Latest news

20:56IFAB футболда вақтни атайлаб чўзишга қарши янги чораларни тайёрламоқда  0 20:29"Локомотив" янги мавсум учун либосларини намойиш этди  12 20:06"Андижон" Венгрия иккинчи лигаси жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  19 19:51U-23 Осиё Кубогида биринчи ярим финалчи аниқланди  6 19:30"Нефтчи" Словения жамоасидан устун келди  11 19:12Европа ва Саудия Арабистони жамоалари Бернарду Силвани қўлга киритмоқчи  1 18:46АПЛ тўпурарларидан бири фаолиятини А Серияда давом эттирадиими?  0 18:19Марадона энди Тожикистонда ўйнайди  12 17:57Унаи Эмери — АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи  0 17:40"Лидс" ҳужумчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 17:24Расман: "Сурхон" нигериялик ҳужумчини таркибга қўшиб олди  6 17:11Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан келишувни узайтирди  22 16:43"Реал"нинг Испания Кубогидаги шармандали мағлубияти асл сабаби нимада?  21 16:16Романо: Гехи "Манчестер Сити"га ўтишга яқин  1 15:55"Андижон"да иккита жой қолди   5

​Ўзбекистон МТЖ Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин News

​Ўзбекистон МТЖ Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси кузда Қозоғистон билан учрашув ўтказиш эҳтимоли бор.

Манбанинг маълум қилишича, ҚФФ Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ташкил этиш бўйича самарали музокаралар олиб бормоқда.

Ўйин ноябрь ойидаги халқаро танаффус даврида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги ўйинини 15 ноябрь куни Бельгияга қарши ўтказиши керак, шундан сўнг жамоада бўш сана пайдо бўлади ва айнан шу пайтда Ўзбекистон билан ўйин ташкил қилиниши эҳтимоли мавжуд.  

Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари сўнгги бор 2022 йил 16 ноябрь куни Тошкентда учрашганди. Ўшанда Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионати финал босқичига чиқишга яқин. Ўзбекистон 17 очко билан мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи турнир жадвалининг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди. Саралаш босқичи якунига қадар Ўзбекистон иккита ўйинда майдонга тушади – БААга қарши сафарда (5 июнь) ва Қатарга қарши уйда (10 июнь).

Аввалроқ Қозоғистон терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Али Алиев, агар Қозоғистон Осиё футбол конфедерациясида бўлганида, Ўзбекистон сингари ЖЧ финал босқичига йўл олган бўларди, деб айтган эди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика