Latest news

03:00Африка кубоги. Сенегал экстра таймлардан сўнг Марокашни енгиб, бош совринга эга чиқди, Диас 90+24 дақиқада пенальтидан гол ура олмади  29 02:44Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 январдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 00:13АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида "Эвертон"га мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга чиқиб олиш имкониятини бой берди  5 00:00"Реал Сосьедад" — "Барселона". Таркиблар маълум  29 23:14“Динамо” уругвайлик Бразилни ўз сафига қўшиб олди. У Ўзбекистон чемпионатидаги илк уругвайлик футболчига айланди  4 23:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди  17 22:13Ла Лига. Серлотнинг голи "Атлетико"га Мадридда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  1 22:07Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди  7 21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  3 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  2 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  4 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  2 18:06Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда мағлуб бўлди, Ўрунов 66 дақиқа ўйнади, Сергеев эса дебют қилди  4 16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  6

ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади News

ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида чемпионликни қўлга киритгани муносабати Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов номига табрик йўллади.

«Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритганингиз билан Сизни ва Ўзбекистон футбол оиласини чин қалбимдан табриклашдан мамнунман.

Ўзбекистоннинг мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинлари юртингизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш йўлида амалга оширилган меҳнат ва саъй-ҳаракатларидан далолатдир.

Ислом Исмоилов ва бутун жамоага турнир давомида намойиш этган ёрқин ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман ва ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият тилайман!

Ўзбекистон футбол жамоатчилигига эса келгуси фаолиятида зафарлар тилайман», дейилади ОФК президентининг табригида.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика