ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди
13 jun 2025 16:55
News
ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди
ЖЧ 3-саралаш босқичида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган олтита жамоа – Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари – 2025 йил 8 октябрдан 14 октябргача марказлаштирилган форматда кураш олиб бориш учун учта жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинади. Гуруҳ ғолиблари 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.
Ҳар бир гуруҳнинг иккинчи ўрин эгалари 2025 йилнинг 13 ва 18 ноябрь кунлари ФИФА плей-оффига чиқиш учун икки ўйинли беллашувда иштирок этади. Ғолиб ФИФА плей-офф турнирига йўл олади.
Расмий қуръа ташлаш маросими 2025 йил 17 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаи 5 июнь куни БАА билан дуранг қайд этиб, муддатидан олдин ЖЧга йўл олган эди.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments