Сречко Катанец: "Кечаги ўйинда сўнгги йилларда амалга оширган барча ишларимизнинг натижасини кўрдим"
26 mar 2025 12:25
News
Сречко Катанец: "Кечаги ўйинда сўнгги йилларда амалга оширган барча ишларимизнинг натижасини кўрдим"
Учрашув якунланганидан сўнг сайтимиз мухбири Абдулвосит Бектемиров терма жамоамиз собиқ бош мураббийи Сречко Катанец билан боғланди ва словениялик мутахассиснинг терма жамоамиз ўйини ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
"Биз жуда яхши ўйин ўтказдик. Ҳеч нима йўқотганимиз йўқ. Бу футбол ва ўйин давомида барча хато қилиши мумкин.
Ўйин давомида рақиб кўпроқ гол уриши мумкин эди, аммо Файзуллаев ҳам ғалаба голини киритишга жуда яқин келди. Жамоа жуда сифатли ўйин ўтказди. Компакт ўйин ва характеримизни намойиш эта олдик. Тажрибали ва ёш футболчилар қоришмасидан иборат яхши таркиб шаклланди. Кечаги ўйинда сўнгги йилларда амалга оширган барча ишларимизнинг натижасини кўрдим.
Кападзени ҳеч нарсани ўзгартирмагани билан табриклайман, у ва унинг штаби жамоани руҳий жиҳатдан жуда яхши тайёрлаган экан" - дея фикр билдирди словениялик мутахассис.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Comments