Latest news

12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  4 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  16 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  18 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  22 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  10 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  5 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  4 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  43 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146

Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди News

Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин 39 ёшли Лука Модрич "Реал"дан кетади.

"Реал"нинг ҳурматли мухлислари, ўша вақт келди. Бу лаҳзани мен умуман келмаслигини истагандим, бироқ бу футбол, бунда бошланиш ва унинг тугаши доимо бор. Шанба куни "Сантьяго Бернабеу"даги сўнгги ўйинимни ўтказаман. 

Дунёнинг энг зўр жамоаси либосини кийиш ва катта муваффақиятларга эришиш мақсадида 2012 йилда бу ерга келгандим, бироқ барчаси бу даражада бўлиб кетишини билмагандим. "Реал"да ўйнаш орқали мен футболчи ва шахс сифатида яшашни бошладим. Тарихдаги энг буюк клубнинг бир қисми сифатида ўзимни ҳис қила олдим.

Ушбу клубга, айниқса клуб президенти Флорентино Пересга, мени шуғуллантирган мураббийлар, футболчилар ва барча-барчага чин дилдан миннатдорлик билдираман. Ўтган йиллар давомида мен жуда кўп ажойиб ҳиссиётлар, иложи йўқ деб айтилган ремонтадалар, финаллар, нишонлашлар ва "Бернабеу"да сеҳрли кечаларни бошимдан ўтказдим. Биз барча совринларни ютдик. Жуда-жуда хурсандман.

Совринлардан ташқари мен "Реал" мухлисларига чин юракдан боғланиб қолганимни ҳис қилдим. Тўғриси, бу боғлиқликни Сиз мухлисларга қандай етказишни ҳам билмайман. Стадиондаги овацияни, ажойиб хатти-ҳаракатларни умуман унутиб бўлмайди. Катта ҳиссиётлар билан бу ерни тарк этяпман.  Гарчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин бу клубни тарк этсам-да, "Реал"нинг бир умрлик мухлиси бўлиб қоламан", - деб ёзади Модрич.

"Қаймоқранглилар" таркибида Модрич барча турнирларда 590 ўйинда қатнашиб, 43 гол ва 95 ассист қайд этди. "Реал" Модрич билан биргаликда 6 марта ЕЧЛ бош соврини, 4 марта мамлакат чемпионлиги, 2 марта Испания Кубоги ва 5 марта Испания Суперкубогига эга чиқди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика