Latest news

00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  31 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

"Сурхон" – "Сўғдиёна" 2:1

16.05.2025, 20:00

Бош ҳакам: Исмоил Иброҳимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Акмал Султонов

Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов

Назоратчи: Марат Исмоилов

ВАР ҳаками: Равшан Абдуваҳидов

АВАР ҳаками: Зилола Раҳматова

Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Голлар: 1:0 – 56, Дмитрий Плетнёв, 1:1 – 63, Эҳсони Паншанбе (Люпчо Дориев), 2:1 – 72, Муҳаммад Али Абдураҳмонов

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалиддин Ходжаниязов (9.Кирилл Колесниченко, 88), 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов (18.Нодирбек Абдуҳолиқов, 90+5), 10.Дмитрий Плетнёв (88.Дмитрий Кратков, 88), 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров, 77), 24.Шерзод Комилов (15.Диёр Рамазонов, 90+5), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов.

Захира: 25.Максим Муркаев, 2.Беҳрузжон Каримов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 22.Жавоҳир Жўраев

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов (42.Сардор Эркинов, 85), 14.Люпчо Дориев, 17.Эҳсони Паншанбе (11.Саҳоб Рашидов, 85), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 23.Сардор Ҳошимов (99.Умидбек Султонов, 46), 28.Станислав Андреев (2.Зоир Жўрабоев, 71), 34.Дилшодбек Мисиралиев.

Захира: 1.Шоҳрух Исақов, 5.Беҳруз Жуматов, 6.Самандар Синдаров, 18.Ойбек Нурматов, 46.Иномжон Абдумажидов

Огоҳлантиришлар: Люпчо Дориев (20), Станислав Кудряшев (90), Шерзод Комилов (90+3)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+11. "Сўғдиёна" жарима майдони яқинида Жумаевга нисбатан қоидабузарлик содир этилди. Жарима зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90+9. Дориев чап қанотдан уч рақибини алдашга уринди, аммо тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

90+7. Эркиновнинг зарбасини Потапов қайтарди. Бурчак узатмасига Аҳадов бош қўйди, ушбу зарба эса ноаниқ кўриниш олди.

90+5. Жумае рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, Собировдан сейв.

90+5. "Сурхон" таркибида икки ўзгариш бўлди.

90+3. Комилов қўполлик учун огоҳлантирилди.

90+1. Мезбонлар томонидан йўлланган зарба Шайдуловдан майдонни тарк этди.

90. Иккинчи бўлимга 11 дақиқа қўшиб берилди. "Сурхон" ёрдамчи мураббийи Станислав Кудряшев ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

88. "Сурхон" таркибида ҳам икки ўзгариш бўлди.

87. Тушунарсиз ҳолат юзага келди. Ўйин тўхтаб қолди.

85. "Сўғдиёна" таркибида икки ўзгариш.

83. "Сурхон" тезкор қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, Плетнёв шошилмади.

77. "Сурхон" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

2814 нафар томошабин мазкур учрашувни стадиондан кузатиб бормоқда.

72. ГОЛ! Абдураҳмонов рақиб посбонидан қайтган тўпни "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!

71. "Сурхон" таркиида ўзгариш бўлди.

69. Ходжаниязовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

67. Абдураҳмонов рақиб жарима майдонида Қобилов билан тўқнашиб кетди.

66. Зарба! Дориевнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди. У офсайдда ҳам экан.

63. ГОЛ! Дориевнинг пасидан сўнг Паншанбе рақиб жарима майдонида аниқ ҳаракат қилиб, ҳисобни тенглаштирди!

60. Ҳамиджонов Иззатовга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам ВАР билан эҳтимолий четлатишни муҳокама қилмоқда. Аммо ҳакам қарори ўзгармади.

59. Абдураҳмоновнинг зарбасини Собиров қайтарди.

56. ГОЛ! Дмитрий Плетнёв жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди!

55. Комиловга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонларда стандарт вазият.

54. "Дориевнинг бурчак узатмасидан сўнг ҳеч ким зарба йўллай олмади.

51. Дориевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

48. Абдураҳмоновнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Сўғдиёна" бир ўзгаришга қўл урди.

Тайм якунланди.

45+1. "Сурхон" ҳужумчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ у офсайдда қолган экан.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Иззатовнинг зарбаси рақиб футболчисидан майдонни тарк этди.

43. "Сурхон" футболчиси деярли рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо зарба йўллашга улгурмади.

42. Жумаев шеригини бирга-бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди, аммо Собиров чаққонроқ ҳаракат қилди.

39. Турсуновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

38. Абдураҳмоновнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

35. Плетнёвнинг узатмасига жамоадоши улгурмади.

34. Жумаев Андреевни алдаб ўтгани учун қўполлик билан тўхтатиб қолинди.

32. Дориевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисидан нарига ўтмади.

30. Қаҳрамонов Ходжаниязов томонидан фол эвазига тўхтатиб қолинди.

28. Андреевнинг чап қанотдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

25. Зарба! Дориевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисидан қайтди, кейинчалик Андреевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

24. Майдон марказида Комиловга нисбатан фол ишлатилди.

22. Зарба! Турсунов чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, яқин бурчакка ноаниқ зарба йўллади,

21. Дориевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

20. Дориев ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

19. Станиславнинг яна бир узатмасини рақиб дарвозабони эгаллаб олди. 

18. Андреевнинг узатмаси "Сурхон" футболчисидан майдонни тарк этди.

17. Ҳамиджонов Дориевга нисбатан қўполлик ишлатди.

16. Мустафоқулов ўз жарима майдонида сирпанган ҳолда рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди.

15. Меҳмонларнинг зарбасига "блок" қўйилди.

12. Хавфли вазият! Жумаевнинг ўнг қанотдан бошлаган хавфли ҳужумидан сўнг дарвозасига кириб кетаётган тўпни Қобилов қийинчилик билан бартараф этди.

8. "Сурхон" ҳужуми Аҳадов томонидан қайтарилди. Бурчак узатмаси.

6. Зарба! Ҳамиджоновнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, Собиров тўпни қайтарди.

5. Аҳадов ва Абдураҳмонов тўп учун курашда тўқнашиб кетди. "Сурхон" футболчиси майдонда бир зум ётиб, ўрнидан турди.

4. Зарба! Қаҳрамоновнинг зарбасига аниқлик етишмади. Қолаверса, у офсайдда қолган экан.

3. Дориев рақиб жарима майдонига шериги томон узатма амалга оширди, бироқ Қаҳрамонов тўпга етиб кела олмади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сурхон" сариқ, "Сўғдиёна" қора-оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +4   

Comments

+5   
16 may 22:05:27
Obidjon
Surxonni gʻalaba bilan tabriklayman. Nasaf muxlisi.
+4   
16 may 21:22:09
Бахтиёр Ашуров
Плетнёвдан супер гол!
+3   
16 may 19:59:41
Бахтиёр Ашуров
Олға Сурхон!
+2   
16 may 22:34:15
Elyor Haydarov
Сугдианада АХИЛЛИК йук жомавий УЙИН Андреевни тантана билан пенсия га кузатиш куйса булади отахон чарчаган битта Дориевни нима килсин Бошковични каласи ачиб кетган шекилли икки хафта касалханада дам опмаса асаб касал булса мурабийни кардан топамиз????
   
17 may 07:25:25
Yunus Qurbonazarov
Surxon omad
-1   
16 may 21:08:36
Suxrob Qurbonov
Ур Пахтакор
-2   
16 may 22:57:09
Уктам
"Сурхон"-дустлик шахри командаси.
-2   
16 may 22:38:46
Шуржи шахрисабз
Hurmatli futbol muxlislari hammaga sogʻliq tilayman Muhammad Yusuf Sobirov uchun xursandman
-2   
16 may 21:11:22
Фабрицио Романо
Нефтчига омад?.......
-3   
16 may 21:12:11
Фабрицио Романо
ФАРГОНА?......Нефтчига омад?......
-3   
16 may 21:12:06
Фабрицио Романо
ФАРГОНА?......Нефтчига омад?......
-3   
16 may 21:11:44
Фабрицио Романо
Нефтчига омад?.......
-3   
16 may 21:11:36
Фабрицио Романо
Нефтчига омад?.......
-3   
16 may 21:11:27
Фабрицио Романо
Нефтчига омад?.......
-3   
16 may 21:11:13
Фабрицио Романо
Нефтчига омад?.......
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика