Latest news

13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  4 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  1 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  8 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   26 08:33"Ливерпуль" супер трансфер бўйича келишувга эришди  10 08:02Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"  0 01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  11 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  7 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!" News

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан аввал тажрибали футбол мутахассиси Азамат Абдураимов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу йилги Суперкубок яна бир жиҳатдан аҳамиятлики, унда илк бор тарихий ютуққа эришган жамоалар тўқнаш келади. "Насаф" ўтган мавсум ўз тарихида биринчи марта мамлакат чемпиони бўлди, "Андижон" эса илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу ютуқлар ҳар икки жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга ва шу сабабдан ҳар иккиси ҳам Суперкубокни қўлга киритиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади деб ишонч билан айтса бўлади.

Шу билан бирга, жамоалар ушбу учрашувга турлича кайфиятда етиб келди. Чемпион сифатида "Насаф" янги мавсумни юқори савияда бошлади ва ҳозирда турнир жадвали пешқадами ҳисобланади. Жамоа барқарор ва мазмунли ўйин кўрсатмоқда.

"Андижон" эса аксинча, бу мавсумда ўзини топа олмаяпти. Жамоа турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган, чемпионатда ўйини ўхшамаётгани етмагандек, Кубокдан ҳам эрта чиқиб кетди. Бу натижалардан сўнг мураббий алмашинуви рўй берди – Александр Хомяков ўрнига Максим Шацких бош мураббийликка тайинланди. Табиийки, бу ҳолатда "Насаф"нинг имкониятлари юқорироқ кўринади.

Бироқ Суперкубок – бу фақат бир учрашув. Кубок руҳига хос ҳолат шундаки, аутсайдер деб баҳоланган жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин. Шу боис қизиқарли ва драматик тўқнашувни кутиш мумкин", – дейди Азамат Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ва "Андижон" ўртасидаги Суперкубок учрашуви эртага, 27 май куни ўтказилади. Ўйинга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади. 

Rating: +2   

Comments

+2   
26 may 18:11:51
ZF
26-Maymas 27-May bo’ladiku chempionat asia
+1   
26 may 22:17:38
Аваз Худойқулов
Reply to comment by Fast TV
Ҳа ака шундай! Биродар Абдураимов мураббийлар штабида эдилар. Қандай мароқли а ўғлингиз хал қилувчи баҳсларда ўзини кўрсатса.
Кечагидек эсимда ўша унитилмас ўйинлар ака ука дўрмоновлар, лебедев, шквирин, мақсудов, ахмедов ва бошқалар, манимча ўша вақтларда осиё футболи ёки унча ривожланмаган ва биз уефа миқёсидаги европа ҳавосидан кириб келганимиз ( ссср чемпионати) асосий ролни ўйнаган чемпион бўлишимизга
+1   
26 may 21:30:01
Fast TV
Reply to comment by FK Navba-FK Real
Тугри айтасиз. Азамат Абдураимов узбек футболи афсоналаридан. Бу инсон футбол уйнаганда сайтдаги 90 % юзерлар тугилмаган хам. Ярим финалда Ж.Кореяга хам 35-40 метрлардан чиройли гол урган. Уша ягона гол билан Ж.Кореяни мусобакадан чикариб юборган.
Ҳа ака шундай! Биродар Абдураимов мураббийлар штабида эдилар. Қандай мароқли а ўғлингиз хал қилувчи баҳсларда ўзини кўрсатса.
+1   
26 may 20:15:17
Жахонгир-9
Reply to comment by Fast TV
Азамат ака бу Хиросима! Хиросима майдонлари ёдимга тушади, финалда узоқдан йўлланган чап оёқдаги зарба! Сайтда комент ёзвотганлани 90% бу инсонни танимаса ҳам керак!
самалёт булиб учган эди Ушанда.Азамат Абдураимов
+1   
26 may 20:00:35
DRAKON
Хозирги пайтда Азаматдек хужимчини узи йуқ десам хам булади,мурабийликда иши юришмаган булсада у футболчиликда хаммадан бир бош устин эди,,бу нарсани кейинги авлод вакилари тушинишмайди,хурматга лойиқ инсон,отаси Биродар Абдураимов хам кучли хужимчи булган,қайсидур уйинда унинг зарбасидан кейин дарвоза тусини синиб кетган экан,афсуски уша уйини курмаганмиз,у пайтлар жуда ёш булганмиз,хозирги хужимчиларда совуқонликдан асар хам йуқ,туп билан жарима майдончаси ичига кериб хам дарвозага довдираб тугри зарба беролмайди,еки тезда зарба беролмай тупни узига туғрилайман деб вақтдан ютқазиб олдига зашитникларни йигиб олади,Абдураимовлар ундай эмасди,момент юзага келдими фурсатдан фойдаланиб дарвоза сари кучли зарба йуллашарди
+1   
26 may 19:56:46
Фарход
Техникаси зур, финтлар килиб химоячидан баликдай утиб кетарди, удари хам жойида эди, НО Биродар додага етмас эди. Узбек футбол тарихида энг зур хужумчи Биродар Хасанович Абдурайимов { Берадор (Эркин) Хасанович Абдураимов }
+1   
26 may 19:42:47
FK Navba-FK Real
Reply to comment by Fast TV
Азамат ака бу Хиросима! Хиросима майдонлари ёдимга тушади, финалда узоқдан йўлланган чап оёқдаги зарба! Сайтда комент ёзвотганлани 90% бу инсонни танимаса ҳам керак!
Тугри айтасиз. Азамат Абдураимов узбек футболи афсоналаридан. Бу инсон футбол уйнаганда сайтдаги 90 % юзерлар тугилмаган хам. Ярим финалда Ж.Кореяга хам 35-40 метрлардан чиройли гол урган. Уша ягона гол билан Ж.Кореяни мусобакадан чикариб юборган.
+1   
26 may 18:59:31
BXZ BXZ
Reply to comment by ابدال راحمان
Келиб-келиб шундан хам фикр оласизларми? Бошқаси топилмадими?
Нима учун ундан фикр олмаслик керак бу инсон бир пайтлар яхши футболчи бу́лган ва футбол мутахасиси хисобланади . Бир пайтлар Интер футбол газетасини асосчиси эди . Ту́гри мураббийликда катта мувфакиятга эришмагандир лекин футболни хар тарафлама яхши тушинадиган ва футбол ичида юрган шахс .
+1   
26 may 18:48:38
ابدال راحمان
Келиб-келиб шундан хам фикр оласизларми? Бошқаси топилмадими?
+1   
26 may 18:36:30
Fast TV
Азамат ака бу Хиросима! Хиросима майдонлари ёдимга тушади, финалда узоқдан йўлланган чап оёқдаги зарба! Сайтда комент ёзвотганлани 90% бу инсонни танимаса ҳам керак!
+1   
26 may 17:59:16
Аваз Худойқулов
Азамат Абдураимов ҳам мураббийлик фаолияти билан шуғулланарди бир муддат, динамо самарқанд жамоасидаги фаолияти дан хабарим бор, ҳозирда мураббийлик фаолияти ни якунлаганмикин
   
27 may 21:54:03
Fast TV
Reply to comment by Аваз Худойқулов
Кечагидек эсимда ўша унитилмас ўйинлар ака ука дўрмоновлар, лебедев, шквирин, мақсудов, ахмедов ва бошқалар, манимча ўша вақтларда осиё футболи ёки унча ривожланмаган ва биз уефа миқёсидаги европа ҳавосидан кириб келганимиз ( ссср чемпионати) асосий ролни ўйнаган чемпион бўлишимизга
Асосийси футболчиларда кибр йўқ эди ва бир бирига меҳрибон эди. Ватанга бўлган садоқат бор эди ака.
   
26 may 21:28:14
Fast TV
Reply to comment by Жахонгир-9
самалёт булиб учган эди Ушанда.Азамат Абдураимов
Адашмасам Корея билан ярим финалда эди!
   
26 may 20:38:38
David Terezege
Азамат Абдураимов Андижондаям яхши ишлаган.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика