Аббос Файзуллаев: "БАА аэропортларида мухлислар ва журналистлар ушлаб қолинаётгани — ёқимсиз ҳолат"
03 jun 2025 17:04
News
Аббос Файзуллаев: "БАА аэропортларида мухлислар ва журналистлар ушлаб қолинаётгани — ёқимсиз ҳолат"
Фото Аббосбек Файзуллаев БААга етиб келди
"Россиядаги биринчи совринимни қўлга киритганимдан хурсандман. Финал баҳсидан сўнг терма жамоамизда муҳим ўйин бор. Энди шу баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак. Ўзбек футболи тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бири. Биз вазифани бажаришимиз керак".
- Шаржа ва Абу-Дабидаги аэропортларда мухлислар ва журналистларни ушлаб қолишмоқда. Буни футболчилар ҳис этиб турибдими?
- Бу ҳақда интернетдан ўқидим. Ёқимсиз ҳолат, аммо бу бизга ҳеч қандай таъсир қилмаслиги керак. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Мухлисларимиз стадионда кўпроқ бўлгани яхши. Уларни мағлуб этсак, уларга икки баробар алам қилади.
- Кубок финалидан сўнг ҳам терма жамоанинг БААга қарши ўйини ҳақида гапирдингиз. Нима деб ўйлайсиз, БААга қарши учрашув қанчалик қийин кечиши мумкин?
- Ҳар бир ўйин қийин кечади. Саралашда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Бироқ ўйин ҳақида кўп ўйлаб юбориш ва “перенастрой” қилиш ҳам керак эмас. Жўда кўп ўйлаб юборсак, ўйинимизга таъсир қилиши мумкин. Шунчаки вазифани бажариш керак холос.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Comments