Latest news

13:00"Андижон" "Ростов"нинг ўзига хос рекордини янгилайдими?  0 12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  1 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  0 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  6 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  3 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  4 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  24 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  12 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  2 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  13

Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди News

Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Пахтакор" – "Шўртан" 1:0

27.04.2025. 18:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Расулжон Фозилов

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Розиябону Юсупова

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: 1:0 – 4, Игорь Сергеев (Ҳожиакбар Алижонов)

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 22. Умар Адҳамзода, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 27. Сардор Собирхўжаев (8. Диёр Холматов, 90+3), 47. Жонатан Лукка, 21. Башар Ресан (9. Иброҳим Ибрагимов, 82), 11. Игорь Сергеев (30. Отабек Жўрақўзиев, 90+3), 94. Брайан Риаскос (1. Никита Шевченко, 77)

Захира: 17. Достон Ҳамдамов, 77. Дилшод Саитов, 31. Муҳаммадали Усмонов, 20. Дилшод Абдуллаев, 6. Муҳаммадали Ўринбоев

"Шўртан": Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4. Улуғбек Худойбердиев, 3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 17. Жавоҳир Ҳасанов (47. Асилбек Анваров, 86), 15. Жўрабек Маннонов, 8. Шаҳбоз Нуриддинов (99. Камрон Саидазимов, 60), 77. Асадбек Саитхонов (88. Аббос Эргашбоев, 86), 24. Дониёр Нарзуллаев (11. Далер Шарипов, 78), 33. Бекжон Раҳматов, 10. Темур Мамасиддиқов

Захира: 35. Шерзодбек Абдураимов, 7. Бекзод Сувонов, Сардор Саъдуллаев, 70. Миржалол Жумаев, 14. Аброр Тошқўзиев

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Нуриддинов (27), Башар Ресан (54), Умар Адҳамзода (79)

Четлатиш: Владимир Назаров (75)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. "Пахтакор"да охирги ўзгаришлар амалга оширилди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми Эргашбоевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

86. "Шўртан" яна икки ўзгаришга қўл урди.

83. Адҳамзода ва Худойбердиев ўртасида ҳаводаги тўп учун курашда тўқнашув содир бўлди.

82. "Пахтакор"да яна бир ўзгариш рўй берди.

79. Адҳамзода Шариповга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

78. Жаримадан йўлланган зарба "жонли девор"га тегиб қайтди.

77. "Пахтакор"да мажбурий ўзгариш амалга оширилди.

Айтганча, жамоанинг бразилиялик дарвозабони жароҳат олган. Шу боис у майдонга туша олмайди. Захира варианти – Никита Шевченко.

72. Жарима майдони чизиғи ташқарисида қўл билан ўйнаган Назаров огоҳлантирилди. Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий четлатишни кўриб чиқиб, уни майдондан четлатди.

71. Рақиб жарима майдонида шеригидан тўп қабул қилиб олган Адҳамзода йиқилди, ҳакам эса ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

66. "Пахтакор" футболчилари Ресанни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга уринди, аммо Эшбўтаев чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди. 

62. Риаскоснинг зарбаси Пирмуҳаммедовга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

60. "Шўртан" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

54. Рақиб футболчисини қарши ҳужумда тўхтатиб қолган Ресан огоҳлантирилди.

52. "Шўртан"нинг навбатдаги ҳужуми зарба билан якунланди, аммо меҳмонлар яна офсайдда қолиб кетди. Бугун бу ҳолат кўп кўзга ташланди.

50. Мамасиддиқовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

47. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Ресаннинг пасидан кейин Риаскос зарба йўллади, "Шўртан" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди. 

45+2. "Пахтакор"нинг икки-уч нафар футболчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда қолганди, аммо Ресан уларга узатма беришга ноаниқликка йўл қўйди, тўп "Шўртан" дарвозабонига бориб тушди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Пахтакор" комбинацион ҳужум ташкил этди. Адҳамзоданинг якуний пасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

40. Адҳамзода ҳужумда фол ишлатди.

37. Алижонов бошлаган ҳужумни Риаскос давом эттирди, аммо рақиб ҳимоячилари пас келаётган Сергеевнинг зарба йўллашига йўл қўймади.  

34. Алижоновнинг ошир масидан сўнг шериги чап қанотдан олдинга борди, бироқ рақиб футболчисидан ўзиб кета олмади.

30. Ҳамралиев томонидан йўлланган зарба ноаниқ кетди.

27. Собирхўжаевга нисбатан қўпол ўйнаган Нуриддиновга сариқ карточка кўрсатилди.

25. Алижонов рақибнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужумини йўққа чиқарди.

22. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатма бурчак зарбаси ишлаш билан якунланди.

21. Ҳасановнинг рақиб жарима майдони ичида йўллаган зарбасини Назаров оёқлари билан қайтарди.

18. Собирхўжаевнинг бош билан узатмасидан кейин Сергеев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

15. Нуриддиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

14. Алижоновнинг узатмаси "Шўртан" дарвозабонининг қўлларига бориб тушди.

9. Мамасиддиқовга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Шўртан" ҳужумчисига тиббий ёрдам кўрсатилди. Аммо ўйин қоидаси бузилмаган экан.

6. Адҳамзоданинг узатмаси Сергеевнинг зарбаси билан якунланди. Эшбўтаев ўз ўрнида. 

4. ГОЛ! Алижоновнинг ажойиб узатмасини Сергеев "Шўртан" дарвозасига тўғрилаб қўйди! 

1. Ўйинни мезбонлар бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Шўртан" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика