Latest news

14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  0 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  2 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  7 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  18 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  6 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5

"Ювентус" Антонини МЮдан сотиб олиши учун икки шарт маълум бўлди News

"Ювентус" Антонини МЮдан сотиб олиши учун икки шарт маълум бўлди

"Ювентус" "Бетис"да ижара асосида тўп тепаётган "Манчестер Юнайтед"нинг 25 ёшли қанот ҳужумчиси Антонининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Бразилиялик футболчи ҳам Турин клубига ўтиш вариантига ижобий қарамоқда.

Аммо, бу трансфер амалга ошиши учун икки шарт бажарилиши керак: биринчидан, "қизил иблислар" Антони трансфери учун сўралган 50 млн евро миқдоридаги суммани пасайтириши керак. Иккинчидан, 25 ёшли ҳужумчи маошини камайтиришга мажбур бўлади. "Манчестер Юнайтед"да бразилияликнинг маоши йилига 14 млн еврони ташкил этади.

Антони жорий йилнинг январида "Бетис"га ижарага берилганди. Ушбу мавсумда вингер барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика