Sanjar-sanjar
Bugun hakam nasaf tarafda boldi. Nega oyini erta tugatdi. Paxtakorga jarima topi berishi kerak
+12   
27 jun 22:03:22
Akbarxo'ja Tursunov
Reply to comment by DRAKON
Норчаевни бекордан бекорга сукар эканимиз,балки суканимиз фойда бериб бола уз устида тинимсиз ишлаган булишиям мумкин,уйин бошидан бери қанчадан қанча голи вазият яратди гол хам урди,мақталган тупурар бурин қоқар Сергиепни эса тайм тугаяптиям хатто аёғига туп текани хам йуқ,Норчаевни улса улигиям ортиқ экан Сергиепдан
Sergeyevga yetishi bor Norchaevni
+11   
27 jun 22:42:13
Азимжон 2524
Paxtakor uchun xursandman uzi zoʻr oʻynayotgan edi Nasafda ayb yoʻq faqat uning ayrim oʻpkasini bosa olmayapturganlarni ustidan muzdek suv quyib yubordi Paxtakor ( Neftchi muxlisi )
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика