Latest news

09:42"Арсенал" МЮнинг асосий футболчиларидан бирини текинга қўлга киритиши мумкин  2 09:16"Барселона" 80 миллион евролик ҳужумчига кўз тикди  1 08:49Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 08:23Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  1 07:57Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум  3 07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  3 07:00Англия кубоги. "Ньюкасл" — "Манчестер Сити" 1:3  6 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  61 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  21 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5

Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин News

Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин

Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ҳужумчи бугун шошилинч равишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси қароргоҳини тарк этиб, Тошкентга жўнаб кетди. Футболчи визани расмийлаштириши ва тез фурсатда Португалияга бориб "Брага" клубида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Португалияда қишки трансфер ойнаси 3 февраль куни ёпилади. Шу боис футболчи тезда Қатардан қайтиб кетишга мажбур бўлди.

Маълумот учун, "Брага" клуби 1921 йил ташкил топган. Уй ўйинларини 30 минг томошабинга мўлжалланган "Брага" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани Карлос Карвахаль бошқариб бормоқда. "Брага" Португалия чемпионатида 19 та ўйиндан 37 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. "Брага" охирги йилларда еврокубокларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади.

Ўзбекистонлик жонкуяр футбол мухлисларидан бир нарсани илтимос қилган бўлардик. "Брага" клубининг ижтимоий тармоқларида Норчаев ва Ўзбекистон бўйича ўринли фикрлар ёзинглар.

Rating: +82   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика