Latest news

20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  22 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  386 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11

Ла Лига. "Барселона" сафарда "Реал Мадрид" дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди News

Ла Лига. "Барселона" сафарда "Реал Мадрид" дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди

Ла Лига 11-тур доирасидаги "Реал" — "Барселона" ўйини якунланди.

"Реал" — "Барселона" 0:4

Голлар: 0:1 – 54 Левандовски, 0:2 – 56 Левандовски, 0:3 – 77 Ямаль, 0:4 – 84 Рафинья.

Реал Мадрид – Лунин, Менди (Фран Гарсия, 86), Рюдигер, Милитао, Васкес, Камавинга (Браим Диас, 77), Тчуамени (Модрич, 63), Вальверде, Беллингем, Винисиус Жуниор, Мбаппе.

Барселона – Пенья, Бальде, Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри (Гави, 87), Касадо (Ольмо, 65), Лопес (де Йонг, 46), Рафинья, Ямаль, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Касадо (44), Кунде (69), Мартинес (75), Винисиус Жуниор (80), Пенья (82), Милитао (87), Гави (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Офсайдлар: 12-1.

90. Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

87. Милитао қўполлик учун огоҳлантирилди.

84. ГОЛ! Рафинья Лунин усидан тўпни ошириб қўйиб, ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди!

84. Вальвердининг зарбасини Пенья эгаллаб олди.

82. Винисиус бир неча футболчини алдаб ўтди, аммо зарба беришга уриниш чоғида Мартинеснинг оёғини тепиб юборди.

80. Винисиус қўполлик ва ҳакамга эътирози учун огоҳлантирилди.

77. ГОЛ! Ямаль ўнг оёқда ҳисобни йирик кўринишга келтирди!


75. Милитаога нисбатан қўпол ўйнаган Мартинес огоҳлантирилди.

71. Зарба! Мбаппенинг навбатдаги зарбасини Пенья қайтарди.

70. "Қовун тушириш" навбати Беллингемга келди. "Реал" ярим ҳимоячисини станедартдан узатилган тўпни яқин масофадан дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

69. Винисиусни тўхтатиб қолган Кунде огоҳлантирилди.

69. Лева!!! Польшалик ҳужумчи яна бир ўта қулай вазиятни кўкка совурди.

66. Хавфли вазият! Левандовски жарима майдонида бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

66. Мбаппе гол урди, аммо у яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

64. Хавфли вазият! Мбаппе бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, Пенья тўпни қайтарди!

61. Мбаппенинг зарбасини Пенья эгаллаб олди.

56. ГОЛ! Левандовски икки дақиқа ичида дублга эришди! Чап қанотдан узатилган тўпга "Барселона" ҳужумчиси бош билан аниқ зарба йўллади!

54. ГОЛ! Левандовски ҳисобни очди! Польшалик ҳужумчи Касадонинг ажойиб пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди.


52. Бурчак узатмаси чоғида "Реал" футболчилари рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ўйин қоидаси бузилмаганди.

48. Мбаппе рақиб жарима майдони ичида "Барселона" футболчисини алдаб ўтишга уриниб кўрди, аммо бунга эриша олмади. Бурчак зарбаси.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Касадо Винисиусни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

39. Зарба! Левандовски рақиб жарима майдонида хавфли зарба йўллади, бироз ноаниқ. Шунингдек, польшалик ҳужумчи офсайдда қолган экан.

37. Ямалнинг чап оёқда йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

30. Мбаппе ҳисобни очди, аммо унинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади.


27. Лунин ўз вақтида тўпга чиқиб, Рафиньяга имкон қолдирмади.

22. Хавфли вазият! Винисиуснинг жарима майдонига кириб бориб, ўз услубида зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

21. Офсайдлар борасида кўрсаткич: 4-0 га етди.

19. Мбаппенинг пасидан сўнг Винисиус яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади. Устига-устак мадридликлар офсайдда қолиб кетган экан.

15. Хавфли вазият! Мбаппенинг пасидан сўнг Беллингем яқин масофадан зарба йўллади, Пенья қийинчилик билан тўпни дарвозага киришига йўл қўймади.

12. Хавфли вазият! Кубарси Мбаппега тўпни совға қилди. Унинг тўпни рақиб посбони устидан ошириш варианти муваффақиятсиз чиқди. 

9. Ямалнинг жарима майдонига узатгани тўпини Лунин бартараф этди.

5. Мезбонларнинг кетма-кет бурчак зарбалари хавфли кўриниш олмади.

2. Хавфли вазият! Мбаппе рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Унинг устига футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

1. Ўйин бошланди.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика