Latest news

20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  16 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  2 19:26ЖЧ U-17. Ўзбекистоннинг Ирландияга қарши ўйин учун таркиби маълум  7 19:17Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:09Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради  3 18:50Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди  21 18:36"Нефтчи" 14 йилдан буён "Бухоро"ни меҳмонда мағлуб эта олмаяпти  3 18:15Суперлига. "Насаф" - "Машъал" 1:2 (матнли трансляция)  43 18:00Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади  50 17:34ОКМК 11 йилдан сўнг Олмалиқда "Навбаҳор"га 3 та гол урди  1 17:20Ариф Асадов: "Ўзбекистон ва Озарбайжон жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш учун барча чораларни кўришига ишончим комил"  2 17:03Миржалол Қосимов: "U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият"  4 16:36“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори  0 16:05Про лигада ким ғолиб бўлади? Регламент нима дейди?  1 13:50"Галатасарой" Мессига қизиқмоқда  15

Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади News

Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади

Италия ахборот агентлиги (ANSA) хабар беришича, "Интер"нинг эронлик ҳужумчиси Меҳди Тареми Исроилнинг Эронга бошлаган ҳарбий операциясидан сўнг жамоасининг Калифорниядаги ўқув-машғулот йиғинига қўшилиш учун АҚШга бора олмаган.

Италия клуби турнирдаги иштирокини сешанба куни кечқурун Мексиканинг "Монтеррей" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. "Интер" "E" гуруҳида Аргентинанинг "Ривер Плейт" ва Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоалари билан куч синашади.

ANSA маълум қилишича, 32 ёшли Таремининг парвози мамлакат ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли хавфсизлик нуқтаи назаридан бекор қилинган.

Хабарда айтилишича, "Интер" футболчи билан доимий алоқада бўлиб, унга турнир бошланишидан олдин жамоадошлари сафига қўшилиш имконини берадиган ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ хавфсизлик сабаблари туфайли вазият мураккаблигича қолмоқда.

Тареми Эрон терма жамоаси билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси саралаш босқичида иштирок этган эди. Эрон "А" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика