Latest news

09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  1 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  15 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7

Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади News

Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган "Истиқлол" (Эрон) – "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Элит ОЧЛ

5-тур

"Истиқлол" (Эрон) – "Пахтакор" (Ўзбекистон) 0:0

Дубай. "Рашид" стадиони. 21:00

"Истиқлол": 1.Саид Ҳуссайн, 2.Муҳаммад Ҳуссайн, 3.Саман Фаллоҳ (6.Иман Салими, 64), 10.Рамин Ризоян, 18.Мидод Закипур (33.Абулфайз Жалоли, 64), 19.Густаво Бланко (99.Амирали Садиғи, 64), 22.Дидье Ндонг, 55.Рафаэль Да Силва, 77.Жалолиддин Машарипов, 80.Муҳаммадҳуссайн Исломи (23.Арман Рамазони, 83), 88.Араш Ризованд (14.Зубайр Никнафс, 64)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (2.Беҳруз Асқаров, 89), 22.Умар Адҳамзода (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 90+3), 23.Абдурауф Бўриев, 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 81), 33.Дониёр Абдуманнопов (40.Кими Мерк, 89), 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 1.Никита Шевченко, 35.Павел Павлюченко, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 31.Муҳаммадали Усмонов.

Огоҳлантириш: Саид Ҳуссайн (57), Ҳожиакбар Алижонов (74), Муҳаммад Ҳуссайн (87), Зубайр Никнафс (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. "Пахтакор"да ўзгариш: Ўринбоев Адҳамзода ўрнига ўйинни якунлаб қўяди.

90+2. Тўпни қўл билан ўйнаб, "Пахтакор"нинг тезкор қарши ҳужумини бузган Зубайр Никнафс огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Пахтакор"да икки ўзгариш амалга оширилди.

87. Алижоновни сариқ карточка олишга мажбур қилган Муҳаммад Ҳуссайн унга нисбатан фол ишлатиб, ўзи огоҳлантирилди.

85. Зарба! Мезбонларнинг стандарти Рамазонининг зарбаси билан якунланди, Назаров тўпни эгаллаб олди.

84. Хавфли вазият! Маҳаммаджоновнинг марказга узатмасини Саид Ҳуссайн уқиб олди ва тўпни ушлаб олди.

83. "Истиқлол"да охирги ўзгариш амалга оширилди.

81. "Пахтакор"да илк ўзгариш: Ҳошимов Жўрақўзиевни алмаштирди. Шу ҳам мажбурий ўзгариш бўлиб чиқди, Отабек махсус тиббий машинада майдондан олиб чиқилди.

76. Қўполлик ишлатиш навбати Адҳамзодага келди. Шацких бугунги ўйинда ўзгариш қилмайдиган кўринади.

74. Алижонов Муҳаммад Ҳуссайнга қарши хавфли чиққани учун огоҳлантирилди.

72. Жўрақўзиев тўп учун курашда фол ишлатди, аммо карточчкадан қутулиб қолди.

68. Хавфли вазият! Мезбонларнинг чап қанотдан "Пахтакор" жарима майдони узамасига шериги Исломи бош билан зарба йўллади, "шерлар" бахтига зарба кўнгилдагидек чиқмади. 

64. "Истиқлол" таркибида бир йўла тўрт ўзгариш амалга оширилди, Машарипов майдонда қолди.

62. Хавфли вазият! Муҳаммад Ҳуссайн қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, Назаров ўз ўрнида.

60. Хавфли вазият! Мезбонларнинг ўта хавфли илк ҳужумида Ризаян зарба йўллашга улгурмади, иккинчисида эса Азмиддинов жонбозлик кўрсатди.

57. Жўрақўзиевга нисбатан қўпол ўйнаган Фаллоҳ огоҳлантирилди.

55. Маҳаммаджоновнинг олисдан йўллаган зарбаси рақиб дарвозасидан юқорилаб кетди.

53. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг ажойиб комбинациясини сўнгги лаҳзада Ризаян пучга чиқарди.

52. Майдони марказида Абдуллаев томонидан қоидабузарлик содир этилди.

48. Алижонов рақиб жарима майдони яқинида йиқилди, аммо қоидабузардлик қайд этилмади деб топилди. Кейинги ҳужумда эса прессинга натижасида "Истиқлол" дарвозабони хатога йўл қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

37. ЗАРБА! Алижонов рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олиб, ўнг оёқда кучли зарба йўллади, аммо унинг зарбаси дарвозанинг ён тарафига бориб тегди.

33. Абдуманнопов марказ томон йўналиши олиб, 30 метрлар масофадан чап оёқда зарба йўллади, аммо унинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ кўриниш олди.

29. Икки жамоа футболчиларининг ҳужумдаги якуний узатмалари ўта ноаниқ кўриниш олмоқда. Бироз зерикарли ўйин гувоҳига айланяпмиз.

23. "Пахтакор"да хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ рақиб жарима майдонида турган Абдуманнопов ўзига келган тўпни тўғрилаб, зарба йўллай олмади.

16. "Пахтакор" томонидан амалга оширилган бурчак узатмасини Саид Ҳуссайн уриб юборди.

15. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг чап қанотдан марказдаги Жўрақўзиевга узатмасини Закипур қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

11. "Пахтакор" дастлабки дақиқаларда устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. 

8. Меҳмонларда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, Алижоновнинг узатмасига шерикларига етиб кела олмади.

2. "Истиқлол" футболчиси оғриқли зарба қабул қилиб олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Истиқлол" кўк, "Пахтакор" сариқ-оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика