Latest news

16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  0 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0

Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани News

Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эрон - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Амир Ғаленои ва футболчи Алиризо Жаҳонбахш қатнашди.

"Биринчи навбатда, Ўзбекистон терма жамоасига Теҳронга хуш келибсиз дейман. Шу ўринда, Ўзбекистон тиббий штабига миннатдорлик билдирмоқчиман, чунки Тошкентга сафаримиз чоғида улар бизга анча ёрдам беришди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида тўхталсак, сўнгги 10 йил давомида, айниқса, ёшлар миқёсида ўсишга эришди. Ўзбекистонда юқори даражали футболчилар етишиб чиқди. Эрон чемпионатида ҳам бир қатор футболчилари тўп тепмоқда. 

Футболчиларимиз эртанги учрашувга тайёр. Ўзбекистон терма жамоаси 3-4-3 тактикасида ҳаракат қилади ва бизни асосан қарши ҳужумда жазолашга уринса керак. Эртага яхши натижа кўрсатиш учун майдонга тушамиз. Ўзбекистон билан олдинги учрашув статистикаси ҳам биз яхши ҳаракат қилганимизни кўрсатиб турибди. Умид қиламанки, эртанги учрашувга кўплам мухлислар келади.

Биз кучли терма жамоага қарши ўйнаймиз, шу сабабли чиройли ўйин бўлишини кутяпмиз.

ЖЧ йўлланмаси ҳали расман ҳал этилгани йўқ. Бизни Ўзбекистон билан ўйиндан ташқари яна иккита ўйин кутиб турибди. Ҳар бир учрашувда катта иштиёқ билан майдонга тушамиз. Футболчилар ҳар томонлама баҳсга тайёр.

Таркибимизда жаҳон даражасидаги ўйинчилар йиғилган ва бўшашмаслик муҳимлигини яхши билишади. Шу сабабли эҳтиёткор ҳаракат қиламиз. 

Учрашувлар статистикаси ва тарих жиҳатдан миллий терма жамоа учун ҳар бир ўйин жуда ҳам муҳим. Шу боис футболчиларимизни хоҳлаганимизча алмаштира олмаймиз. Терма жамоани ёшартириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилиши керак. Баъзи футболчиларни шунчаки таркибдан чиқариб ташлолмаймиз, чунки уларни ўрнини босадиган футболчиларга эга эмасмиз. 

Тареми ҳақида тўхталсак, футболчи учун соғлиқ жуда муҳим. Унинг эртанги ўйинда қатнашиш-қатнашмаслиги бўйича қарорни бугун кечқурун қабул қиламиз. 

Албатта Эрон терма жамоаси ФИФА рейтингида 16-ўринда ва ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатиб турибди. Буларнинг барчаси сўнгги 2 йиллик меҳнатимиз самарасидир. Қийинчиликларга қарамай, ижобий натижаларга эришиб келяпмиз, масалан, Осиё Кубогида Японияни мағлуб этдик. Ҳозирда ўз олдимизга бундан-да юқори мақсадларни қўйганмиз. ЖЧ финал босқичида ҳам яхши натижалар учун интиламиз. Ўз ўрнида, Эрон футбол федерацияси биз учун зарур шароитларни яратиб беришига умид қиламан", – деди Ғаленои.

"Наврўз байрами билан Эрон халқини табрикламоқчиман. Биз ЖЧ саралаши бошланишидан олдин ушбу босқич қийин ўтишини билардик. Шунинг учун майдонда ва унинг ташқарисида ҳамжиҳат бўлиб келмоқдамиз. Биз мундиаль Эрон халқи учун қанчалик муҳим эканлигини биламиз. Бош мураббий айтган барча фикрларга қўшиламан. Эрон миллий терма жамоасининг ҳар бир натижаси мухлислар учун муҳим. Ўзбекистон ҳам сўнгги вақтларда Осиёнинг энг олди терма жамоаларидан бири эканлигини намоён этмоқа. Эртага бизга қийин бўлади, бироқ астойдил тайёргарлик олиб бордик. Наврўз совғаси сифатида мухлисларга ғалабани тортиқ этмоқчимиз.

Эрон терма жамоаси бу фақат терма футболчилари деган маънони англатмайди. Терма жамоанинг ҳар бир ходими қўлидан келганича фаолият юритади. Ўзим 12 йилдан буён миллий жамоадаман. Шу сабабли мен ва бошқа тажрибали футболчилар ёшлар тезроқ киришиб кетиши учун уларга кўмак бериб келяпмиз. Шу жумладан, бош мураббийимиз ҳам, термада яхши атмосфера ҳосил қилишда муҳим ролни ўйнамоқда.", – деди Жаҳонбахш.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон беллашуви эртага "Озоди" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 21:00 га белгиланган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика