Latest news

00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  1 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  0 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия – Марокаш. Таркиблар маълум!  1 00:15Испания кубоги. "Альбасете" - "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  3 00:11Англия лига кубоги. "Челси" – "Арсенал". Таркиблар аниқ!  3 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:40Бундеслига. "Кёльн" – "Бавария". Таркиблар аниқ  1 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  3 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  13 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1 20:23Расман: Отабек Жўрақўзиев "Сўғдиёна" клуби аъзосига айланди  2

"ЎзФҲМ ҳакамлар хато қилмаганини исботламоқчи бўлса, офсайд чизиқлари қандай чизилганини кўрсатувчи видеони илова қилиши керак эди" — Синяев News

"ЎзФҲМ ҳакамлар хато қилмаганини исботламоқчи бўлса, офсайд чизиқлари қандай чизилганини кўрсатувчи видеони илова қилиши керак эди" — Синяев

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram канали муаллифи) Эксперт-ҳакамлар қўмитасининг кечаги "Машъал" – "Бунёдкор" (1:1) учрашувида юз берган эпизодлар ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

"Биз ҳакамлар бригадаси билан эпизодларни муҳокама қилдик. Шу жумладан, VAR'да ишлаганларнинг фаолиятини. Ўйин трансляцияси вақтида офсайдлар кўрсатилмагани бироз ғалати, деган хулосага келдик. VAR ҳакамлари ҳакамнинг қарорини тасдиқлаган ёки бекор қилганда, улар трансляция режиссёрига чизилган чизиқлар билан ушбу стоп-кадрларни берадилар.

Тўқ рангли фон ишончни мустаҳкамламайди. Айниқса, биринчи скриншотда ("Машъал"нинг бекор қилинган голи билан). Ҳамкасблар ушбу скриншотни яратиш учун VAR чизиқларини яратиш учун махсус дастур эмас, балки Photoshop дастуридан фойдаланиш мумкинлигини истисно қилмайди. Умуман олганда, офсайд тананинг қайси нуқтаси бўйича аниқлангани тўлиқ аниқ эмас. Ҳимоячига нисбатан, у тирсакда турганга ўхшайди, гарчи у бироз ўнгроқда – елка ёки оёқда бўлиши керак эди. Ахир, биз биламизки, тирсак билан гол уриш мумкин эмас. Ҳужумчига келсак, у ерда умуман ҳеч нарса кўринмаяпти.


Иккинчи скриншотда ("Бунёдкор"нинг бекор қилинган голи) бироз кўпроқ маълумот бор. Ҳақиқатан ҳам офсайд бўлганини истисно қилмаймиз, лекин тушуниш жуда муҳим: бундай ҳолатларда офсайд чизиқлари кўрсатилган стоп-кадрлар ўйин трансляциясида бўлиши шарт. Бу ерда энди саволлар ё трансляция режиссёрларига, ёки агар улар стоп-кадрларни узатмаган бўлса, VAR'даги ҳакамларга йўналтирилади. Балки ҳакамларда қандайдир қўшимча ракурс бўлгандир, лекин биз буни бу ерда ҳам кўрмаяпмиз. Бундай тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун ўйинлар трансляциясида дарҳол стоп-кадрларни кўрсатиш лозим.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази фаолиятига ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Биз кеча қўлимизда мавжуд бўлган маълумотларни, яъни ўйин трансляцияларида кўрсатилган камералардаги гол такрорларини таҳлил қилдик. Агар ҳакамларда бошқа ракурслар бўлган бўлса, уларни ҳам тақдим этишлари лозим эди. Агар Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази вакиллари ҳакамлар хато қилмаганини исботламоқчи бўлишса, офсайд чизиқларини қандай чизганларини кўрсатувчи видеони илова қилишлари керак эди. Масалан, РПЛда айнан шундай қилишади. Бу скриншотларга қараганда кўпроқ ишонч уйғотади. Бу икки эпизод шунчалик катта шов-шувга сабаб бўлганини ҳисобга олиб, таҳлил билан бирга видеони ҳам тақдим этиш тўғрироқ бўларди. Бунга атиги 10-15 дақиқа вақт кетарди холос", – деди Синяев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика