Latest news

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  1 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  3 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  7 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат" News

Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"

Ўзбекистон – Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Амир Ғаленои иштирок этди.

Мураббийга футболчи Сердар Азмун ҳамроҳлик қилди. 

"Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецга саломатлик тилайман. Яна бир бор Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан жуда мамнунман. Эртанги учрашув икки жамоа учун ҳам жуда қийин бўлиши аниқ. Ўзбекистон ҳам, биз ҳам дастлабки икки учрашувда юз фоизлик натижа қайд этдик. Эртанги учрашувдаги очколар жуда муҳим бўлади. Ўзбекистон жуда яхши шаклланган жамоа, аммо биз ҳам етарлича тайёргарлик кўрганмиз ва ҳозир яхши спорт ҳолатидамиз. Эртанги учрашувда барча имкониятларимиздан фойдаланишимиз керак, аввалги учрашувларда кўпгина имкониятларга эга бўлгандик, лекин уларни голга айлантира олмагандик. Ўзбекистон эса бунчалик кўп имкониятлар яратишга имконият бермаслиги аниқ. Эртанги учрашувда бор имкониятларимиздан фойдаланамиз", – деди Амир Ғаленои.



- 15 октябрь кунига мўлжалланган Қатарга қарши учаршувнинг қаерда ўтказилиши сиз учун энг қулай вариант бўлар эди?

- Ҳозир фақат Ўзбекистон ҳақида ўйламоқдамиз. Бу саволга кейинроқ тўхталиб ўтамиз. Шунингдек, Эрон дунёдаги энг яхши ва энг тинч мамлакатлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Ўтган ҳафта биз ОЧЛ Элит ва ОЧЛ-2 мусобақаларининг бир нечта учрашувларини ўз мамлакатимизда ўтказдик. Кеча биз Теҳрондан Тошкентга етиб келдик ва ҳеч қандай муаммо бўлмади. Бу масала кўпроқ ОФК ва ФИФА томонидан ҳал этилиши мумкин.



- Ўзбекистон терма жамоаси сафида Элдор Шомуродовдек тезкор ҳужумчи бор. Эрон терма жамоаси ҳимоя чизиғида эса муаммолар етарлича. Ризоян Осиё Кубогидан кейин терма жамоага чақирилмаяпти. Бу йиғинга Кононий чақирилмади, ягона тажрибали ҳимоячи Шожа Ҳолилзода эса жуда секин. У Осиё Кубогидаги Қатарга қарши учрашувда қатарлик ҳужумчига ета олмагани сабабли қоида бузгани ва шу сабабли қизил карточка олганини барча кўрганди. Терма жамоага чақирилаётган ёш ҳимоячилар Ҳазбави ва Юсуфийга кўпроқ тажриба керак. Эрон ҳимоя чизиғи сизни ташвишга солмаяптими? Элдор Шомуродовдек тезкор футболчи жамоангизга қанчалик муаммо туғдириши мумкин?

- Албатта, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумч чизиғи анча кучли футболчилар билан тўла, бироқ Эрон терма жамоаси шу саралаш босқичида гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа эканлигини унутманг. Биз дастлабки икки учрашувда ўз дарвозамиздан бирорта гол ўтказиб юбормадик. Июнь ойидаги ўзаро учрашувда ҳам дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолгандик. Сречко Катанец ўша учрашувдан сўнг "Биз иккинчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этдик", деб айтиб ўтганди. Ўзбекистонга қарши сўнгги учрашувдан олдин биз Гонконгга сафар қилгандик ва узоқ сафардан тикланиб олиш учун вақт талаб этилганди. Биз эртанги учрашувга тайёрмиз ва ўз уйимизга уч очко билан қайтишни ният қилганмиз.

Мен 50 йилдан бери футболдаман. Шунча йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, биз ҳар доим энг яхши ўйинимизни ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Бундай ортиқча гапларга эътибор бермаймиз.

- Эрон CAFA Кубоги финалида Ўзбекистонни мағлуб этганди. Ўзбекистон терма жамоасини Тошкентда мағлуб этиш қандай бўлганди?

- Биз CAFA мусобақасидаги иштирокимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон терма жамоасини ўз мухлислари олдида мағлуб эта олгандик. Ўша учрашувда ҳам биз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолгандик.



"Эртанги ўйин қанчалик қийин эканлигини биламиз. Уч очко жуда катта аҳамиятга эга ва биз Ўзбекистонга қарши қандай ўйнашни биламиз. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", – дея айтиб ўтди Сердар Азмун.



- Сердар Азмунга савол. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашувлар ҳар доим жуда томошабоп бўлиб келган. Эртанги ўйин олдидан ҳам Ўзбекистон футболчилари Эрон терма жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришди...

- Икки жамоа ўртасидаги суҳбатларни ёқтираман. Биз ҳар доим рақибни ҳурмат қиламиз. Бизнинг маданиятимиз шундай, лекин Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди. Биз эртага уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

Rating: +3   

Comments

+3   
09 oct 13:34:58
Кодиржон Жалилов
Эртага утказасилар голли бир эмас 2-3 та силарди тулкича правакацияларинга бизикилар урганиб кетган овора буласан 3 очко тугул 1 очкоям ололмисан
+3   
09 oct 13:34:56
REAL MADRID
Ҳар кимники ўзига – ой кўринар кўзига
+2   
09 oct 20:27:13
Mavlon Raimov
Qonim qaynayapti. Katanesni ketkazib Kopadzeni qo‘ysin deyotganlar es hushi joyidamas. Bir ikkita jurnalistlar ham bor, bittasi anov dalbayob turkiyaparas Bobur Akmalov gandon(uzr boshqa gap topolmadim). Katanes o‘zbek jurnalistlarini o‘qimayman degandan keyin osilgani osilgan. Jurnalist emas bu bola, tahlil yo‘q, tanqidni to‘g‘ri qabul qilish yo‘q. Aslanov degan aqlliyam shunaqaroq. Butun o‘zbek xalqiga tupurib qo‘yibdi bu jurnalistlar. Birortasi hoy unaqa qimaylik degani yo‘q. Bitta Xayrulla Xamidov sal gapirganday bo‘luvdi radioda uniyam jamol bilan bobur talab tashlashdi. Sabab desang bir manili sabab keltirolmaydi. Kasalmish. 30 yildan beri kutaman har safar shu JCH yo‘llamasini. Birorta murabbiy goldan keyin bunaqa tez javob gol urolmagan. Hech qachon bunchalik xotirjam ko‘rmaganman. Kombek, kombek, kombek. Menga desa kasalxonadan turib boshqarsin. Menga desa umuman o‘zbek jurnalistlarini turqini ko‘rmasin. O‘zbekistonga kemay boshqarsin, ob chiqsin. Tinch qo‘yinglar shuni, shu siklni ohirigacha borsin. Hech bo‘masa 2,3 ta o‘yin berish kerak ku hali. Nimaga haydaymiz. Rezultatni ko‘ryapsilarmi lanati o‘zidan boshqani ko‘rmayotgan xudbin jurnalistlar. O‘sha tormoz Kopadzeniyam tiqishtirmay turinglar. Ungayam hali vaqti keladi bemalol
Ertaga Eronga yutqizsak ham Katanesni plyus tomonlari ko‘p bo‘ladi. Bugun ham ertaga ham shunday bo‘ladi. Biz uchun Katanes haqiqat, qogani fantaziya, homhayol.
+2   
09 oct 14:29:11
Мирабдулло Дадахонов
Улар нафакат Узбекистон ни хурмат килишмокда балки куркишни хам бошлаб юборишибди. Бу таркиб Эронни энг кучли авлод эмас. Улар хозир анча кучсизланган. Галаба учун бемалол уйнаса булади. Яна бир нарса Узбекистон Эрон га гол ура олади. Эронни бир нарса едидан чикибди шекилли Узбекистон 18 уйиндан буён маглубиятига учрагани йук
+2   
09 oct 13:41:57
Шахрух Палванов Палванов
Бу форслар правакацияни факат майдонда эмас хамма жойда килишади билиб туришибди узбекистон кучли эканлигини
+2   
09 oct 13:35:00
Пахтакорим
жуда машенник тренерда бу (хазил)
+1   
09 oct 16:20:21
Umid Nortojiyev
Reply to comment by Abdurasul Abdugopporov
O'zbegiston terma jamoasida Eldor shomurodovdek Romani zahirasida o'tirib yarimta go"l urolmayatkan futbo'lchi bor,Eldordi Maqtaganini ko'rib ensasi qotgandur rosa
Ey churka Eldor asosiydami zaxiradanmi muximi Italiyada oynayaptiku Italiya A seriyasiga kochib otgandan beri xali Osiyoga qaytgani yoq Sababi Italiya klublari Eldorni xurmat qiladi va doim jamoa topiladi miyanga uray Mehdi Taremi xam doim asosiyda oynamayapti Inter zaxirasidan tushyapti u xam
+1   
09 oct 15:04:29
Muhsin 1986
Албатта уз ватанини хар ким севишга хакли,
+1   
09 oct 14:33:31
Тож
Мақтанчоқ ва худбинлар, ғирромлар ва сотқинлар.
+1   
09 oct 14:03:16
abdimobile Abdimobilevich
Reply to comment by Пахтакорим
жуда машенник тренерда бу (хазил)
Yaxshi harakterli trenerlar ham Eron termasiga kelgach, muhit ularni g'alamisga aylantirvorsa kerak. Chunki bosimni ko'tara olmay , maydon tashqarisida ham "o'ynay" boshlaydi
+1   
09 oct 13:46:00
Jamshid Mirzayev
Sardor ukam sal patroq tush endi.
+1   
09 oct 13:44:53
Nodir Davronov
sardor gapini oxirida mensimasdan gapirdi. lekn torida oxirgi marta qachon yutganmiz endi yutmasek bomidi hos yutmasek qachon
   
10 oct 16:38:12
baxtiyor tashmuhamedov
Reply to comment by Mavlon Raimov
Qonim qaynayapti. Katanesni ketkazib Kopadzeni qo‘ysin deyotganlar es hushi joyidamas. Bir ikkita jurnalistlar ham bor, bittasi anov dalbayob turkiyaparas Bobur Akmalov gandon(uzr boshqa gap topolmadim). Katanes o‘zbek jurnalistlarini o‘qimayman degandan keyin osilgani osilgan. Jurnalist emas bu bola, tahlil yo‘q, tanqidni to‘g‘ri qabul qilish yo‘q. Aslanov degan aqlliyam shunaqaroq. Butun o‘zbek xalqiga tupurib qo‘yibdi bu jurnalistlar. Birortasi hoy unaqa qimaylik degani yo‘q. Bitta Xayrulla Xamidov sal gapirganday bo‘luvdi radioda uniyam jamol bilan bobur talab tashlashdi. Sabab desang bir manili sabab keltirolmaydi. Kasalmish. 30 yildan beri kutaman har safar shu JCH yo‘llamasini. Birorta murabbiy goldan keyin bunaqa tez javob gol urolmagan. Hech qachon bunchalik xotirjam ko‘rmaganman. Kombek, kombek, kombek. Menga desa kasalxonadan turib boshqarsin. Menga desa umuman o‘zbek jurnalistlarini turqini ko‘rmasin. O‘zbekistonga kemay boshqarsin, ob chiqsin. Tinch qo‘yinglar shuni, shu siklni ohirigacha borsin. Hech bo‘masa 2,3 ta o‘yin berish kerak ku hali. Nimaga haydaymiz. Rezultatni ko‘ryapsilarmi lanati o‘zidan boshqani ko‘rmayotgan xudbin jurnalistlar. O‘sha tormoz Kopadzeniyam tiqishtirmay turinglar. Ungayam hali vaqti keladi bemalol Ertaga Eronga yutqizsak ham Katanesni plyus tomonlari ko‘p bo‘ladi. Bugun ham ertaga ham shunday bo‘ladi. Biz uchun Katanes haqiqat, qogani fantaziya, homhayol.
Гапизга тулик кушиламан Катанецни узи бошкариши керак охиригача, Копадзе масаласида Пахтакор билан келишиб булган у янги мавсумдан бошлаб Пахтакорни тренери булади узиям Узбекистонни кабул килиб олмаса керак хали ешлик килади у
   
10 oct 14:03:39
safo78
Бу Азмунни Турган битгани китмирлик эканда
   
09 oct 23:52:59
Bek 777@
Yana xamma ozbeklar yutishiga ishonyapti eron juda tajribali jamoa xaqqiqiy erkelar oynedi ashurmatovga oson bomedi ertaga
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика