Latest news

13:13"Арсенал" ярим ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:46ЕЧЛ 1/16 финал ўйинлари жадвали: "Реал" "Бенфика" билан қачон ўйнайди?  0 12:19"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади  3 11:58"Реал" жароҳат олган Беллингемнинг ташхисини маълум қилди  7 11:32"Ливерпуль" "Ренн" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича келишувга эришди  1 10:45Камолиддин Тожиев: "Натижа муҳим эмас, ёшларни синаб олдик. Таркибимиз 90 фоизга тайёр"  3 10:24Кэррик: "Олд Траффорд" — алоҳида лаҳзалар юзага келадиган жой"  6 09:50"Машъал" "Динамо" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 09:20Роналду "Ал-Насср"даги вазиятдан норози   16 09:01"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  83 08:28Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  10 07:51Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган чорак финал учрашувларининг бошланиш вақти маълум  6 04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди News

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди

Стадиондаги муаммолар сабаб сўнгги йилларда рақибларини бошқа шаҳарларда қабул қилган "Сурхон" 2025 йилги мавсумдан эътиборан ўз уйига қайтади.

Термиздаги "Сурхон Арена" майдони, унинг дренаж ва суғориш тизими, шунингдек, стадион ёритиш тизими Лига талаблари асосида таъмирдан чиқарилган. Шунингдек, стадион ортида яна битта табиий майдон бунёд этилган бўлиб, бу ерда U-21 жамоаси ўз рақибларини қабул қилиши кўзда тутилган.

Термиз қолган шаҳарларга нисбатан узоқроқ эканидан келиб чиқиб, Ассоциация ва "Сурхон" ўзаро ҳамкорликда VAR техникаси харид қилган. Мазкур техника стадионга ўрнатилади ва ундан Суперлига беллашувлари давомида фойдаланилади. Шунингдек, вилоят телевидениеси Термиздаги учрашувларни телетрансляция қилиши масаласида иш олиб борилади. Шу кунга қадар Суперлига ўйинларида VAR техникасидан фойдаланиш бўйича ишлаб келаётган тизим масофа жиҳатидан Термизга мос келмасди. Шундан келиб чиқиб, стадион фойдаланишга топширилиши масаласида 2024 йилги мавсум давомида қатор ишлар амалга оширилди ва "Сурхон" яқинлашаётган мавсум учун ўз аренасини Лига рўйхатидан ўтказди. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика